Тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Биржанинг электрон савдо майдончасида акциялар харид ёки сотув



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/123
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#231130
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   123
Bog'liq
20 y Birja ishi Sh J Ergashxodjayeva va boshq 2009 o'quv qo'llanma

14.4. Биржанинг электрон савдо майдончасида акциялар харид ёки сотув 
нархини киритишда трейдерларнинг хатолари 
 
Компьютер ва телекоммуникация технологиялари туфайли биржа савдоси 
клавишани босиш тезлигида амалга оширилмоқда. Ва албатта, худди шу 
тезликда хатоларга ҳам йўл қўйилмоқда. Электрон савдо майдончасида хато 
ёки нотўғри босилган клавиша миллионлаб доллар туриши ва ҳаттоки бозор 
«қулаш»ига сабаб бўлиши мумкин. 
Инсонга хато қилиш хос, ҳаттоки замонавий технологиялар энг тажрибали 
рейдер ҳам акциялар харид ёки сотув нархини киритишда хато қилмаслигини 
кафолатлай олмайди. 
Қуйида бундай хатоларга мисоллар келтирилган. 
Шу йилнинг сентябрида J.P. Morgan Securities Japan компанияси трейдери 
компьютерда бошқа клавишани босиб юборди, натижада сотувга бошқа 
акциялар чиқариб юборилди. Хато аниқланган пайтда эса J. P. Morgan Securities 
Japan сотиб юборилган акцияларни қайта сотиб олишига тўғри келди. Куннинг 
иккинчи ярмида, хато аниқланган пайтда биржа индексининг ўсганлигига 
қараб, акцияларни қимматроқ нархда сотиб олишга тўғри келган. 


184 
Экспертларнинг баҳолашича, нотўғри битим туфали компания йўқотишлари 50 
млн. доллардан ошмаган. 
2006 йилнинг июни. Япониянинг Tachibana Securities компанияси Adways 
интернет-компаниясининг 2600 дона акциясини ҳар бирини 1670 иенадан 
(14,47 доллара) сотишга буюртма берди, бундан сал олдин компания 2400 дона 
акцияни донасига 1,4 млн. иенадан (12 минг доллар) жойлаштирган эди. Гарчи 
хато дарҳол аниқланган ва буюртма бекор қилинган бўлсада, 1482 дона акция 
сотиб юборилган. Брокер йўқотишни 1,5 млн. доллардан ортиқ баҳолаган. 
2005 йил декабри. Рекорд хатога Япониянинг Mizuho Securities компанияси 
трейдери йўл қўйди. Брокер J-Com рекрутинг компаниясининг бир дона 
акциясини сотишга буюртма олди. Бу J-Com савдосининг биринчи куниёқ рўй 
берди: сал олдин компания акциялари 610 минг иена (5 минг доллар) нархида 
жойлаштирган. Брокер компьютерга хато қилиб 1 иена нархида 610 минг дона 
акцияни сотишга буюртма киритди. Хатони дарҳол аниқладилар, бироқ 
буюртмани бекор қилишга барча сўровларга биржа компьютер тизими жавоб 
қайтармади. "Ведомости" газетасининг баҳоларига кўра, Mizuho Securities 
кўрган зарар 40 млрд. иенадан (341 млн. доллар) ортди. Бунда компанияда 
жами 14 минг дона акция мавжуд бўлиб, буюртмани жойлаштириш бозорда 
хаосга олиб келди, асосий бозор индекси Nikkei 225 301 пунктга пасайиб кетди. 
Воқеа содир бўлгандан икки хафта ўтгач, Токио биржаси раҳбарияти 
истеъфога чиқди. Шу пайтда янги қоидалар жорий қилинди. Бу қоидаларга кўра 
брокерлик компаниялари компания акцияларининг 5%идан ортиқ бўлган барча 
буюртмаларни хатога текшириб чиқиши талаб қилинади. Шуниси қизиқи, 
Mizuho Securities брокери биржадан етказилган зарар учун товон тўлашни талаб 
қилган, чунки компьютер тизими бундай битимга йўл қўйган. Биржа тўлашдан 
бош тортган, натижада иш судда кўриладиган бўлган. 
2003 йилнинг апрели. Британия трейдери хато бўйича GlaxoSmithKline 
компаниясининг 500 мингта акциясини ҳар бирини 13 фунтдан сотиб олган, 
бозорда эса бу акциялар нархи 70 пенсдан ҳам кам бўлган. Етказилган зарар - 6 
млн. фунтдан ортиқ деб хабар беради The Wall Street Folly. 
2002 йил, ноябрь. Ryanair компанияси котировкаларини қўядиган 
брокерлик фирмаси клерки евро ва фунтдаги акциялар нархини адаштириб 
юборган. Бу хато Лондон фонд биржаси индексини дарҳол 61% ёки 404,5 
пунктдан 653,7 пунктгача оширган. 
2002 йил, октябрь. Британиялик трейдер фьючерс нархини киритишда 
хатога йўл қўйди, иккиламчи молиявий воситалар билан ишлаш бўйича энг 
йирик майдонча ҳисобланган Eurex биржасида савдо уч соатга тўхтаб қолган, 
биржа индекси эса 500 пунктга пасайган. 
2002 йил, сентябрь. Трейдер Eurex, намеревавшийся продать один контракт 
на Битта немис индекси DAX ни 5180 пункт даражада сотиш истагида бўлган 
Eurex трейдери 5180 та шартномани сотиб юборди ва бу нархнинг кескин 
тушиб кетишига олиб келди. Беш соат ўтгач, биржа раҳбарияти бунинг сабаби 
бўлган битимдан кейин тузилган барча битимларни бекор қилишга қарор 
қилди. 


185 
2001 йил, декабрь. Швейцариянниг UBS Warburg банки трейдери икки 
секунд ичида ажойиб натижага эришди – ўз компаниясига 71 млн. фунт зарар 
етказди. У Dentsu япон компаниясининг 16 дона акциясини ҳар бирини 600 
минг иенадан сотишга ҳаракат қилиб, бунинг ўрнига 610 мингта акцияни олти 
иенадан сотиб юборди. 
2001 йил, май. Lehman Brothers инвестбанк трейдери хотел продать акций 
на 3 млн. фунтлик акцияларни сотиш истагида эди, бироқ у ортиқча нолларни 
қўшиб юборди ва 300 млн. фунтлик акцияларни сотиб юборди. 
1999 йил, ноябрь. Дилер клавиатурага суяниб, тасодифан Premier Oil 
компаниясининг умумий қиймати 1,8 млн. фунтдан ортиқ бўлган 16 мингта 
акциясини сотиб юборди. 
Бошқача қилиб айтганда, биржа савдосининг яхшироқ ишлаши учун фақат 
автоматлаштиришнинг ўзигина эмас, ЭҲМдан фойдаланишда эътиборлилик 
ҳам талаб қилинади. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish