I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/118
Sana24.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#232957
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   118
Bog'liq
2 5298753607510789912

Лбу Райҳон Беруний 
Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний (973-1048 
йил) — буюк қомусий олим ва машҳур мутафаккир. Беруний 
илм-фаннинг деярли барча соҳалари билан шуғулланган 
тадқиқотчидир. У Яқин ва Ўрта Шарқнинг бой фан-
маданиятини пухта ўрганиб, қадимги юнон мумтоз илми 
билан ҳам чуқур танишиб, йирик аллома бўлиб етишди. У 
шоир, адабиётшунос олим ҳам эди. Она тили бўлмиш Хоразм 
тилидан ташқари яна араб, сўғдий, форсий, сурёний, юнон, 
қадимги яҳудий ҳамда кейинчалик Ҳиндистонда санскрит 
тилларини ўрганди. Беруний илм-фаннинг ҳамма соҳаларида 
самарали ижод этиб, 162 китоб ва рисолалар қолдирди. 
Шулардан атиги 28 таси бизгача етиб келган. Ҳозирги пайтда 
олимнинг «Қадимги халклардан қолган ёдгорликлар», 
«Ҳиндистон», «Геодезия», «Маъданшунослик», «Масъуд 
қонуни», «Мунажжимлик санъатидан бошланғич 
тушунчалар», Ибн Сино билан савол-жавоблари ва бошқалар 
нашр этилиб, турли тилларга таржима килинди. 
Берунийнинг табиий-илмий қарашлари муҳим 
аҳамиятга эга. У астрономик кузатишлар орқали Ой ва 
Қуёшнинг тутилиши, уларнинг ердаги ҳаётга таъсири, 
гидрогеология, иқлим, календарь (тақвим), сақланиш каби 
ўта мураккаб муаммоларни янги илғор услуб ва тамойиллар 
кўмагида ҳал этишга эътиборни қаратди. Кишилар яшайдиган 
аҳоли манзиллари, маъдан ва металлар солиштирма 
оғирлигини белгилаш, табиий ва сунъий танланиш ғоялари, 
оламларнинг хилма-хиллиги ҳакидаги башоратлар, тажриба, 
синов, кузатувга изчил муносабат Беруний даҳосининг 
сержило қирралари бўлиб, унинг буюк қомусий олим ва 
машҳур мутафаккир эканлигини кўрсатиб турибди. 
Олим кишиларнинг табиатда учрайдиган ҳар қандай 
ғаройиб ҳодисаларнинг сабабларини уқтириб беришдан 
қочишлари, уларни тангри донишмандлиги, кароматига 
ҳавола қилиш билангина чегараланишларидан кулади. Бунга 
мисол фаввора бўлиб отилиб чиқадиган сув. Берунийнинг 
117 


айтишича, кишилар ўзлари билмаган табиий ҳодисалар 
сабабларини билишга эътибор қаратмайдилар. Улар сувнинг 
кўтарилиши, ер юзасининг юқори ва қуйилигини кам ажрата 
оладилар. Бундайлар тўғрисида мутафаккир «Қадимги 
халқлардан қолган ёдгорликлар» асарида шундай ёзади: 
«Ҳисоб илмидан хабарсиз киши водий йўлини бир текисда 
тўғри ёки озгина нишаб деб хаёл қилса, албатта, у киши 
айтиб ўтилган ариқни юқорилаб кетади деб хаёл қилади. 
Бундай кишилар ернинг баланд-пастлигини ўлчаш, 
текислаш, анҳор қазиш ва каналлар ўтқазиш қуролларини 
ишлатишни яхши билмаганларича уларнинг дилларидан 
шак-шубҳани кетказиш мумкин эмас».
20 
Берунийнинг борлиқ тўғрисидаги ғоялари унинг 
табиий-илмий қарашлари билан узвий боғлангандир. Унинг 
борлиқ, табиат ҳақидаги ғоялари ижтимоий-фалсафий 
қарашларга самарали таъсир қилди. Беруний эътиборини 
борлиқ, материя, фазо ва вақт, қонуният, зарурият ва 
тасодифият, ҳаракат ва ривожланиш, зиддият каби 
муаммолар ўзига жалб этади. Беруний аксарият олимлар каби 
моддий борлиқнинг тангри томонидан яратилганлигини 
эътироф этади. Унинг фикрича, олам, само жисмлари тангри 
яратган вақтда тарқоқ ҳолда бўлиб, кейин ҳаракатга келган 
ва натижада муайян нуқтага тўпланган бўлиши эҳтимоли 
мавжуд. 
Беруний «Оддий жавҳарлар пайдо бўлиш ва йўқ 
бўлишни билмайди» деган фикрни илгари сурган, Арасту, 
Форобий ва Ибн Синонинг биринчи турткисига хайрихоҳлик 
билдирмаса-да, пировард натижада оламнинг 
яратилганлигини эътироф этади. Фазо ва вақт масалаларида 
ҳам уларнинг аниқ мазмун касб этишини, демак, уларнинг 
муайян ашёлар билан чегараланишини тан олади. Абадийлик, 
унинг фикрича, биринчи сабаб билан боғлиқдир, чунки у 
яратувчининг умридир. 
Лекин олимнинг тараққиёт, қонуният ва зарурият 
ҳақидаги ғоялари беҳад самарали. Масалан, дарахт 
баргларининг миқдори ҳам заруриятдан холи эмас. Улар 
118 


Гшргларининг миқцори камдан-кам еттита ёки тўққизта 
бўлади. Қатъий зарурият ва қонуният қонун-қоидаларига 
(>ўйсунадиган ҳодисаларга системали тарзда содир бўладиган 
жараёнлар киради. Бунга мисол тариқасида ҳайвонлар 
урчиши, ўсимликлар чангланиши, экинлар экилиши, 
м с вал ар пайдо бўлишини олиш мумкин. Лекин зарурият ва 
қонуният тасодифият билан узвий алоқада бўлади, чунки 
\амма нарсалар ҳам муайян пайтда, тартибда, фазода рўй 
беравермайди. 
Мутафаккирнинг дунёқарашида билиш муаммолари 
устувор мақомга эга. Бу масалалар ечимини излащда у кузатув, 
синов-тажриба, ақл-фаросат тамойилларига таянган. Инсон 
табиат ҳодисаларини билишга бўлган саъй-ҳаракатида икки 
нарсадан илҳомланади. Булардан бири Аллоҳ томонидан 
азалдан берилган табиий қизиқиш, барча нарсаларнинг 
мазмун-моҳиятига етиб боришга бўлган интилишдир. 
Иккинчиси билиш туфайли қўлга киритилган ютуқлардан 
манфаатдорлиқдир. Бу борада олим алхимик ва астрологлар 
фикрига қарши бўлди, уларни ўз ижоди орқали қоралади. 
Унинг фикрича, «агар фанга асосланиб бўлмаса, ундан воз 
кечиш лозим бўлар эди».
21 
Фаннинг асосий вазифаси илмий ҳакиқатнинг тантана 
этишига хизмат қилиш, ҳақиқий билимларни ёлғон-
яшиқлардан муҳофаза этишдир. Янглишиш, ёлғон-яшиқнинг 
фанга кириб келишига сафсатабозлик, салафлар эришган 
ютуқларга танқидий ёндашмаслик, тадқиқотчининг 
ноизчиллиги, илмдаги сусткашлик, объектни тадқиқ этишни 
оддий ҳайратланиш билан алмаштириш, билиш 
субъектининг хасталиги ёки табиий ҳолатдан четга чиқиши, 
уқувсизлик, нодонлик, қайсарлик ва бошқалар сабаб бўлади. 
Воқеликни ўрганишда қуйидаги талабларга амал килиш 
шарт: тадқиқ қилинаётган нарса, ҳодиса ва хусусиятларнинг 
нисбий муайянлиги, ҳақиқатнинг аниқ жуғрофий шароитлар 
билан ўзаро боғлиқ эканлиги, ўрганилаетган ҳодиса ва вақт 
бирлигига алоҳида эътибор қаратиш. Масалан, фан содир 
бўлаётган ҳодисалар аниқ вақтини имконият борича тўлиқ 
119 


аниклаш заруриятини аҳли илмга юклайди. Лекин масофа, 
аҳоли яшаидиган манзиллар координатларини белгилашда 
бир хил вактни тўғри деб тан олиш ва унга доимо асосланиш 
қийин, чунки кун, кечаларнинг бошланиши, куннинг 
чиқиш-ботиши турли жойларда ҳар хилдир. Муаммонинг ҳал 
қилиниши Ер ва сувнинг шар шаклдалиги, тоғ паст-
баландликлар сингари табиий ҳодисаларнинг мавжудлиги 
туфайли яна ҳам мураккаблашади, натижада икки хил 
жойнинг вақти тўғрисида бир хил фикр юритиш 
мушкуллашади. 
Бундан ташқари, кузатув, синов-тажриба билиш 
жараёнини бирмунча енгиллатса-да, уларга нисбатан 
бамайлихотир муносабатда бўлиш самара бермайди. Демак, 
бизнинг билимларимизнинг нақадар тўғри ёки нотўғри 
бўлиши «кузатувчи — тадқиқ этилувчи объект —билиш 
воситалари» муаммосини қай тарзда оқилона ҳал этишимизга 
боғлиқцир. Бунинг боиси, ҳар бир инсон тадқиқотчи сифатида 
идеал мавжудот эмас. Бунга яна тадқиқот объектининг ўзгариб 
туриши, кузатув ва тажриба воситаларининг илмий тадқиқот 
талабларидан паст эканлигини назарда тутсак, билиш 
жараёни нақадар мураккаб эканлиги яққол сезилади. 
Олим тажрибанинг самарали кўмагида ажойиб илмий 
ютукдарга эришди. У турли усуллардан фойдаланиб, маъдан 
ва металларнинг инсон ақл-заковати ҳайратга келадиган 
аникликда солиштирма оғирлигини белгилаб берди. Лекин 
олимнинг ўз замондошларига қарата доимо тажриба, 
кузатишга амал қилишга даъват этувчи чақириғи ўша давр 
олимлари томонидан қабул қилинмади. Бунинг сабаби, Г. Г. 
Леммлейнинг фикрича, бу муаллифларнинг Беруний 
асарларида муҳим ўрин эгаллаган унинг асосий услуби — 
тажрибага мурожаат қилиши тўғрисидаги қатьий тавсиясига 
принципиал нуқтаи назардан тубдан қаршилигидадир. 
Олимгача билимнинг чинлиги мезони соф ақл-фаросат 
салтанатидан изланар эди. Барча машҳур мутафаккирлар, 
жумладан Арасту ҳам шундай фикрда эди. Арасту «тажриба» 
деганда ашёларни кўп мартаба хотирлашни тушунган. 
120 


Ьсрунийга кўра эса, илм, ҳақиқатнинг энг ишончли мезони 
к у чатув, синов-тажрибадан бошқа нарса бўлиши мумкин эмас. 
Олимнинг «Синовдан бошқа устувор дастур, тажрибада 
текширишдан ўзга муваффақиятга элтадиган дастуруламал 
мук», «Тажрибагагина таянмоқ лозим» («Маъданшунослик») 
каби иборалари оддий сўзлар йиғиндиси бўлмай, балки унинг 
ў:»и қўллаган воситалар самарасига комил ишонч 
памунасидир. 
Мутафаккирнинг жамият ва инсон тўғрисидаги 
қарашлари ҳам ўзига хосдир. Инсон Аллоҳнинг яратувчилик 
(|>аолияти туфайли пайдо бўлган. У Аллоҳ буюклиги ва 
донишмандлигининг нишонасидир. Унга инъом этилган сезги 
аъзолари, ақл, яъни барча нафсий ва ақлий қувватлар 
беҳудага берилмаган. Улар орқали инсон Аллоҳнинг амр-
фармонини эшитади, ҳис этади, мўъжизаларни мушоҳада 
килиб булар орқали унинг ягоналигидан, қудратли, доно ва 
меҳрибон эканлигидан хабардор бўлади. 
Инсон ҳаёти ва фаолияти моддий омиллар, табиий 
қонуният асосида кечади. Берунийнинг таъкидлашича, 
жуғрофий омил инсон ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. 
Инсон танасининг ранги, ташқи кўриниши, табиий 
хоссалари ва хусусиятларидаги фарқ унинг келиб чиқишига 
алоқадор бўлибгина қолмасдан, балки турар жойлардаги 
тупроқ, сув, ҳаво, жойнинг фарқига ҳам боғлиқцир. 
Одамларнинг бир-бирлари билан бирлашиши, 
жамиятнинг пайдо бўлиши моддий эҳтиёж натижасидир. 
Инсон ортиқча жисмоний куч ва қудратдан маҳрум эканлиги, 
унда ўз-ўзини муҳофаза қилиш воситаларининг йўқлиги, 
бошқалар томонидан ташкил этилган хуружларга дуч келиши 
оқибатида уни ҳимоя қиладиган ва эҳтиёжларини 
қондиришини таъминлаи оладиган нарсага доимий зарурият 
сезади. Айнан шу зарурият уларни бирлашишга даъват этади. 
Кишиларнинг эҳтиёжлари кўп ва хилма-хилдир. Уларни 
амалга ошириш одамлардан ташкил топган жамоаларга насиб 
этади. Бунинг учун улар шаҳарлар қуришга эхтиёж сезадилар, 
натижада жамият вужудга келади. 
121 


Ҳар бир инсоннинг ҳақиқий баҳоси унинг ўзи қодир 
бўлган ҳунар, ишни виждонан юксак маҳорат билан 
бажаришидир. Меҳнат — инсоннинг буюк бурчи, чунки ҳар 
қандай орзу қилинган мақсад, моддий ёки маънавий эҳтиёж 
меҳнат туфайли натижага эришади. Пул муомаласи 
меҳнатнинг айирбошлаши ривожи билан боғланган. 
Берунийнинг фикрича, пуллар, жумладан олтин, кумуш 
ўзича ҳеч қандай қадр-қимматга эга эмас. Улар маҳсулотларни 
алмаштириш жараёнидагина умумий мезон сифатида аҳамият 
касб этади, ўз вазифасини бажаради. 
Пулдан ноўрин фойдаланиш ёмон оқибатга олиб 
келадиган бойликлар яратди. Натижада пул зўравонликка, 
мажбурий меҳнатга олиб келди. Зўравонлик ва ёллаш туфайли 
амалга ошириладиган меҳнат доимо давом этиши мумкин 
эмас. У вақтинчадир. 
Берунийда ижтимоий утопик қарашлар ҳам ривож 
топган, дейиш мумкин. Унинг идеалига кўра, жамиятни 
бошқариш ўз моҳиятига Караганда, амалдорлардан ўз ҳузур-
ҳаловатидан маълум муддат маҳрум бўлишни, зўравонлардан 
жабр кўрганларнинг ҳуқуқларини тиклаш, айбдорларни эса 
жазолашдан иборат бўлмоғи лозимлигини тақозо қилади. 
Унинг ҳикоя қилишига қараганда, Мағрибда жамиятни 
бошқариш демократик тарзда олиб борилар экан. Жамиятни 
идора қилиш «юқори тоифа кишилари ва деҳқонлар» орасида 
навбатма-навбат амалга оширилар экан. Идора қилиш 
муддати тугагач, ҳукмдор масъулиятли вазифани соғ-саломат 
ўз зиммасидан соқит қилганлигига атаб фуқароларга зиёфат 
берар, кишиларга совғалар ҳадя қилар экан. 
Одил ҳукмдорнинг асосий вазифаси юқори ва қуйи 
табақа вакиллари ўртасида адолат ўрнатиш, қучли ва ожизлар 
ўртасидаги тенгликни барқарор этишдан иборатдир. Шунинг 
учун у Ҳиндистонда ҳукмрон бўлган табақачилик 
(кастачилик) тартибини қоралади. «Тенглик ҳукмронлик 
қилган жойда қайғу-алам ва очофатлик ўз-ўзидан йўқ бўлиб 
кетади», деган ғояни илгари сурди Беруний. Олимнинг 
таъкидлашича, жамият ҳаётида деҳқончилик билан банд 
122 


нугшиинг ўрни алоҳида эътиборлидир. Шунинг учун 
(илқоплар ҳол-аҳволидан доимо хабардор бўлиб туриш, 
\"|;|р| а гамҳўрлик қилиш ҳукмдорнинг бош вазифаси бўлмоғи 
ш;||пдир. 
Верунийнинг ахлоқ-одобга оид ғоялари ҳам беҳад 
млражада қизиқарли ва фойдадан ҳоли эмас. Инсоннинг 
мчноқий қиёфаси жамиятда, бошқалар таъсирида шаклланади. 
Шупдай экан, шахснинг ахлоқи жамият олдидаги бурчини 
(
пдқидиллик билан бажаришига хизмат қилмоғи лозим. 
Инсоннинг ташқи қиёфани табиат инъомидир, уни 
\ нартиришнинг имконияти йўқ. Бироқ, ахлоқий қиёфаси 
V и артириш инсоннинг ўз қўлида. Демак, уни ёмон хулқдан 
чхши фазилатлар томон айлантириш имкониятлари чексиз. 
1>унинг учун шахе ўз хулқ-атвори, ҳис-туйғулари устидан 
чукмрон бўлмоғи, руҳини тарбиялаб бориши, уни ахлоқий 
жарроҳлик воситасида даволаши, ахлоқ-одоб борасидаги 
китобларда таъкидланган усуллар билан камчиликларидан 
қутулмоғи лозим. Ана шундагина, у ўзининг салбий 
одатлардан холи бўлиб, юксак ахлоқий фазилатлар соҳибига 
ийланади. 
Абу Райҳон Берунийнинг табиий-илмий, фалсафий, 
ижтимоий-ахлоқий қарашлари жаҳон фалсафий тафаккури 
равнақига катта ҳисса қўшди. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish