Марксизм фалсафаси ва унинг оқибатлари
Яқин-яқинларгача собиқ иттифоқца К. Маркс ва Ф.
Энгельс ҳамкорликда яратган материалистик фалсафа билиш
назарияси ва диалектика тўғрисидаги таълимот, унга
таянувчи ва ундан келиб чиқувчи жамият тараққиётининг
формацион тараққиёт, қўшимча қиймат назарияси, илмий
социализм, ахлоқий, эстетик, атеистик қарашлар бир бугун
тизими инсоният фалсафий фикри, тафаккури тараққиётида,
муҳим ва тарихий босқич деб қаралар эди.
Ҳозирги кунда марксистик фалсафа қандай тақдирга
эга бўлиши, уни ким қандай баҳолаб, таҳлил этишидан қатьи
назар, у XIX асрнинг 50-90-йилларида жаҳон фалсафасининг
кичик бир йўналиши бўлганини эътироф этиш лозим.
Афсуски, бизда ҳалигача марксистик фалсафанинг тарихий,
объектив ўрни ва ҳозирги ижтимоий-тафаккур тараққиётига
кўрсатган таъсири ҳамда оқибатига холисона, баҳо берилган
китоблар йўқ ҳисоби. Бу таълимот тўғрисида лом-лим
демаслик масалани ҳал қилмайди. Шу бўшлиқни тўлдириш
мақсадида марксистик фалсафанинг баъзи муҳим
жиҳатларига, шу жумладан, мазкур таълимотни яратган
файласуф Карл Маркс (1818-1883) шахсининг фалсафий,
ижтимоий-сиёсий ҳамда ахлоқий қарашларининг
шаклланиши масаласига диққатни қаратиш лозим.
Собиқ иттифоқ даврида марксизм жаҳон фалсафий
фикри, тафаккури тараққиётининг энг юқори назарий
ифодаси бўлмиш диалектик методология асосида таҳлил
этилиб, умумлаштирилди, натижада, ўз даврининг ижтимоий
346
ва илмий-маънавий тарақкиётини тўғри инъикос эттирган
янги фалсафий таълимот яратилди, деган фикр ҳақиқатни
акс эттирмайди. К. Маркс ва Ф. Энгельс ҳамкорликда ва
алоҳида-алоҳида яратишган «Фейербах тўғрисида тезислар»,
«Немис мафкураси», «1844-йилги иқтисодий-фалсафий
қораламалар», «Капитал», «Анти-Дюринг», «Табиат
диалектикаси», «Фалсафа қашшоқлиги», «Сиёсий иктисод
танқидига дойр», «Гегель ҳуқуқ фалсафаси танқидига дойр.
Муқаддима» каби асарларда бу таълимот яратилди,
шакллантирилди.
К.Маркс наздида, жамият тараққиётининг юқори
босқичи бўлмиш ижтимоий-иқтисодий формация ўзидан
илгариги босқичларга нисбатан тасодифан эмас, балки
улардан тадрижий, тарихий зарурият сифатида вужудга
келади. Инсониятнинг бундан кейинги бахтли келажаги эса
коммунизм жамият моддий-технологик ва маънавий
жиҳатлардан максимал ривожлантирилиши асосида вужудга
келадиган жамиятдир.
Албатта, ҳатто К.Маркс, Ф.Энгельс замондошлари,
баъзи зукко файласуфлар, табиатшунослар, диний фалсафа
вакиллари улар яратган материалистик фалсафа ва
методология борлиқ ҳамда ижтимоий тараққиёт, инсон
тафаккури жараёнларини бирёклама тушунтиришга, бир хил
фикрлаш муқаррар туғдирадиган мустабид ва қатағон тузум
ҳалокатли оқибатларга олиб келишини олдиндан айтишган.
Буни фақат Европада эмас, балки Шарқца, Туркияда Зиё
Гўкалп, Туркистонда Маҳмудхўжа Беҳбудий, Фитрат,
Чўлпон ва бошқа сиймолар олдиндан айтиб,
огохлантирганлар.
Марксча фалсафанинг энг муҳим салбий ҳолат ва
бирёкламаликлари қуйидагилардан иборат:
1) объект-субъект муаммосини ҳал қилишда объектни
мутл акдаштириш;
2) объективлик билан моддийликни айнанлаштириш,
яъни материя ва объектив реаллик тушунчаларининг
347
мантиқий доирасини нафақат тенглаштириш, балки мазмун-
моҳиятини айнанлаштириш;
3) методология жабҳасида метафизика ва диалектика
қарама-қаршилик муносабатйгни мутлақлаштириш.
Метафизика ва диалектикадан бошқа норационал,
иррационал ҳаракат, тараққиёт ва ривожланиш
методологияси бўлиши мумкинлигини инкор қилиш;
4) тараққиётнинг тадрижий (эволюцион) шакли
имкониятларининг муҳим ва фундаментал аҳамиятини
тушунмаслик;
5) билиш назарияси соҳасида ҳиссий билиш ролини
инкор этмаган ҳолда ақлий билиш имкониятлари, меъёр ва
мақсадларини афзал деб билиш, ақлий билиш усулини
мутлақлаштириш, билишнинг бошқа шакл ва усуллари
ролини пастга уриш, айниқса, иррационал билиш имконият,
меъёр ва мақсадларини қўр-кўрона инкор этиш;
6) жамият, маданият, ахлоқ, дин тараққиётида
иқтисодий, синфий манфаатлар бирламчи, ҳал қилувчи асос
деб олиниши кўп йўналишли тараққиёт ўрнига 5 ўлчовли (5
ижтимоий-иқтисодий формация), бир йўналишли ва боши
берк (яъни, коммунизм билан тугалланадиган) тизимли
тараққиёт моделинигина эътироф этилиши;
7) ишлаб чиқариш усули, халқ оммасининг жамият
тараққиётидаги ролини мутлақлаштириш, тарихий
тараққиётнинг бошқа муҳим жиҳатлари, шахснинг рационал
ва иррационал маънавий-руҳий имкониятлари, айниқса,
шахе онги, онг ости жараёнлар, шахе ақл-идроки, зеҳни,
иродаси, қуввати фаоллиги, унинг ички маънавий-руҳий
интилишлари, эҳтиёж ва манфаатлари инкор этилиб
қолмасдан, балки берк тизимнинг бирламчи деб эътироф
этилган доминантларига бутун такдири-ю, орзу-умид,
интилиш ҳамда кечинмалари билан мутлақ, ўзгартириб
бўлмас, шафқатсиз тақдир тарзида боғлаб қўйиш;
8) марксистик фалсафа ва методология асосида вужудга
келган тизим оддий берк тизим эмас, балки телеологик
устувор ғояларга йўналтирилганлиги билан яққол ажралиб
348
турувчи, инсон ва жамиятнинг эркин, ижодий фаолиятига
ҳеч бир имконият қолдирмайдиган ғайри-ақлий,
ақидапарастлик, тафаккур қашшоқлигига муқаррар маҳкум
этадиган тизим эканлигидир.
Максча фалсафанинг бундай фундаментал салбий
анъаналарини Ғарбий Европа ва дунёнинг бошқа
минтақаларида илғор, соғлом фикрловчи мутафаккирлар
исботлаб кўрсатишга, ижодий ва тахлилий танқид қилишга
қанчалик уринмасинлар, В.И.Ленин ва унинг
маслакдошлари, айниқса И.В.Сталин бошчилигидаги
кишилар инсониятнинг каттагина қисмини ялпи жаҳолат
сари етаклаб кетишга муяссар бўлдилар. Бу фалсафанинг энг
қудратли кучи, таъсир жозибаси унинг фалсафий, рационал,
илмий-мантиқий исботлангани эмас, балки, омма, айниқса,
жаҳон кўламидаги омма интилишларини жунбушга келтира
олиш, уни ўзининг ғаразли мақсадлари томон энг оддий
усул ва воситалар ёрдамида устамонлик билан йўналтириб
туришдадир. Бу ҳақда француз файласуфи Р.Сильвен тан
олиб, афсус билан қуйидагиларни ёзган эди: «Коммунистик
тарғибот каттагина ва фавқулодда устунликка эга. У шундай
(фалсафий) тизимга таянадики, бу тизим гўёки бутун
тарихни тушунтириб бера олади ва инсоният келажагини
олдиндан белгилаб бера олади. Коммунистлар Ғарб
цивилизациясига ҳужум қилар эканлар, ўзларининг муқаррар
ғалаба қилажагини эълон қилувчи таълимотга орқа қиладилар.
Амалда улар, тарих муқаррар ва орқага қайтмас жараён ва
социализм бугунми ё эрта албатта ғалаба қиладиган
тараққиётдан иборат, деган даъвони исботлагандек бўладилар.
Тарихни айни мана шундай талқин қилиш билан коммунизм
Ғарб дунёсининг энг хос қисмини қам ҳайратомуз бир тарзда
ўз жозибасига торта олади ва инсоният келажак тақдирини
ҳал қилишга уринади. Биз Ғарбда шу пайтгача тарихни, худци
ана шундай талқин этишга қарши тура оладиган бирон-бир
нарсани ярата олмадик. Биз бирон-бир тўлақонли, бир бутун
концепцияга эга эмасмиз. Бизнинг тасарруфимизда бўлган
ноаниқ, мавҳум тушунчалар эса, бизнинг мавқеимизни
349
мустаҳкамлашдан кўра, бизнинг мафкуравий мавқеимизни
заифлаштиришга хизмат кила олади холос».
XX асрнинг 30-йиллари ўрталаридан бошлаб, яъни
дастлабки «социалистик тажрибалар»нинг илк ютуклари —
ялпи очарчилик ва меҳнаткаш аҳоли асосий қисмининг
қирилиб кетиши, қатағон ва қирғиндан сўнг амалга ошган
«социализмнинг алохдца олинган бир мамлакатда узил-кесил
ғалаба қилиши» — социализмнинг ҳақиқий ғайриинсоний
ва ғайриилмий моҳияти инсоният бошига қирғин, ҳалокат,
маънавий-руҳий қуллик, фалажлик ва карахтлик каби
фожеавий оқибатлари вужудга келтирган коммунистик
мафкуранинг натижасидир.
К.Маркс ўзи асослаб берган таълимот мазмуни ва
методологиясига зид тарзда, шу пайтгача ўтган тарих ҳақиқий
тарих эмас, мана энди Маркс таълимоти ишчилар синфи
дунёқараши, мафкураси ва методологиясига айланиб,
инсониятни «бахтли келажак — коммунизм» сари бошлаб
бориш мақсади онгли тарзда аниқлаб олингачгина
инсониятнинг ҳақиқий, англанилган тарихи бошланади,
бундай бахт нариги дунёда, мавҳум келажакда эмас,
инсониятнинг Ер юзидаги мана шу ҳозирги ҳаётининг
ўзидаёқ қўлга киритилишини эълон қилган, ваъда қилган
эди. Бу ғоя шаклида илк мусавийлик, исавийлик
жамоаларида, кейинчалик Ғарбий Европадаги деҳқонлар,
қашшоқлар, Т.Мюнцер ва бошқалар етакчилигидаги диний-
бадъатчи қашшоқларнинг абстракт тенглик тўғрисидаги
ғоялари учун курашининг бевосита давоми, фақат ўта илмий-
фалсафий шаклдаги ифодаси эди.
К.Маркс фалсафасининг ўта мутаассиблашуви ва
сиёсийлашувининг илмий-фалсафий ва ижтимоий-тарихий
сабабларидан ташқари, унинг шахсий ҳаёти машаққатлари,
тафаккурига хос муросасизлик, шу онда, шу дақиқада
натижага эга бўлишдек даъво билан боғлиқ ўзига хосликни
ҳам назардан соқит қилмаслик лозим. Гарчанд зиёли бўлган
Маркс мазкур даъвони бепарда кўринишда намоён бўлишига
йўл бермаган бўлса-да, бу унинг узоққа борувчи фундаментал
350
илмий-фалсафий ва методологик ақидаларидан, айниқса,
ута маданиятли қилиб тасвирланган ўша «бахтли жамият»
\ақидаги хомаки чизмаларидаги қатъий ҳукм даражасидаги
ҳулосаларида намоён бўлган. Ҳар кунги ҳаёт машаққатлари
натижасида мулоҳазали бўлган Марксни эҳтирос, ғазаб ва
нафрат чулғаб олган, ўз хулосаларининг оқибатлари устида
ўйлаш учун вақги ва тоқати қолмаслигига олиб келган эди.
Натижада К.Маркс ва унинг издошлари ўз вақгида
билдирилган эътирозларни, фикр-мулоҳазаларни четга
суриб, нафақат ўз сиёсий фаолиятини, балки таълимотининг
ҳам ўта сиёсийлашувига йўл очиб берган эди. Бу ўта
сиёсийлашишнинг мағзини унинг давлатни вужудга келиши,
жамиятдаги роли ва тарихий тақцир ҳақидаги қараши
мисолида қўриш мумкин. К.Маркс давлат тарихи, айниқса,
Шарқдаги давлат тарихи далолатларини эътиборга олмай,
давлатнинг ижобий яратувчилик ролига эмас, балки унинг
зўрлик ва ҳокимият ролига урғу берди. Давлат ва унинг
тарихий аҳамиятини талқин қилишдаги бундай бир
ёқламалик уни фақат синфий жамиятларга хос ҳодиса деб
тушунишга олиб келди. Натижада давлатнинг келгуси тарихий
тақдирини инкор этиши тез орада давлатнинг ўлиши
ҳақидаги ақида пайдо бўлшига олиб келди. Бу ҳол «давлатнинг
ўлиши», тамомила онгли тарзда, сиёсий йўл билан «режали
ўлиши» тўғрисидаги хулосанинг илгари сурилишига сабаб
бўлди. Бундай ақидаларнинг ҳалокатли оқибатлари бугунги
кунда ҳаммага маълум.
Марксча фалсафа ва методологиянинг биз юқорида
кўрсатган хатолари, бирёқламалиги унинг Ғарбий Европалик
издошлари — К.Каутский, А.Бебель, Ф.Меринглар давридан
то 1950-1960 йилларга қадар бўлган даврда, айниқса,
Венгрия, Польша, Чехословакия «инқилоблари»гача бўлган
даврда амалда бартараф этилишга уринилганлигини қайд
этиб ўтиш мумкин. Бу ақидаларга бундай танқидий, ижодий
ёндашишлардан, КПСС таҳцидларига қарамай, бирмунча
сабоқ чиқаришга уринган Франция, Италия, Швеция каби
мамлакатлардаги марксизм тарафдорлари ўз назарий ва
351
амалий платформаларига жидций тузатишлар, ўзгартиришлар
киритсаларда, лекин ижтимоий тараққиётда ўз таъсир
доирасини сақлаб қола олмадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |