I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/118
Sana24.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#232957
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   118
Bog'liq
2 5298753607510789912

Аҳмад ал-Фарғоний 
Бундан XII аср илгари туғилган ва бутун жаҳонда буюк 
олим деб тан олинганларнинг бири Муҳаммад ал-Хоразмий 
бўлса, иккинчиси Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Фарғонийдир. 
Иккови ҳам ватандошимиз: бири Хоразмда, иккинчиси 
Фарғонада туғилиб ўсган, вояга етган ва ниҳоят, ўша 
замоннинг Шарқидагина эмас, балки бутун дунёда илм-
маърифат маркази бўлган Бағдод шаҳридаги «Байт ул-ҳикма» 
илмгоҳида ижод қилишган. Бу фан ўчоғи аслида фанлар 
академияси вазифасини бажарган. Ўша даврнинг асосий 
табиий-илмий соҳалари бўлган риёзиёт, фалакиёт, жуғрофия 
каби илмлар олимлар диққатини жалб қилган. 
Ватандошларимиз, табиийки, шу соҳаларда самарали меҳнат 
қилишган, 1200 йилдан буен уларнинг мўьтабар номлари 
ўчмай келяпти, илмий кашфиётлари инсониятга ҳали-ҳануз 
хизмат қилмоқца. 
Ал-Фарғонийнинг туғилган йили номаълум, лекин у 
ал-Хоразмийдан 11 йил кейин, 861 йили оламдан ўтган. 
Ал-Фарғонийнинг илмий асарларини жаҳон ва тарих 
тан олган. Улар кўплаб тилларга таржима килиниб, асрлар 
оша турли мамлакатларда нашр этилган, бинобарин, улардан 
олимлар оммаси баҳраманд бўлган. Унинг асосан олтита 
китоби дунёга маълум ва машҳур. «Китоб фи усул илм ан-
нужум», яъни «Фалакит илмининг усуллари ҳақида китоб» 
рисоланинг асл қўлёзмалари матни бир хил бўлсада, беш 
ном остида сакданмоқца, яъни: «Алмажистийга бағишланган 
фалакиёт рисоласи», «Фалк сфералари сабабияти», 
«Алмажистий» (Птоломейнинг «Алмагест» асари), «Илм ал-
хайа» «Фалакиёт илми» деб ҳам аталади. Бу қўлёзмалар 
Англия, Фарангистон, АҚШ, Марокаш, Миср ва Санкт-
Петербургда сақланмоқда ва тадқиқотчилар диққат-
эътиборидадир. Асар 1145 йили Ионна Севил, 1175 йили 
Ҳерарад Кремон томонидан лотин тилига таржима қилинган 
ва 1193, 1422, 1537, 1590, 1910 йилларда Гоол, Региомонтон, 
Шёнер, Христаман, Кампани каби олимлар томонидан 
94 


Европанингтурли мамлакатларвда чоп этилган. «Ал-Фаргоний 
жадваллари» асарининг қўлёзмаси Ҳиндистонда, «Ой Ернинг 
устида ва остида бўлганида вақгни аниқлаш рисоласи»нинг 
қулёзмаси Қоҳирада сақланмоқда. «Устурлоб билан амал 
қилиш ҳақидаги китоб»ни ҳинд олимлари сақлаб келишмоқца. 
«Етти иқлим ҳисоби» асарининг қўлёзмаси Олмонияда, 
«Устурлоб ясаш ҳақидаги китоб» қўлёзмасининг тўртта 
нусхасини Берлин ва Париждан топиш мумкин. Уни 1919 
йили Видеман немис тилида нашр этган. 
Шуни таъкидлаш лозимки, илмий асарлар, одатда, 
адабий асарларга қараганда тезроқ эскиради, ҳатто 
замонамизда яратилган илмий китобларнинг баъзилари 
эскириб қолганлиги сир эмас. Улар тарихий-илмий қимматга 
эга бўлиб қолишган-у, лекин қайта нашр қилиш тақозо 
этилмайди. Аммо ал-Фарғоний китоблари XII, XVI ва XX 
асрларда қайта-қайта чоп этилгани, ниҳоятда ўлмас асарлар 
эканлигидан далолат беради. 
Фалсафадаги энг муҳим масалалардан бири — олам 
манзарасини ҳам ал-Фарғоний ўзига хос тарзда фиқран кўра 
олган. Птоломейдан (II аср) Коперниккача (XVI аср) 
оламнинг тузилиши геоцентризм қоидалари билан 
тушунтирилган, яъни осмондаги жисмларнинг ҳаммаси 
(жумладан, Қуёш) умумий марказ бўлган Ер атрофида 
айланади, деб тасаввур қилинган. Ал-Хоразмий, ал-
Фарғоний, Улуғбекларнинг фикр ва хисоб-китоблари ҳам 
шу таълимотдан четга чиқмаган, зотан, ўрта асрлар даврининг 
илм даражаси ва доираси шуни тақозо этар эди. 
Гелиоцентризмга, яъни бошқа сайёралар каби Ер ҳам Қуёш 
теварагида айланади, деган тизимга ўтиш учун ҳали бир неча 
аср бор эди. 
Ал-Фарғоний шимол билан жануб орасидаги кузатувлар 
ҳар хил бўлади: жанубдан шимолга жўнаётган одам учун 
авваллари ботадиган ёритғичлар энди ботмасдан осмонда доимо 
кўринаётганини кузатади, шунингдек, жанубда авваллари 
чиқиб-ботадиган ёритғичлар, энди чиқмай қолади, буларнинг 
ҳаммаси маълум қонунда рўй беради, деб ҳисоблайди. 
.95 


У вактларда эса Олам саккиз қават осмондан: Қуёш, 
Ой, бешта сайёра — Уторид, Зухра, Миррих, Муштарий, 
Зуҳал ва 1022 та юлдуз сфера (гумбаз)дан ташкил топган, 
деб тасаввур қилинган. Ал--Фарғоний илм-фан тарихида 
биринчи бўлиб сфераларнинг радиусларини аниқлаб берди. 
Бу эса Олам тузилишини илмий тасаввур этишнинг муҳим 
воситасидир. Дарҳақиқат: Ер ва юддузлар сферасининг, яъни 
зодиакнинг марказлари Ер марказида ётади-ку, сайёралар 
сферасининг радиуслари турли йўналишдалиги учун бир 
нуқтада кесишмайди. Шунинг учун ҳар бир сайёранинг 
апогейи (узоқлашгани), бинобарин, ҳаракатнинг 
секинлашуви бўлади. Ёруғликлари олти хил бўлган барча 
юлдузлар бир хил ҳаракатдадир. Қуёш икки хил: Шарқдан 
Ғарбга ва элиптика қутблари орқали ўтган ўқ атрофида 
айланади. Ой эса беш хилда ҳаракатланади. Ал-Фарғоний 
фикрича, қутб баландлиги 90 бўлган жойда ва зенитдаги 
вақтда осмон экватори доираси горизонт доирага тўғри келади. 
У ерда осмон гумбазининг айланиши тегирмон тоши 
айланиши каби бўлиб, горизонтда параллелдир. 
Осмоннинг экватордан юқоридаги шимолий ярим шари 
бу ерда доим кўринади, аммо жанубий ярми доимо 
кўринмайди. У ерда бутун йил — бир сутка, кундуз — олти 
ой, тун — олти ой. 
Осмон манзарасини гавдалантириб берадиган иккита 
«белбоғ» бор, улар осмон экватори ва Қуёш эклиптикаси. 
Осмон экватори Ер экваторининг осмондаги давоми, улар 
бир текислиқда ётади. Қуёшнинг Ер атрофида кўринма (аслида 
Ернинг Қуёш теварагида) ҳаракати натижасида чизилган 
траектория эклиптика деб аталиб, бир йилда тўла ёпиқ чизиқ 
— айланани ҳосил қилади. Экватор билан эклиптика 
текисликлари ўзаро доимий бурчакни ҳосил қилади. Ал-
Фарғонийнинг яна бир муҳим ютуғи, шу бурчакни ўз 
замонасида 23 даражаю 35 дақиқа деб, бошқаларга Караганда 
(масалан, Птоломейда - 23 даража .51 дақиқа) аниқ 
ўлчашидир. 
Ал-Фарғоний нега кундуз билан тун тенг бўлади? деган 
96 


