159
Халқаро Лондон фонд биржасига аъзо фирмалар уч тоифага тақсимланади.
Уларнинг биринчиси муҳимроқ ҳисобланади. Бу қаторга ёки дилер, ёки брокер,
ёки бир вақтнинг ўзида дилер ва брокер бўла оладиган биржа аъзолари киради.
Агар биржа аъзоси дилерлик фаолияти билан шуғулланадиган бўлса, у биржада
бозорни шакллантирувчи - «маркетмейкер» сифатида рўйхатдан ўтиши
мумкин. Қоидага кўра, бундай функцияларни фақат йирик фирмалар ўз
зиммасига олади. Уларнинг асосий функцияси – ктоировка мажбурия даври деб
аталадиган белгиланган вақт муддатида қимматли қоғозларни
фаол харид
қилиш(сотиш)дир. Бозорни шакллантирувчилар улар битимни амалга ошириш
истагида бўлган нархларни таклиф этадилар. Бозорни шакллантирувчилар сони
кўплиги тфайли улар ўтасида рақобат вужудга келади, бу эса қимматли
қоғозларнинг янада асосланган нархларига олиб келади. Бозорни
шакллантирувчилар котировкада иккита курсни кўрсатишлари лозим:
талаб
(харидор) нархи ва таклиф (сотувчи) нархи. Масалан, 143-6.10х10 кўринишдаги
котировка шуни англатадики, бозорни шакллантирувчи 10000 гача акцияларни
143 пенс нархда сотиб олиш ва 10000 гача акцияларни 146 пенс нарха сотишга
тайёр. Курслар ўртасидаги фарқ (3 пенс) спрэдни (курслар фарқи) ташкил
қилади. Лондон фонд биржасининг иккинчи тоифа аъзоларини дилерларао
брокерлар ташкил этади. Бу бир-бири билан яширин алоқа қилиш
истагида
бўлган бозорни шакллантирувчиларга воситачилик хизматлари кўрсатувчи
фирмалардир.
Дилерлараро
брокерлардан
фойдаланиш
бозорни
шакллантирувчиларга
қимматли
қоғозлар
бўйича
ўзининг
жорий
позицияларини рақобатчилардан яшириш имконини беради. Учинчи
рақобатчилар тоифаси пул брокерларидан иборат. Уларнинг асосий функцияси
— бозорни шакллантирувчилар учун қимматли қоғозларни қарзга олишдир.
80-йилларда Лондон биржаси 1983 йилдан 1986 йилгача ўтказилган, асосан
биржанинг халқаро рақобатбардошлигини оширишга, демакки,
Британия
капитали позицияларини мустаҳкамлашга йўналтирилган жиддий ўзгаришлар
ўтказилган жойга айланди. Хорижий компанияларга биржанинг тўлақонли
аъзолари бўлишга рухсат этилди. Ҳозирги пайтда савдода 60 дан ортиқ
мамлакатдан компаниялар иштирок этади.
Бу биржада американинг NASDAQ тизимига ўхшаш автоматлаштирилган
биржа котировкалар тизимининг жорий қилиниши ҳақиқий инқилоб бўлди. Бу
янгиликлар натижасида биржа аъзоларида битимларни бевосита компьютер
терминаллари орқали амалга ошириш имконияти пайдо бўлди. Тезда электрон
савдо тизими амалда операцион залдаги савдони сиқиб чиқарди ва
Лондон
фонд биржаси анъанавий операцион залдан воз кечган ва уни электрон савдо
тизими билан алмаштирган дастлабки йирик биржага айланди.
Do'stlaringiz bilan baham: