Ал-Хоразмий
Жаҳон илм-фани ва фалсафасида Муҳаммад ибн Мусо
ал-Хоразмий (783, Хоразм — 850, Бағдод) математик,
астроном, файласуф сифатида ўзига хос ўрин тутади. У илк
билимни Хоразмда олди. Отаси сарой аёнларидан бўлган ва
араб халифаси Аббосийлар сулоласидан Ҳорун ар-Рашид
(ҳукмронлик даври 786-809 йиллар)нинг ўғли Маъмуннинг
Хоразмга ноиб (802-805 йил) этиб тайинлангани ҳамда ўзига
тенгдош Мусо ал-Хоразмийни сафдошлари қаторига
қўшганлиги ёш, бўлажак олимнинг тақдирида мухим роль
ўйнади. 809 йилда Ҳорун ар-Рашид вафотидан кейин унинг
катта ўғли Амин тахтни эгаллайди. 813 йилда Халифа Амин
ўлдирилгандан сўнг Маъмун (813-833 йил) Бағдодда халифа
бўлади. Маъмун «Байт ул-ҳикма» («Илмлар уйи»)га асос
солиб, ўз даврининг фозил-фузалоларига ҳомийлик қилади.
Унга Хоразмий бошлиқ қилиб тайинланади, бу лавозимда
умрининг охиригача фаолият юритади.
Хоразмийга «Ҳисоб ал-ҳинд» («Ҳинд ҳисоби») рисоласи
катта шуҳрат келтирди. Рисолада фан тарихида биринчи марта
ўнлик тизими ва унинг амалий аҳамияти ҳақида сўз боради.
Бу тизим инсониятга чексиз қулай имкониятлар яратиб берди.
Агар мазкур саноқ тизими бўлмаганида илмий тафаккур бу
даражада камол топиши амримаҳол бўларди. М а е :
1180703051492863 рақами ўрта аср ислом олами ва Европа
адабиётларида «Минг минг минг минг минг беш марта ва
юз минг минг минг минг тўрт марта ва саксон минг минг
минг минг тўрт ва кейин етти юз минг минг минг уч марта
89
ва уч минг минг минг уч марта ва эллик бир минг минг икки
марта ва тўрт юз минг ва тўқсон икки минг ва саккиз юз
олтмиш уч» деб ўқилган ва ёзилган. Сонларни бу тахлитда
ўқиш ва ёзиш математика фанининг, қолаверса, математика
билан боғлиқ барча фанларнинг ривожланишига салбий
таъсир кўрсатаётган бир пайтда Хоразмий тўққиз белгидан
иборат ҳинд рақами ёрдамида чексиз миқцорларни қайд
этувчи ва уни осонлик билан ифодаловчи саноқ тизимини
кашф этди. Ҳиндларнинг тўққиз белгидан иборат рақамлар
тизими яроқсиз ҳолатда эди. Чунки бу рақамлар мукаммал
саноқ тизими бўлиши учун «сифр» («нол») кашф этилиб,
ўз ўрнига қўйилиши керак эди. Хоразмий томонидан «О»
(нол-сифр)нинг кашф этилиши инсоният илмий
тафаккурининг беқиёс, такрорланмас ютуқларидан биридир.
Алломанинг машҳур ушбу рисоласида олти амал — қўшиш,
айириш, кўпайтириш, бўлиш, даражага кўтариш ва квадрат
илдиз чиқариш кабилар таърифлаб берилган.
Хоразмий махсус фалсафий асар ёзмаган бўлса-да,
лекин унинг математика, геометрия, география, астрономия,
тарих каби илмларга оид барча китобларида илмий
исботланган фалсафий фикр-мулоҳаза, ғоя, назария ва
таълимотлар сон-саноқсиздир. Унинг хулосаларига кўра,
Аллоҳ томонидан яратилган дунёда, материяда ўз ҳолатини
доимий равишда ўзгартирмай бирдай сақлаб турадиган ҳеч
қандай нарса ва ҳодиса йўқ ва бўлмайди ҳам. Материя
тинимсиз ўсиш, ўзгариш ва ривожланишдадир. Унда
нималардир янгидан пайдо бўлади, маълум вақт яшайди,
кейин эса у ҳам эскира бошлайди ва пировард-оқибатда ўз
ўрнини бошқа нарсага қонуний равишда бўшатиб беради.
Эски нарса ўрнини янги, қулаётган нарса ўрнини туғилаётган
нарса эгаллаши, аллома фалсафий таълимотича, табиий-
қонуний жараёндир.
Хоразмий дунёдаги ҳар бир нарса ва ҳодиса моҳиятида
бир-бирини инкор этибгина қолмай, айни пайтда бир-
бирини ўзаро тақозо этадиган, бир-бирисиз яшай олмайдиган
икки қутб, икки қарама-қарши томон мавжуддир, тараққиёт
90
улар ўртасидаги ана шу диалектик бирлик ва кураш асосида
пмалга ошади, деб кўрсатади. Ўзининг бу фалсафий
гаълимотини математика фани далиллари асосида илмий
исботлайди. Алломанинг дунё асосини, моддий негизини
мима ташкил этади, деган масала бўйича фикрлари ҳам
кьтиборга сазовордир. Буюк мутафаккир материя оламдаги
барча нарса ва ҳодисаларнинг асоси, деб ҳисоблайди. Унинг
тушунтиришича, дунё тўрт унсур — тупроқ, сув, ҳаво,
оловдан ташкил топган. Барча нарса ва ҳодисалар шу унсурлар
бирикиши, ўзаро таъсири остида ҳосил бўлади ва яшайди.
Хоразмий ноорганик дунёдан органик дунёнинг,
ҳиссиз, туйғусиз, фикрламайдиган дунёдан аклу идрок ва
тафаккурсиз, фикрлаш имкониятига ўтиши, унинг моҳияти
ва асосий сабаблари ҳақида ҳам ўзининг бебаҳо илмий-
фалсафий таълимотини яратди. Донишманд чуқур илмий
далиллар асосида материя билан шакл, сабаб билан
оқибат, имконият билан воқелик, микдор билан сифат,
жамият билан табиатни ажратиб бўлмасликни, улар доимо
ўзаро алоқадорлигини исботлаган эди.
Муҳаммад Мусо Хоразмийнинг билиш масаласига оид
фикрлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. У моддий дунёнинг
абадийлигини, унинг ниҳоятда мураккаблиги, доимий
равишда ўзгариб ва ривожланиб туришини таъкидлайди.
Шу билан бирга, у бу оламни инсон сезгиси ва билимининг
манбаи, деб билади. Унинг айтишича, олам, жамият,
улардаги нарса ва ҳодисалар моҳиятини билиш ниҳоятда
мураккаб, зиддиятли жараёндир, Лекин инсон бу масалада
ҳам битмас-туганмас имкониятга эгадир. Инсон ўзининг
тиришқоқлиги, меҳнати ва амалий фаолияти, Аллоҳ ато
этган ақл-идрок, қобилият ва истеъдоди билан, дейди
Хоразмий, дунёни секин-аста била боради.
Хоразмий ўзининг билиш назариясида моддий олам
инсон, унинг сезгиси, ақл-идокидан олдин пайдо бўлган,
инсон ва унинг ақли эса моддий олам ривожининг
маҳсулидир, дейди. Айни пайтда у инсон билиш субъекта,
табиат, жамият, умуман моддий олам эса унинг объекти
91
деб билади. Хоразмий ҳиссий ва ақлий билишнинг ўзига хос
хусусиятларини, моҳиятини, ўзаро алокадорлигини алохида
таъкидлайди. Унинг айтишича, ақлий билиш ҳиссий
билишсиз вужудга келмайди, ҳиссйй билиш борлиқнинг
ташқи томонлари ҳақида билим бериш манбаидир. Ақлий
билиш ёрдамида эса инсон нарса ва ҳодисаларнинг
мураккаб ички тузилиши, моҳияти ҳамда қонуниятини
билиб олади. Ақлий билиш инсон билиш ривожининг
юқори босқичидир. Мутафаккир билишнинг айрим
масалаларига алоҳида эътибор бериб, билиш да инсон ақли
ва амалиётнинг аҳамиятини юқори эканлигини кўрсатди.
Мусо Хоразмий дунёқарашида ижтимоий-фалсафий
масалалар, хусусан, жамият, унинг истиқболи ҳақидаги
фикр-мулоҳазалари алоҳида ўрин эгаллайди. Жамият
тараққиётида илм-фан ва маданиятнинг, одоб-ахлоқнинг,
ислом дини, шариат қонунларининг катта ўрин тутиши
ҳақида аллома томонидан баён этилган фикрлар ҳозирги
давр учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Одамлар ақл-
идроки, имон-эътиқодини мустаҳкамлаш, руҳан поклаш
ва кишилар ўртасидаги инсоний муносабатларни
мустаҳкамлашда фан-маданият, диний қадриятларнинг
муҳимлиги хусусидаги фикрлари таҳсинга сазовордир.
Хоразмийнинг яна бир буюк хизмати инсониятга
алгебра фанини тортиқ қилганидир. «Алгебра» атамаси
Хоразмийнинг «Ал-китоб ал мухтасар фи ҳисоб ал-жабр ва-
л-муқобала»нинг («Ал-жабр вал-муқобала ҳисоби ҳақида
қисқача китоб») номли рисоласидаги «ал-жабр» сўзининг
лотинча ифодасидир. Бу асар лотин ва Ғарб тилларига
таржима қилинган.
Халифа Маъмун олимлар олдига осмон ва ернинг тўлиқ
харитасини тузишни вазифа қилиб белгилади. Бунга Хоразмий
раҳбарлик қилди. 840 йиллар атрофида ниҳоясига етган бу
иш «Мажмуи ал-Маъмун» — «Дунё харитаси» номи билан
юритилди. Шу муносабат билан Хоразмий жуғрофияга оид
«Китоби сурат ал-арз» асарини яратди. Бу асарнинг ягона
қўлёзма нусхаси Қоҳирадан топилган, анча варақлари
92
йуқолган. 22 та харитадан фақат 4 тасигина сақланган.
Хоразмий Ер юзини «Авесто» таълимотидагидек 7 иқлимга
Пўииб, ўрганишни тавсия қилади.
Хоразмийнинг тарихга оид асарлари, хусусан,
«Хоразмнинг машҳур кишилари» асари ва Абу Райҳон
Ьсруний бу асардан тўртта кўчирма олганлиги бизга маълум.
Гюшқа бир асарида пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг
туғилган йили, ой ва куни шамсий йил ҳисоби билан 570
йил 23 апрель эканлигини аниқлаб, маълумот берган. Бу
илмий далил барча мусулмонлар томонидан эътироф этилган.
«Хоразмий ўз асарлари билан Шарқ, кейинроқ Европа риёзат
илмига асос солди» (С.Толстов). Жаҳон фани тарихи IX
асрнинг биринчи ярмини ҳеч муболағасиз Хоразмий даври
деб аташимиз мумкин.
Сув ва ҳаво ҳақидаги таълимот Хоразмий фалсафий
дунёқарашининг ўзагидир. Орол денгизининг Марказий Осиё
халқлари ҳаёти, наботот ва ҳайвонот дунёси учун нақадар
муҳимлиги ҳақида буюк ватандошимиз томонидан минг йил
илгари қилинган башорат бунга мисол бўлади.
Аллома Муҳаммад Мусо Хоразмийнинг нодир
асарлари, таълимоти, ижтимоий-фалсафий қарашлари
ҳозирги авлод учун ҳам битмас-туганмас хазина, бебаҳо
маънавий бойлиқцир. Жаҳон илм аҳлининг 1983 йил
Муҳаммад Мусо Хоразмийнинг 1200 йиллигини зўр тантана
билан нишонлагани, буюк ватандошимизнинг эътироф
этилиши ҳам унга, ҳам илмий меросига кўрсатилган чексиз
ҳурмат ва эҳтиромдир.
Хоразмий асарлари халқимиз даҳосини оламга асрлар
оша кўз-кўз қилаётган ва ҳозир ҳам ўз қимматини йўқотмаган
бебаҳо мерос сифатида қадрлидир. Мустақиллик йилларида
мутафаккир меросини тиклаш ва янада чуқурроқ ўрганиш
учун катта имкониятлар очилди. Унинг таваллуд куни бутун
халқимиз томонидан нишонланадиган бўлди, мероси эса
миллатимиз маданияти хазинасининг таркибий қисмига
айланди.
93
Do'stlaringiz bilan baham: |