Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/123
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#231130
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   123
Bog'liq
20 y Birja ishi Sh J Ergashxodjayeva va boshq 2009 o'quv qo'llanma

12-боб. Валюта биржалари 
 
12.1. Валюта биржалари тушунчаси 
12.2. Валюта курслари 
12.3. Валюта операциялари, касса битими ва муддатли битимлар 
12.4. Комиссион тўловлар ва «своп» операциялари 
12.5. Валюта биржасининг иш схемаси 
12.1. Валюта биржалари тушунчаси 
 
Хорижий валюта бу янги ғоя эмас. Ҳар хил пулларни айирбошлаш 
дастлабки танга пуллар пайдо бўлган пайтдан бошлаб пулнинг асосий 
функцияларидан бири саналади. Хорижий валюта билан битимларнинг 
бошланиши сифатида 1550-йилларда Ломбардияда пул айирбошлашни 
ҳисоблаш мумкин. Бироқ хорижий валютани сотиб олиш Олтин стандарти 
вужудга келган 1880 йилгача шаклан умуман бошқача, бугунгига ўхшамаган 
кўринишда бўлган. 
«2009 йилда Инвeстиция дастурини амалга ошириш доирасида 1,8 
миллиард АҚШ долларидан ортиқ хорижий инвeстицияларни ўзлаштириш 
кўзда тутилмоқда. Уларнинг тахминан тўртдан уч қисми тўғридан-тўғри жалб 
этиладиган инвeстициялардир.
Умуман, 2009 йилда мамлакат иқтисодиётига киритиладиган хорижий ва 
ички инвeстицияларни ҳисобга олганда, капитал қўйилмаларнинг умумий 
ҳажми мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг камида 25 фоизини ташкил 
этади»
16

XX асрда хорижий валюта билан боғлиқ масалалар иккита бир-бирига 
қарама-қарши тизим: қатъий белгилаб қўйилган тизим ёки ўзгарувчан валюта 
курси тизими нуқтаи назаридан, кўпроқ иккала тизимни ҳисобга олган ҳолда 
ечилган. 
Масалан, япон телевизорини олайлик. Харид учун қандай ҳақ тўлайсиз? 
Албатта, ўз мамлакатингиз валютасида, бироқ маҳсулот ишаб чиқарган фирма 
меҳнати учун ўз мамлакати валютасида тўлов олади. Товар ишлаб чиқарувчи 
тўловни ўз валютасида олиши учун бир мамлакат валютасини иккинчи 
мамлакат валютасига ўтказиш бўйича битим амалга оширилган. 
Валюта биржаси – миллий валюталарнинг ташкиллаштирилган бозори. 
Унда миллий валюталар ўртасидаги талаб ва таклиф таъсири остида вужудга 
келадиган курс нисбатидан (котировка) келиб чиқиб валюталар эркин олди-
сотдиси амалга оширилади. Валюта биржасида котировка айирбошланадиган 
валюталарнинг харид лаёқатига боғлиқ, у эса, ўз навбатида, эмитент
17
16
Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиз
«Халқ сўзи» №237 (4647), 06.12.2008 й. 
17
Эмитент (англ. emitter; нем. Emittent) - эмиссия чиқарувчи корхона ёки муассаса. Қимматли қоғозлар 
эмиссияси хусусий (акция ва облигацияларни акциядорлик компаниялари томонидан чиқариш) ва давлат 
(давлат заем облигациялари чиқариш) эмиссияси бўлиши мумкин. 


143 
мамлакатлардаги иқтисодий вазият билан белгиланади. Валюта биржаларидан 
операциялар у ерда айирбошланадиган валюталар конвертацияланишига 
боғлиқ. Биржаларнинг бу турига классик биржа савдосининг барча элементлари 
хосдир. Хорижий валюта биржаси бу – валюта сотувчи ва харидорларининг 
катта, бутун дунёни қамраб оладиган, кўп сонли молия марказларида ҳаракат 
қиладиган тармоқдир. Бутун дунёда кунига тахминан 500 млрд. АҚШ доллари 
миқдоридаги битимлар амалга оширилади. Бироқ реал (жисмоний) валюта 
айирбошлаш камдан-кам ҳолларда рўй беради. Телефон, телекс ва 
компьютерлар ахборотни лаҳзада етказиш ва битимни ҳужжатлар билан 
расмийлаштирган ҳолда тартибга солишга имкон беради. 
Хорижий валюта савдосининг учта асосий маркази бу Лондон, Нью-Йорк 
ва Токио шаҳарлари ҳисобланади. ҳажми бўйича энг катта операциялар 
Лондонда кун ярмига етган пайтга тўғри келади, бу пайтда Европа ва 
Америкада иш куни бир-бирига тўғри келади. 
Асосий валюта биржачилари қуйидагилар ҳисобланади:
- Банклар, ўзига хос «ички банк биржаси» ташкил қилган ҳолда. Банклар 
хорижий валюта сотиш ёки сотиб олиш истагида бўлганлар ўртасидаги табиий 
воситачилар ҳисобланади ва бутун дунё бўйлаб ўз мижозлари учун ҳимояловчи 
валюта битимларини амалга оширади.
- Сотувчи ва харидор ўртасида битим самарадорлигини анча ошириб, 
воситачи сифатида иштирок этадиган хорижий валюта брокерлари.
- Жаҳон савдосида иштирок этадиган компаниялар битимларни амалга 
ошириш учун хорижий валютага эҳтиёж сезади. Компаниялар хорижий валюта 
билан боғлиқ ва одатий биржа операцияларининг натижаси ҳисобланган рискни 
чегаралашга ҳаракат қилади, баъзида чайқов мақсадларида валюта 
операцияларида иштирок этади. 
- Ҳалқаро капитал қўйилмалар соҳасидаги менежерлар уларнинг 
қимматли қоғозлари максимал фойда келтиришини доимий кузатиб турган 
ҳолда, қимматли қоғозларни бир валютадан бошқасига ўтказадилар.
- Марказий банклар мамлакат хорижий валютасининг асосий эгаси 
ҳисобланади ва зарурат туғилган ҳолларда мамлакат ҳукуматини 
молиялаштиради. 
Марказий 
банклар 
миллий 
валюта 
қийматининг 
тебранишларини юмшатиш мақсадида кўпинча валюта биржасида воситачи 
сифатида қатнашади, баъзида эса миллий валютанинг қадрсизланиши билан 
боғлиқ салбий араёнларни ортга қайтаришга ҳаракат қилади. 
Валюта битимлари билан биржа операциялари орасида АҚШ доллари 
билан операциялар энг катта ҳажмга эга. Иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган 
мамлакатларннинг валюталари конвертацияланадиган валюта деб аталади ва 
бутун дунёда фаол қўлланади. Қисман конвертацияланадиган валюталар жаҳон 
иқтисодиётига жалб этилади, фақат миллий бозордан ташқарида ўта чекланган 
ҳажмда. Конвертацияланмайдиган валюталар ҳукумат томонидан назорат 
қилинади, бундай валюталарни сотиш ёки жуда чекланган, ёки умумна 
тақиқланган бўлади. 


144 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish