Тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Ривожланган мамлакатларнинг биржа тизими



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/123
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#231130
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   123
Bog'liq
20 y Birja ishi Sh J Ergashxodjayeva va boshq 2009 o'quv qo'llanma

13.3. Ривожланган мамлакатларнинг биржа тизими 
13.4. Россия биржа тизими 
 
13.1. АҚШ биржа тизими 
Қисқача айтиладиган «Уолл-стрит» номи остида АҚШнинг қимматли 
қоғозлар харид қилинадиган ва сотиладиган барча биржалари: Нью-йорк фонд 
биржаси (New York Stock Exchange - NYSE), Америка фонд биржаси (American 
Stock Exchange - AMEX) ва минтақавий фонд биржалари назарда тутилади. 
АҚШ биржа тизимининг асоси Нью-йорк фонд биржаси ҳисобланади. 
Нью-йорк фонд биржаси 18-асрнинг бошларида пайдо бўлган, бироқ Нью-
йорк газеталарида қимматли қоғозлар муайян бозори ҳақида хабар берилган 
1792 йилгача у асосан товар биржаси функцияларини бажариб келган. 1792 йил 
дастлабки брокерлаш битими имзоланган, 1817 йил эса «Нью-йорк фонд ва 
биржа кенгаши» номи ва Низоми пайдо бўлган. 
Кўп йиллар давомида NYSE «кўнгилли ассоциация» сифатида ташкил 
қилиниб келган ва фақат 1972 йил у Нью-Йорк штатининг нотижорат 
корпорациясига айлантирилган. 
Биржанинг ишига 27 кишида иборат бўлган директорлар Кенгаши 
раҳбарлик қилади. NYSE аъзолари сони тахминан 1400 кишига тенг. Ҳар йили 
ўнлаб жойлар ўз эгаларини алмаштиради, бироқ умуман олганда NYSE азолар 
таркиби доимийлиги ва барқарорлиги билан тавсифланади, бу эса биржани 
америка фонд бозорининг энг нуфузли институтларидан бирига айлантиради
19

Бироқ биржа талабларига жавоб берадиган компаниялар учун доимо 
биржада «жой» сотиб олиш имконияти мавжуд. «Жой» нархи бозордаги 
вазиятга боғлиқ бўлиб, жуда катта орлиқда ўзгариб туриши мумкин. NYSE да 
битта «жой» учун энг катта нарх 1999 йилнинг 23 августида тўланган ва 
$2,650,000га тенг бўлган. 
Биржа аъзоси бу – савдо залида «жой»га эга бўлган хусусий шахс ёки 
компания. Савдо залида қимматли қоғозлар сотиш ва сотиб олиш фақат биржа 
аъзоларига рухсат этилган. Биржа аъзосига айлнаиш учун компания биржада 
белгиланган мос келувчи тсандартларга жавоб бериши лозим. «Жой»лар сони 
1953 йилдан бери ўзгармай келади (1,366). Инвестор-ташкилотлар бу – хусусий 
шахслар ва компаниялар номидан қўйилмалар киритадиган корпорациялар. 
Улар пенсия фонди, суғурта компаниялари ва банкларни қамраб олади. 
Институционал инвесторлар, айниқса, пенсия фонди қатъий белгиланган 
дивидендсиз акцияларнинг энг катта улушига эга. 2002 йилнинг 3-чораги 
19
«Рынок, деньги и кредит», № 7, 2006 г. 


158 
охирида хусусий ва жамоат пенсия фондлари, Федерал захира бошқармасининг 
маълумотларига кўра, $2.4 триллион ёки сўдирилмаган қимматли қоғозлар 
умумий сонининг 21,5%и улушига эга бўлган. 1950 йилда қимматли 
қоғозларнинг 7,2%ига эга бўлган АҚШ институционал инвесторлари бугунги 
кунда $5.5 триллион ёки сўндирилмаган қимматли қоғозларнинг 49.8%ига 
эгалик қиломқда. 
1978 йилдан бошлаб биржа аъзоларида ўз жойларини биржада ҳақиқий 
аъзолик талабларига жавоб бера оладиганларга ижарага бериш имконияти 
пайдо бўлди. Натижада биржадаги кўплаб жойлар асосан инвестициялар 
сифатида ёки келажакда қимматроқ нархда чайқов мақсадларида сотиб олина 
бошлади. 
АҚШнинг аҳамияти бўйича иккинчи биржаси - Америка фонд биржаси 
(American Stock Exchange) ҳисобланади. У қимматли қоғозлар норасмий бозори 
сифатида 19-асрнинг ўрталаридан фаолият кўрсатиб келмоқда, бироқ фақат 
1921 йилда у ўзининг савдо залига эга бўди. 
Америка фонд биржаси АҚШнинг аҳамияти бўйича иккинчи биржаси 
ҳисобланишига қарамай, ишбилармонлик фаоллиги кўрсаткичлари бўйича ҳам, 
пул қийматидаги сотув ҳажми бўйича ҳам ушбу кўрсаткичлар бўйича у Нью-
йорк фонд биржаси ва қимматли қоғозлар бўйича дилерлар Миллий 
ассоциацияси биржадан ташқари автоматлаштирилган котировка тизими 
(NASDAQ) дан анча ортда қолади. 
АМЕХ да қимматли қоғозларни рўйхатга олишда қўйиладиган талаблар 
NYSE стандартларига нисбатан анча юмшоқ, шу сабабли истиқолли ва ўсиб 
бораётган компаниялар дастлаб ўз акцияларини Америка фонд биржасида 
жойлаштиради, сўнгра, агар узоқ вақт оралиғида бу корпорациялар улардан 
кутилган натижаларни оқласа, уларнинг қимматли қоғозлари NYSEга 
ўтказилади. Бундай йўлни ўз вақтида General Motors, Radio Corporation of 
America каби корпорациялар босиб ўтган. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish