Абу Наср Форобий
Абу Наср ибн Муҳаммад ибн Тархан ибн Уэлуг Форобий
— ўрта аср мусулмон Шарқининг машҳур мутафаккири,
қадимги фалсафанинг энг йирик давомчиси ва тарғиботчиси.
У 873 йилда Сирдарё қирғоғидаги Фороб қишлоғида туғилган.
Баъзи манбаларга қараганда, Форобий ота-онаси билан
биргалиқца ўша даврда араб халифалигининг пойтахти, бутун
Шарқнинг иқтисодий, илм-фан ва маданият маркази
ҳисобланган Бағдод шаҳрига кўчиб кетган. Бўлғувчи олим бу
ерда араб ва христиан олимлар кўмагида илм эгаллади,
кўпгина тилларни ўрганди. Натижада қадимги юнон табиий-
илмий ва фалсафий меросидан бохабар бўлди, жумладан,
мантиқ, фалсафа, астрономия, математика, тиббиёт, мусиқа
каби йўналишларда машҳур бўлди.
Форобийнинг ҳаёти азоб-уқубатлар, моддий
етишмовчиликлар шароитида ўтди. Баъзи муаллифлар
маълумотига қараганда, қомусий олим ва машҳур мутафаккир
Дамашқ шаҳрида боғбонлик қилиб, кун кечирган, кечалари
севимли машғулоти — асар битиш билан банд бўлган. Форобий
950 йилда Дамашқца вафот этган.
Форобий қадимги юнон илм-фанининг билимдони
сифатида аввалги муаллифлар асарларига турли ҳажмда
шарҳлар езди. Арастунинг «Метафизика», «Физика»,
«Метеорология» ва мантиқ соҳасига оид китобларига, юнон
муаллифлари Птолемей, Александр Афродезийский,
ПО
Порфирий ва бошқаларнинг ахлоқ-одоб, психология, табиий
фиплар бўйича яратган илмий рисолаларига шарҳлар ёзган.
III у билан бир қаторда, олим юнон файласуфлари тўғрисида
бсхад қизиқарли асарлар яратган. Бунга мисол тариқасида
• Икки файласуф — Арасту ва Галеннинг барча фикрлари
|ў| рисида китоб», «Арасту ва Гален ўртасида воситачилик»
кабиларни кўрсатиш мумкин.
Пекин Абу Наср Форобийни қадимги муаллифларнинг
оддий шархловчиси сифатида талқин этиш адолатдан эмас,
албатта. У илм-фаннинг турли соҳаларига тааллукли бетакрор
асарлар яратган. Аллома «Фалсафа манбалари», «Мантиқ
ил мига кириш», «Масалалар манбаи», «Субстанция»,
«Давлат тўғрисида рисола», «Фалсафани ўрганишдан аввал
нималарни ўрганиш лозим», «Фалсафий масалалар ва уларга
жавоблар», «Ақл ҳақида рисола», «Фозил одамлар шахри»
каби 160 дан ортиқ китобларнинг муаллифидир.
Форобийнинг номи шу даражада машҳур эдики, уни
мусулмон оламида «Шарқ Арастуси», «Иккинчи муаллим»
деб аташар эдилар. Форобий биринчилардан бўлиб ўз даври
илмларининг таснифини яратди ва унта бағишлаб қатор
рисолалар езди. У мусиқага атаб ёзган асарларида мусиқа
назариясини бойитди, Шарқда кенг тарқалган най, ноғора,
чанг, рубоб каби мусиқа асбобларини таърифлаб, кишилар
ҳаётида уларнинг ўрнини кўрсатиб беради. Форобий ўз
замонасининг буюк қомусий олими сифатида математика,
тиббиёт, араб тили грамматикаси, алхимия, мантиқ
илмларига оид асарлар ҳам езди.
17
Лекин Форобий, аввало буюк файласуф эди. Унинг
қарашларида фалсафий тафаккурга тааллукли кўпгина
муаммолар илгари сурилган. Буларга воқелик, инсон, Аллоҳ,
билиш ва унинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, мантиқ ва илм,
табиат ва инсон, жамият ва инсон, давлат ва бошқариш,
ижтимоий адолат ва идеал жамият кабилар киради.
Аслида борлиқ муаммосини ҳал этишда вужуди вожиб
ва вужуди мумкиннинг ўзаро муносабатига мурожаат этиш
анъанаси Форобий даҳосига тааллуклидир. У қатор асарларида
111
бу масалага тўхталиб, вужуди вожиб барча мавжуд ёки пайдо
бўлиши мумкин нарсаларнинг биринчи сабаби эканлигини
уқгйради. Биринчи сабаб сифатида у ўзга сабаб ёки турткига
муҳтож эмас. Унинг зотига нуқсон ва қусурлар, зиддият,
номутаносиблик, илмда беқарбрлик, билмасликдан билишга
қараб йўналиш каби жараённинг бўлиши мумкин эмас. У
мутлақ борлиқ ва донишмандлик ифодасидир. У яратади,
лекин унинг ўзи ўзга нарсалар томонидан яратилмайди.
Вужуди мумкин салтанати эса доимо ўзгаришда, зиддиятли
муносабатларда, унда барча нарсалар оддийдан
мураккабликка, тартибсизликдан тартибга, норасоликдан
камолотга қараб юз тутади. Вужуди мумкин вужуди вожибнинг
ҳосиласи. У вужуди вожиб туфайли, унинг яратувчилик
фаолияти орқали мавжуд бўлиш имкониятини қўлга киритади.
Вужуди вожиб туфайли барча нарсалар абадий яшашга
маҳкум ва ҳар қандай мавжуд бўлмаслиқдан маҳрум.
18
Вужуди вожиб яратган ашёларнинг аввали биринчи
ақлдир. Бринчи ақл фаол ақл сифатида ҳар бир сайёрага хос
ақлларни вужудга келтиради. Энг сўнгги фалакий ақл
натижасида ер-заминдаги ақл-руҳ ва барча моддий
жисмларнинг асоси бўлмиш тўрт унсур—тупроқ, сув, ҳаво,
олов пайдо бўлади. Бу тўрт унсур негизида ўсимликлар,
ҳайвонот олами ва инсон зоти вужудга келади. Бу
салтанатларга ўсимлик руҳи, ҳайвоний руҳ ва инсоний руҳлар
хосдир. Ўз навбатида нафсий ва ақлий қувватлар юзага келади.
Жисм ва ҳаракат ўзаро узвий алоқада бўлади. Ҳаракат
бир қанча шаклларда ифодаланиши мумкин. Фазовий ҳаракат
айланма ҳаракат бўлиб, ҳаракатланувчи жисм ўз ҳолатини
ўзгартириб туради. Оддий жисмларга миқдорий, сифатий
ўзгариш хос бўлиб, у тўғри чизиқ ёқалаб йўналгандир. Бу
ҳаракатнинг ўзи ҳам икки кўринишда амал қилиб, улардан
бири марказга йўналган, иккинчиси эса, аксинча, марказдан
қочган ҳаракатдир. Мураккаб жисмлар ҳаракати мураккаб
ҳаракат бўлиб, унинг у ёки бу шаклда намоён бўлиши
моддиюн унсурларининг бу ҳаракатда қатнашишига
боғлиқдир.
112
Ҳаракат ва сукунат ибтидоси сиртқи бирон-бир нарсага
еки иродага бориб тақалмаса, уни табиат деб аташади.
Ҳпракат ўз навбатида вақг билан узвий тарзда боғланган
Г>ўлади. Ҳаракат вактда бирон-бир ибтидо ёки интиҳо билан
чсгараланмайди. Лекин, Форобий фикрича, ҳаракатланувчи
па ҳаракатлантирувчи бир хил нарса эмас. Шундай экан,
\аракатланувчини ҳаракатга келтирувчи, аммо ўзи доимий
сукунат ҳолатида қолувчи туртки бўлмоғи шарт. Бу туртки,
охир-пировард, вужуди вожибга бориб тақалади.
Ҳар бир жисмнинг ўз жойи бўлади. Агар жисм оддий
бўлса, унинг жойи ва шакли бир хил бўлади, бир-биридан
фаркланмайди. Фазовий жисм айнан шундайдир. Шунинг учун
тўртта оддий жисм - унсурларнинг ҳар бири шарсимон
шаклга эга. Олам оддий унсурлардан иборат. Оламдан
ташқарида ҳеч нарса йўқ. Бўшлиқнинг бўлиши мантиққа
зиддир.
Абу Наср Форобий билиш муаммоларига алоҳида
эътибор қаратди. У билиш муаммоларини тадқиқ қилар экан,
бу борада ўзининг тиббиёт, математика, тилшунослик,
астрономия, мантиқ ва қатор бошқа илмий соҳаларда
эришган ютуқларига асосланади. Унинг фикрича, инсон
билиш жараёнининг соҳиби, субъектидир. Уни қуршаб турган
табиат эса билиш мавзуси. Табиат инсонга боғлиқ бўлмаган
тарзда мавжуд. Ҳиссий, жонли мушоҳада қилинадиган ашёлар
улар тўғрисидаги идроқдан аввал мавжуд бўлганидек, ҳар
қандай билиниши зарур бўлган нарса унга тааллуқли бўлган
билимдан олдин мавжуд бўлади, яъни билим билиш
объектидан олдин мавжуд бўлиши мумкин эмас.
Мутафаккир воқеликни билиш мумкин эканлигига асло
шубҳаланмайди. Инсон ўзининг бирча билимларини ташқи
олам туфайли олади, У кўпгина турли-туман восита ва усуллар
билан таъминланганки, идрок, сезги, хотира, тасаввур,
мантиқий тафаккур, ақл, нутқи орқали воқеликни ўзлаштира
боради. Айнан шу воситалар туфайли инсон илм-фанни
яратади.
113
Билиш жараёни чексиз бўлиб, у инсон жонли
мушоҳадаси ва ақл-заковатининг билмасликдан билишгача
бўлган ўта мураккаб ва машаққатли йўлни қамраб олади. Бу
йўналиш ҳодисалар оқибатини билишдан унинг сабабини
билишни, ҳодисадан моҳиятга, акциденциядан субстанцияга
етиб боришни мақсад қилиб қўяди.
Билиш жараёни ташқи олам ашёларининг сезги
аъзоларига бевосита таъсири туфайли пайдо бўлган ташқи
руҳий куч-қувватлардан бошланади. Бунда қувватлар аслида
бешта бўлиб, улар сезги, таъм билиш, ҳид сезиш,
товушларни эшитиш, кўриш кабилардан иборатдир. Буларни
Форобий «ҳис этувчи қувват» деб атайди. Ҳис қилувчи қувват
ўз навбатида ички руҳий қувватларга таянади. Ички руҳий
қувватлар: а) хотирловчи ва фараз этувчи, б) ҳис-
туйғуларнинг ҳаракатлантирувчи қуввати ва в) сўзловчи ёки
ақлий қувватлардан ташкил топади.
Мутафаккирнинг таъкидлашича, инсон ҳайвонот
оламидан «ақлий қувват»га эгалиги билан ажралиб туради.
Ақлий билиш, тафаккур ҳиссий билиш, жонли мушоҳададан
фарқ қилиб, борлиқни мавҳумлаштириш, умумлаштириш
туфайли инъикос этади. Бу бирмунча мураккаб жараён бўлиб,
ўрганилаётган жараёнлар, ҳодисалардаги муҳим, зарурий
жиҳатларни муҳим бўлмаган жиҳатлардан ажратиб олиб,
ўрганиш билан боғлиқдир.
Ақлий билиш Форобий талқинида икки жиҳатга эга.
Биринчидан, у конкретдан узокдашиш ва унда умумий
томонларни ажратиб олишни, иккинчидан эса, ушбу
умумийлик кўмагида конкрет жиҳатдан моҳиятга
чуқурлашишни тақозо қилади. Пировард натижада ақл ер-
заминда содир бўлаётган ҳодисаларни билиб олиб, фалакий
жисмларни билишга киришади, коинот ақли билан бирлашади.
Демак, ақлий билиш коинот ақли кўмагида амалга ошади. Гарчи
инсон аклининг коинот ақли билан тиқиштира бериш билиш
назариясига мистиканинг кириб боришига йўл очиб берщн
бўлса-да, у ижобий аҳамиятга эга эди, чунки билишнинг
рационал методини асослаб беришга азму қарор қилган эди.
114
Бундан ташқари, Форобий билиш таълимотининг
Аошқа жиҳатларига ҳам аҳамият берган. Айниқса, илмий
тидқиқотда кузатув, баҳс-мунозара, билиш методлари,
миссий мушоҳаданинг чекланганлиги борасида қизиқарли
гоиларни илгари сурган.
Форобийнинг ахлоқий қарашлари беҳад даражада
п.тиборлидир. Унинг таъкидлашича, инсонни бахт-саодатга
мпувчи жамоа ҳақиқатан фазилатли, етук, хосиятли
жамаодир. Инсоннинг келажаги, унинг бахт-саодати ҳақида
гамхўрлик қилиш, унинг қайғу-аламига шерик бўлиш ҳисси
ўзгаларда, биринчи навбатда, давлат арбобида шаклланган
бўлмоғи лозим.
Мутафаккир инсон камолоти муаммосини илм билан
боғлайди. Воқелик сир-асроридан бохабар бўлмасдан туриб,
Аллоҳ инъом этган ақл неъматидан мавжуд имконият
даражасида фойдаланмасдан туриб, етук инсон мартабасига
эришиб бўлмайди, чунки инсон дунё тараққиётининг энг
мукаммал ва етук якунидир. Бу борада Форобий таълим-
тарбиянинг моҳияти, аҳамияти, зарурияти, бу жараённи
амалга ошириш усул ва воситалари, ундан кутилган
мақсадни ҳам ҳар томонлама тадқиқ этган.
Форобий ўзининг «Бахт-саодатга эришув ҳақида»
асарида инсон камолоти учун қандай илмларни эгаллаш
зарурлигини алоҳида уқтириб ўтади. Буларга олам асослари
ҳақидаги илм, табиий жисмларнинг тузилиши, осмон, жонли
табиат — ўсимлик ва ҳайвонот олами тўғрисидаги билимлар
киради. «Бундан кейин, — деб ёзади Форобий, — инсонни
ўрганишга киришамиз ва инсоннинг инсон бўлишидан
кутилган мақсад ва муддаони урганамиз ва шунинг
натижасида нима ва қандай нарса эканлигини билиб аниклаб
оламиз. Шундан кейин биз инсоннинг ҳозирги камолотга
эришувига сабаб бўлган нарсаларни ўргана бошлаймиз. Бу
нарсалар эса хайр-эҳсонли ишлар, гўзал инсоний фазилатлар
бўлиб, бу фазилатлардан инсонни ана шу камолотга
эришувидан маҳрум қиладиган салбий хислатларни ажратиб
ўтамиз. Бу салбий хислатлар ҳар турли ёмон одатлар,
115
нуқсонлар ва бемаъни хатти-ҳаракатларнинг келиб чиқиши
сабабларини ўрганишдан аввал, шу хулқ-атвор, хатти-
ҳаракатларнинг ўзи билан танишиб чиқамиз. Мана шу
танишишга маданий, яъни мадинага (шаҳарга ёки жамоага)
оид билимлар деб ном берамиз. Бу илм шундай халқларни ва
шаҳарлик бўлмаган халқларни ўз ичига олган, яъни инсон
оламига хос бўлган барча хислатларни ўзида умумлаштирган
одамзод жисмидаги ҳар турли аъзолар каби (умумий
хусусиятлар) кишига маълум бўлади».
19
Форобийнинг адолатли, фазилатли жамият, давлатни
демократик бошқариш тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари
диққатга сазовордир. Мутафаккирнинг адолатли идеал
жамиятида кишиларнинг самарали меҳнатига, илм
соҳибларига, уларнинг ақл-заковатига, фазилатли ахлоқ-
одобига, ҳаётий тажрибасига юксак баҳо берилади. Диний
адоват, ўзга динга эътиқод қилувчиларга нафрат каби
сифатлар мутафаккирга хос хусусият эмас. Унинг учун энг
муҳими — кишиларнинг у ёки бу динга эътиқод қилиши эмас,
балки маърифатнинг тантанаси, илм-фаннинг истиқболи,
инсон камолоти, бахт-саодат, эзгуликнинг қарор топиши,
инсонларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигидир. Бундай жамиятда касб-
ҳунар, илм-фанни эгаллашга кенг йўл очиб берилган.
Жамиятда тенгҳуқуқлилик ва эркинлик салтанати
ҳукмронлик қилади, якка ҳокимликка барҳам берилган.
Давлат бошлиқларини фуқароларнинг ўзлари сайлайдилар.
Агар сайланган бошлиқлар халқ манфаатларига зид ҳаракат
қилсалар, улар ўз амал-мансабларидан четлаштириладилар.
Идеал давлат арбоблари ўз фаолиятларида адолат,
тенгҳуқуқлилик, фуқаролар манфаатларини кўзлаб иш
тутадилар.
Абу Наср Форобийнинг ўзидан кейинги авлод
зиёлилари, машҳур олим ва мутафаккирлари дунёқараши-
нинг шаклланиши, ривожига таъсири самарали бўлган.
Бундан ташқари, бутун Европа Форобий ва бошқалар орқали
антик олам маданияти, жумладан, табиий-илмий, фалсафий
ғояларидан хабардор ҳамда баҳраманд бўлди.
116
Do'stlaringiz bilan baham: |