сииолга, чунки Қуёш доираси (эклиптика) осмон экваторини 
кссади ва горизонт тенг иккига бўлинади, деб жавоб берган. 
Птолемейда Қуёш ва Ойнинг Ердан узоклик масофалари 
\ақида маълумот берилгани ал-Фарғонийга маълум эди. Ал-
Фарғоний сайёра ва юлдузлар масофасини уларга қўшди, 
Ой ва Қуёш тутилишларини тадқиқ қилиб, уларнинг вакт 
оралиғини аниқлаб берди. Ана эвди фалакиёт илми келгусида 
содир бўладиган ҳодисаларни олдиндан билувчи фанга айлана 
бошлади. 
Ҳали гелиоцентризм шарпаси йўқзамонда ал-Фарғоний 
Ер энг кичик юлдуздан ҳам кичикдир, деган фикр билан 
майдонга чиқди. Бунга асос қилиб, Ер радиуси Осмон 
радиусларидан жуда кичиклигини айтди. Ер шари гўё бир 
нуқта. 
Ернинг катта-кичиклигини билиш учун унинг 
диаметрини, бинобарин, меридиан узунлигини ўлчаш 
ниҳоятда мураккаб назарий-амалий масала эканлиги аниқ 
эди. Ал-Фарғоний Ер ёйининг қайси узунлиги 1 даражага 
тўғри келишини ўлчаб, бу миқдорни аниқлади ва уни 360 га 
кўпайтириб, 40 минг 800 километрни ҳосил қилди. Ер 
меридианининг ҳозирги замон илмий асбоблари ёрдамида 
ўлчанган узунлиги 40 минг 8 километр чамасидир. Ўртадаги 
хато ниҳоятда кам, ал-Фарғонийга тасанно. Унинг бу ишига 
Беруний ҳам юқори баҳо берган эди. 
Ал-Фарғоний тадқиқ қилган иқлим тушунчаси ва 
иқлимлар гуруҳини Европа олимлари тан олди ва анча вақт 
хизмат қилди, лекин кейинги асрларда етти иқлим ўрнига 
тропика, субтропика, экватория, Арктика, Антрактида, 
қутблар, оҳанграбо қутблари, совуқлик қутби каби 
тушунчалар пайдо бўлди. Яъни, иқлимлар таснифи ўзгарди, 
лекин ал-Фарғоний асос қилиб олган ўша қоида янгича 
шаклда намоён бўлмоқда, холос. Ҳозирги вақтда маҳаллий, 
ҳудудий, зонал ва жаҳон миқёсидаги экология 
муаммоларини, озон ўпқонининг жўғрофий кенгламаси 
табиатини тадқиқ қилишда ўша қоидани эътибордан четда 
қолдирмаслик зарур. 
97 


Ал-Фарғоний Қуёш Саратон бошида бўлганида қундузи 
24 соатга тенг ва тун деярли бўлмайди, Жадий бошида 
бўлганда эса тун 24 соатга тенг ва кундузи қутби зенитда 
бўлади, эклиптиканинг ўзи эса горизонт доирасида ётади. Бу 
пайтда Амал боши шарқда, Мезон боши - ғарбда, Саратон 
боши — шимолда, Жадий боши - жанубда бўлади, деб 
таъкидлаган. 
Ал-Фарғоний шуғулланган тақвим муаммоси ҳанузгача 
ечилгани йўқ. Йилнинг тўрт фаслдан иборатлиги, улар 
орасидаги муносабатларнинг жўғрофий кенгламага 
боғлиқлиги (масалан, шимолий ярим шарда ёз бўлганида, 
жанубий ярим шарда қиш бўлиши ёхуд Ўзбекистонда баҳор 
ва куз бўлганида, экваторда икки марта ёз бўлиши ва аксинча, 
бизда ёз ва қиш бўлиши) маълум. Номаълум - вақт ўлчами 
қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги муаммони ҳал этишга 
ал-Фарғоний ўз улушини қўшган. 
Ал-Фарғоний ўша вақтгача яратилган Юнон, Эрон, 
Сурия, Қопт, Ўрта Осие халқларининг барча тақвимларини 
ўзаро таққослаб тадқиқ кдлди. Бу ишлар билан Птоломей 
шуғулланмаган, албатта. 
Қадимги замон ва ўрта асрларда Қуёш ҳамда Ой 
йиллари, шунингдек, мусулмон мамлакатларида шамсий ва 
қамарий йил ҳисоблари, кабиса йилини чиқариш, йиллар, 
эралар бошланишшш белгилаш масалаларифақат Қуёш, Ой 
ва Ер ҳаракатларидаги ўзаро табиий - ижтимоий ҳодисалар, 
чунончи, пайғамбар ва подшолар ҳаётидаги воқеаларга ҳам 
боғлиқбўлган. 
Аммо бир сутка ва бир йилда оламнинг чархпалак 
айланишини рақамлар билан ифодалашда йилни сутка билан 
рационал, бутун сон ёрдамида ўлчаш ҳануз муаммолигича 
қолмоқда. Ер Қуёш атрофида 365 кун 6 соат 48 дақиқа 46 
сонияда бир марта айланиб чиқса, 6 соатдан ҳар тўрт йилда 
1 кун чиқариб, бу кабиса йилни 366 кун деб 
осонлаштирилади, лекин барибир ўша 48 дақиқаю 46 сония 
муаммолигича қоляпти. Бу ал-Фарғоний замонидан то 
бугунгача ҳали ечимини топмади. Умуман,, тақвим 
98 


Мунммосини ижобий ҳал этиш учун Бирлашган Миллатлар 
ТЙШКИЛОТИНИНГ
махсус комиссия бир неча йилдан бери 
ишлпшига қарамай, ҳали бирор натижага келингани йўқ. 
Қуёш ҳам, Ой ҳам чиқаётган пайтида катталашиб, 
ботастган пайтида кичрайиб боради. Қуёш ва Ой 
биркашларининг ўзи гоҳ катта, гоҳ кичик бўлиб қўринади: 
горизонтда каттароқ, осмонда кичикроқ. Горизонтда турган 
Қусш ва Ой орасидаги масофада Ердан кўтарилаётган буғ 
(айииқса, кишда ва ёмғирдан кейин) кўз нурини оғдиради. 
Ну \ол сув остидаги нарсанинг чуқурроқлигига қараб каттароқ 
бўлиб кўринишига сабабдир. Бу эса маълум нарсанинг ҳақиқат 
\оли билан кўринма ҳоли орасида тафовут борлигини 
кўрсатади. 
Фаннинг асосий вазифаларидан бири воқелик ва 
қодисалар сабабияти ва келажакда қандай бўлишини 
ифодаловчи қонун-қоидаларни кашф этиш, яратишдир. 
Самовий жисмлар ҳаракатини Ньютон ва Лаплас масса 
ҳаракатининг динамикаси шаклида, Кеплер геометрик-
кинематик йўсинда баён этишган бўлса, ал-Фарғоний 
жалваллар шаклида изоҳлаган. Азимутлар, юлдузлар, 
алмукантаратлар, параллеллар, радиуслар, эклиптика, 
сферик фалакиет ва сферик тригонометрия жадваллари шу 
жумладандир. Ўша вақгларда олам манзараси келгусида қандай 
бўлиши, жумладан, Ой ва Қуёш тутилишларини олдиндан 
айтиб беришнинг ягона усули мана шу жадваллар эди. 
Жадвалнинг фазилати унинг жонли мушоҳадага ундовчи 
табиатидир. 
Қонуниятнинг юқорида тилга олинган шаклларига 
график, статистик, интуитив, мантиқий усуллар ҳам 
қўшилади. Шундай бўлса ҳам ал-Хоразмий ва ал-Фарғоний 
кашф этган қ о н у н и я т н и н г жадвал усули тобора 
ривожланмоқда. 
Ал-Фарғоний Ой нурни Қуёшдан олади. Шунинг учун 
унинг Қуёшга қараган томони ёруғдир: Агар Қуёш ва Ой 
бизга нисбатан бир томонда бўлса, тескари томони қоронғу, 
агар улар бизга нисбатан тескари турса, Ойнинг бизга қараган 
99 


томони ёруғдир. Қуёш Ернинг ярмисини ёритади ва Ер 
сиртидан қайтаётган нур Қуёш билан бирга Шарқцан Ғарбга 
айланади. Қоронғулик ҳам Қуёш Ерга қараганда катта 
бўлганлигидан ҳавода Ер сояси охирида йўқ бўлади, деб 
изоҳлаган. 
Аллома стерография проекциялари назариясининг 
кашфиётчиси. Қуёш, ой, сайёра, юлдузларнинг, бинобарин, 
осмоннинг келажак манзарасини билиш учун геометрик-
кинематик усул қабул қилиб олинишда устурлоб 
(астролябия) асбобининг аҳамияти катта бўлган. Осмон 
гумбазида мавҳум тарзда жойлаштирилган меридиан, 
экватор, эклиптика, азимут, координата ўкдари тизимлари, 
бурчаклар, нуқталарнинг проекцияларини дойра асбобга 
тушириш анча қулайлик туғдиради. Бу асбоб назариясини 
ҳам ал-Фарғоний кашф этди. 
Горизонтал, экваториал ва эклиптик координата 
тизимларини қабул қилиш, уларни жойлаштириш, 
сайёраларнинг эпицикл деб аталувчи чизиқлар бўйича, 
уларнинг марказлари Ер атрофида дерефент номли чизиклар 
бўйича ҳаракат қилиши қоидалаштирилди. Аллома бунинг 
учун сферик учбурчак тригонометрия ёрдамида сферик 
фалакиётга ва ниҳоят, сферик геодезияга ўтди. Косинуслар 
ва тангенслар сферик теоремаларини яратди. 
Хулоса қилиб айтганда, ал-Фарғоний илмий асарларини 
XII асрдаёқ лотин тилига таржима қилиниши ва бутун 
Европага тарқалиши Уйғониш даври илмий-ижтимоий 
омилларидан бири бўдди. Унинг кашфиётларини жаҳонда 
тинмай ўрганишди, китобларидан фалакиёт соҳасида асосий 
қўлланма сифатида фойдаланишди. Улар янги-янги илмий 
кашфиётларга сабаб бўдди. 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish