139
В
П
R
П
П
C
, бу ерда
R
С
- риск нархи,
П
П
- битимдан кутилаётган фойда,
В
П
- рискни ҳисобга олган ҳолда эҳтимолий фойда.
Бунда кутилаётган фойда, яъни рискни ҳисобга олмасдан максимал
бўлиши мумкин бўлган фойда кутилаётган
даромадлар ва харажатлар
ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Эҳтимолий фойдани кутилаётган фойда
билан биржа савдоси қатнашчилари учун муваффақиятли битим эҳтимолининг
кўпайтмаси сифатида қуйилаги формула бўйича топиш таклиф этилади:
С
П
В
В
П
П
.
Йиллик савдо маълумотлари (ташкиллаштирилган товарайланмаси)
таҳлили асосида рискни баҳолаш энг очиқ ва осон усуллардан бири
ҳисобланади.
Инфляция даражасининг баландлиги сабабли иқтисодий коэффициентлар
ҳисоб-китобини чораклик ҳисоботлар бўйича олинадиган ахборот асосида
амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Хорижий биржа амалиётида
молиявий
барқарорлигини ҳисоб-китоб кўрсаткичларини норматив кўрсаткичлар билан
таққослаш йўли билан ўтказиш қабул қилинган. Биржа савдосида рискларни
минималлаштириш
учун
қуйидагилардан
фойдаланиш
мумкин:
бошқарилаётган объектга таъсир чоралари; ноаниқ келажакни янаям аниқроқ
башорат қилишга йўналтирилган чоралар. 1-гуруҳ чоралари қаторига
минималлаштиришнинг хеджлаш,
молия захиралари яратиш, диверсификация,
бозорларни бирлаштириш, биржачининг бошқариладиган риск омилларига
таъсири каби усулларини киритиш мумкин.
Биржа битимларида рискни минимал қилишнинг энг мақбул усул хеджлаш
(суғурталаш) ҳисобланади.
Хеджлаш – спот, форвард, фьючерс битимлари ва
опционлар каби биржа
битимларида рискни бартараф қилишнинг асосий усули.
Рисклар бўйича исталган қарор қабул қилиш натижасида биржа савдоси
қатнашчиларикутилмаган омиллар таъсири остида ёки рискни кучайтирувчи
омиллар нотўғри баҳоланган тақдирда йўқотишларга дуч келиши мумкин. Шу
сабабли рискни баҳолашда гуру биринчи навбатда қарор қабул қилиш
натижасида биржа савдоси қатнашчилари учун йўқотишлар рўй бериши, яъни
кутилмаган натижа эҳтимолини ҳисобга олишлари лозим.
Қатнашчилар учун кутилмаган ҳодисалар эҳтимолини баҳолашда қуйидаги
каби воситалардан фойдаланиш мумкин:
Классик графикли таҳлил, унинг умумий тамойилларини ҳар қандан
бозорлар: реал товар бозори, фьючерс бозори, фонд бозори,
валюта бозори ва
ҳоказолар учун қўллаш мумкин.
Максимал ва минимал нархлар, биржа очилиш пайтидаги ва биржа ёпилиш
пайтидаги нархлар, қизиқиш ҳажми ҳақидаги ахборотга эга бўлиб, биржа
савдоси қатнашчилари (буқалар ва айиқлар) кучининг нисбати ҳақида тўғри
хулоса чиқариш ва шундан кейин биржада етакчи бозор гуруҳи рискларни
айланиб ўтган ҳолда қайси йўналишда кетаётганлигида ўйнаш мумкин.