Иоганн Готтлнб Фихте
Фихте фалсафаси немис мумтоз фалсафа тизимида
ўзига хос мавқега эгадир. Унинг мураккаб, кўп ҳолларда ўқиб
олиш бирмунча қийин ва мушкул бўлган фалсафий идеали
замондошлари ижодига сезиларли таъсир қилди. И. Кант
фалсафасининг ташвиқотчиси К.-Л. Рейнгольд, айниқса,
кейинги авлод вакиллари бўлмиш Ф.-В.-йил Шеллинг ва
Г.-В.-Ф. Гегель кабил ар кантчилик анъаналаридан воз
кечдилар. Гегелнинг илк асарларидан бошлаб Фихтенинг
таъсири билан тўқнаш келамиз. Шеллинг Фихте
қарашларидан тубдан фарқ қиладиган қарашларини
«Трансцендентал идеализми тизими»да илгари сурганда ҳам
Фихтенинг таъсиридан бутунлай озод бўла олмади.
Иоганн Готтлиб Фихте 1762 йилда Раммонауда оддий
тўқувчи оиласида туғилган. Ёшлигидан, оилавий анъанага
кўра, ишчи бўлиб ишлаши лозим эди. У тасодифан таълим-
тарбия олиш имкониятига эришади. Фабрика хўжайини
Иоганндаги ўқишга бўлган қизиқишни пайқайди ва унга
кўмаклашишга ахд қилади. 1774 йилда Фихте Шульпрофтдаги
ўқув юртида ўқишни давом эттиради. Лекин ўша йилнинг
ўзида унинг ҳомийси вафот этади. Муҳтожлик туфайли Фихте
ўқишни тўхтатиб, ўқитувчилик билан машғул бўлади. 1790
йилда у Кантнинг асарлари билан танишишга муяссар бўлади
ва Кёнигсбергга пиёда етиб келади. Фихте илк «Ҳар қандай
ваҳийликни танқид тажрибаси» рисоласини Кантнинг ҳукмга
ҳавола этади. Кант Фихтенинг асари чоп этилишини қўллаб-
қувватлайди. Орадан кўп ўгмасдан Фихте файласуф сифатида
зиёлилар аҳдига танилади.
284
Фихте 1794 йилдан 1798 йилга қадар Иен
университетининг профессори лавозимида педагогик
фаолият билан шуғулланади. Баъзи маълумотларга кўра,
Фихте 1798 йилда демократик қарашлари сабабли
университетдан қувғин қилинади. 1810 йилда Берлин
университети ташкил этилиб, файласуф унинг биринчи
ректори қилиб тайинланади. Лекин кўп вақг ўгмасдан Фихте
бу лавозимни тарк этиб ижод билан банд бўлади. 1814 йили
мутафаккир терлама касали туфайли оламдан кўз юмади. У
«Француз инқилоби борасида жамоатчилик фикрининг
тўғрилиги ҳақида эслатмалар», «Табиий ҳуқуқ асоси»,
«Маърифатли инсон тушунчаси», «Немис миллатига қарата
нутқлар» каби асарларнинг муаллифидир.
«Мен» Фихте фалсафасининг илк нуқгаси ҳисобланади.
У мустақил мавқега эгадир. «Мен» бирон-бир жараённинг
ҳосиласи эмас. Реалликнинг табиий ва ижтимоий
жабҳаларини бир-биридан тубдан фарқ қила олмайдиган
қўпол механистик детерминизм ҳукмрон вақтда, воқеликни
қўр-қўрона зарурият ҳукмига бўисундиришга аҳду қарор
қилинган вазиятда «мен» тушунчаси ва тамойили мавжуд
ижтимоий-сиёсий муносабатларга бўлган мухолифликнинг
мафкуравий ифодаси эди. Фихтенинг уқтиришича, «Қатьий
детерминист «мен»нинг мустақил эканлигини тўла-тўкис рад
этади... уни тасодифий ҳосилага айлантиради».
«Мен» тушунчаси Фихте фалсафасининг назарий
манбаидир. Биз томонимиздан ташки оламнинг мавжуд
эканлигини англаб, ўз ҳис-туйғуларимиз иродамизни
заруриятни идрок этишдан мустақил эканлигини англашдир,
деб таъкидлайди файласуф. Бизнинг ҳис-туйғуларимиз
қаердан пайдо бўлади, деган жумбоққа уларнинг манбаи
«ўзида нарса», яъни объектив реал нарса, жараёнлар эмас,
интеллектнинг (ақлнинг) ҳаракатидир, деган ечимни рўкач
қилади. Агар «мен» ташқи оламга қарам бўлганида, «мен»
унинг акциденти — оддий хоссасига айланган бўларди, чунки
ҳиссиёт одами истак-хоҳишлари-мизни уйғотади, қўзғатади.
285
«Мутлақ ишлаб чиқариш», сезгилар мазмунининг
шаклланиши «мен»нинг назарий тамойилидир. У «тасаввур
кучи» ҳаракатига мое келади. Аник таҳлилларда ташқи
тажрибанинг муҳим эканлигига эътиборни қаратади. Лекин
«мен» онгеиз фаолиятнинг маҳсули, деб талкин қилинади.
Бу борада Фихте идеализмни субъектив идеалистлар
фалсафий қарашларига яқинлаштиради.
Аввалига Фихте қарашларига хайрихоҳ муносабатда
бўлган Шеллинг унинг фалсафий концепциясини таъриф-лаб,
у учун «мен» ҳамма нарсадир, деб таъкидлаган эди.
Олимнинг фикрича, фалсафада иккита асосий йўналиш
бўлиши мумкин. Бу — идеалистик ёки материалистик нуктаи
назар. Масаланинг назарий тадқиқи эмас, аксинча, амалий
ёндашиш файласуфни муайян нуқтаи назар тарафдорига
айлантиради. Материалист моддий борлиқцан онгга қараб
йўналиш олади. Аммо, Фихте фикрича, моддий олам,
борлиқнинг онгга, тасаввурга айланишини тасдиклаб бериш
ҳар қандай реал имкониятдан йироқцир. Идеалистга келсак,
у онг орқали моддий борлиқни англашга ҳаракат қилади.
Бундай онгдан борлиққа ўтиш тамойили ўзини оқлайди,
чунки биз ўз онгимизни тафаккуримиз фаолиятига
йўналтиришимиз мумкин. Бу борада тафаккур онгга нисбатан
борлиқ функциясини бажара олади, деб ёзади Фихте.
Субъект ва объект ўртасидаги зиддиятни «интеллектуал
интуиция» орқали ҳал қилиш мумкин. Фикрни амалиёт,
фаолиятнинг ибтидоси сифатида талқин этсак, субъект ва
объект ўртасидаги зиддиятни бемалол бартараф этиш
имконияти туғилади, деб ўйлайди Фихте. Демак, назарий
қобилият амалиётнинг мумкин эканлигини эмас, балки
амалий қобилият назарий қобилиятнинг ҳаётий эканлигини
уқтириб бера олади.
Файласуф амалиёт деганда моддий фаолиятни эмас,
аксинча, ўзига хос ахлоқий саъй-ҳаракатни тушунади. У
субъектив идеализм чегарасида фаолиятни диалектик
тушунишни ривожлантиради. Қарама-қарши нарсалар,
жараёнлар билан ўзаро алоқада «мен» ҳаракатга келади.
286
Чиддиятларнинг ниҳояси йўқ. Лекин Фихте ўз методини
диалектик эмас, балки «антитетик» метод деб атайди.
Фихтенинг «амалий фалсафа»сида, яъни ахлоқ-одоб
туғрисидаги қарашларида ҳуқуқ ва давлат, тарбия тўғрисидаги
таълимотида эса эркинлик муҳим ўрин эгаллайди. Фихтеда
бу тушунча 1789-1794 йиллардаги француз инқилоби, феодал
тузумнинг емирилиши, Германиянинг ҳарбий ва сиёсий
мағлубияти таъсирида шакллана боради.
Ахлоқ-одоб соҳасида Фихте зарурият билан эркинлик
ўртасидаги зиддиятни муҳим муаммо деб билади. Б. Спиноза
таъсирида инсоннинг жисмоний табиати сингари унинг
иродаси ва маънавий-руҳий фаолияти сабабий боғланган.
И неон табиатнинг бўлаги сифатида эмас, балки фуқаролик
тарихининг субъекти сифатида ҳам детерминизм қонунига
бўйсунади. Баъзан тасодифлар ўйини содир бўлаётгандек
туюлса, бу аслида, биз томонимиздан жараённинг етарли
даражада ўрганилмагани, билимларимизнинг тўлиқ
эмаслигидандир.
Лекин тарихда амал қилаётган заруриятнинг умумий
характери эркинлик имкониятини чегаралаб қўймайди.
Фихтенинг фикрича, эркинлик — табиий ва тарихий
заруриятни четлаб ўтиш эмас, балки индивиднинг ўз хоҳиш-
ихтиёри билан инсон тараққиёти ва қонунларига
бўйсунишидир. Бундай бўйсуниш заруриятнинг ўзини
билишга асосланади.
Аниқроқ қилиб айтганда, эркинликнинг шарти
заруриятни бекор қилиш эмас, балки, заруриятни билишга
қаратилган саъй-ҳаракатдир, деган фикр азадцан мавжуд эди.
Бу фикр, аслида, антик маънавият тарихида стоикларда,
XVII аср фалсафасида Б. Спинозада учрайди. Спинозада
эркинликка эришиш шарти заруриятни билиш билангина
боғланади. Унда эркинлик ўзгалар ҳаёти икир-чикиридан кўз
юмган донишманднинг мартабаси сифатида талкин қилинади.
Умуман, у «соф фикр олами» амал қиладиган эркинликдан
бошқа нарса эмас.
287
Фихте фикрича, ҳуқуқ ҳақидаги фан ахлоқий онгдан
ажралиб туриши лозим. Бу ерда у фуқаролар, ўзаро шартнома
ҳақида гапириб, у барчанинг манфаатларини кўзлаган ҳолда
ихтиёрий бўлиши лозим, деб таъкидлайди. Бу шарт мулк тан
олингандагина амалга ошиши мумкин. Жамият мулкдорлар
ташкилотидир. Умуман олганда, Фихте немис мумтоз
идеализмининг ривожига ижобий таъсир этиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |