Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар»
- 50000
Кредит 9210 «Асосий воситаларнинг чиқими» - 50000
Асосий воситаларни сотишдан кўрилган зарарлар, агар бу асосий
воситалар 3 йилдан кам ишлатилган бўлса, Солиқ Кодексига мувофиқ
(22–модда) фойда солиғи бўйича солиқ базасига қайта қўшилади.
Агар асосий воситалар қолдиқ қиймат бўйича сотилса, у ҳолда ҳам
корхона ҚҚС тўловчи ҳисобланмайди, сотишдан на фойда олинган, на
зарар кўрилган бўлади.
Асосий воситаларни ликвидация қилиниши. Асосий воситалар
тўлиқ амортизация қилинганлиги ѐки қилинмаганлигидан қатъий назар
эксплуатация қилиш ҳолатини йўқотган бўлса корхона томонидан
ликвидация қилиниши мумкин. Бунинг учун корхона раҳбари буйруғи
билан ликвидация комиссияси тузилади. Ликвидация комиссияси
таркибига корхона ходимларидан ташқари қизиқувчи органлар
(ҳокимият ва бошқалар) вакиллари ҳам киритилиши мумкин. Комиссия
ликвидация натижаларини махсус ликвидация далолатномаси (ОС-4
шакл) билан расмийлаштиради. Ушбу далолатнома ликвидация
натижаларини бухгалтерия ҳисоби счетларида акс эттиришга асос
бўлади.
Асосий воситаларни ликвидация қилишдан корхона зарар ѐки
фойда кўриши мумкин.
Асосий воситаларни ликвидация қилишдан кўрилган зарарлар икки
турга бўлинади:
1.Асосий воситаларни амортизацияланмай қолган қисмини
қоплашдан кўрилган зарарлар.
2.Ликвидация қилишга кетган қўшимча харажатлардан кўрилган
зарарлар.
Биринчи тур зарарлар амортизацияси тўлиқ ҳисобланмаган асосий
воситаларни ликвидация қилиш натижасида вужудга келади. Кўрилган
зарар амортизацияланмай қолган (Ақ) суммадан иборат бўлиб, у асосий
воситаларнинг бошланғич қийматидан (Бқ) жамланган амортизацияни
(Аж) чегириш йўли билан топилади, яъни:
Ақ = Бқ – Аж
(1)
Иккинчи тур зарарларга ликвидацияни амалга оширишда
сарфланган моддий харажатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий
суғартага ажратмалар, турли транспорт ва бошқа хизматлар учун кетган
харажатлар киради. Бу турдаги харажатлар ликвидация харажатлари
(Лх) ҳисобланиб, улар БХМС № 5 га мувофиқ ликвидация қилинган
асосий воситанинг ликвидацион қийматини (Лқ) топишда ҳисобга
олинади. Ликвидацион қиймат (Лқ) ликвидациялан олинган активлар
(Ла) қийматидан ликвидация харажатларини (Лх) чегириб ташлангандан
кейин қолган қийматидир, яъни:
Лқ = Ла – Лх
(2)
Ликвидация натижасида кўрилган умумий зарарлар ѐки харажатлар
(Хл) биринчи тур зарарлардан (Ақ) тугатилган асосий воситаларнинг
ликвидацион қийматини (Лқ) чегириш йўли билан топилади, яъни:
Хл = Ақ – Лқ
(3)
Асосий воситаларни ликвидация қилиш натижасида кўрилган зарар
ѐки харажатлар корхонанинг асосий фаолиятига бевосита алоқадор
ҳисобланмайди. Шунинг учун ликвидация билан боғлиқ харажатларни
ва ликвидация натижасида кўрилган зарарларни тўғридан-тўғри ишлаб
чиқариш ѐки сотиш харажатларига қўшиб бўлмайди. Шунинг учун
ликвидация натижаларини аниқлаш ва ҳисобга олиш учун счетлар
режасидаги махсус 9210 «Асосий воситаларнинг чиқимлари» счети
кўзда тутилган. Ушбу счетнинг дебетида ликвидация қилинган асосий
воситаларнинг бошланғич қиймати (Бқ), ликвидация қилиш учун
қилинган харажатлар (Лх) жамланади. Бу счетнинг кредитида
жамланган амортизация (Аж), ликвидация натижасида олинган моддий
активларнинг қиймати (Лқ) ва ликвидация натижасида кўрилган умумий
зарарни (харажатларни) ҳисобдан чиқариш акс эттирилади. Махсулот
(иш,хизмат)ни ишлаб чикариш ва сотиш буйича харажатлар таркиби ва
молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тугрисида Низомга
мувофиқ ликвидациядан кўрилган зарар корхонанинг асосий фаолиятига
доир бўлмаган бошқа турдаги давр харажатларига, бир вақтнинг ўзида
фойда солиғи базасига қайта қўшиладиган харажатларга киритилади.
Ҳисоб сиѐсатида ликвидацияга доир харажатларни ва ликвидация
натижасида кўрилган зарарларни ҳаракатдаги қонунлар, БҲМС лар ва
Низомга мос равишда ягона тартибда очиб беришга эришиш учун
уларни қўйидаги шартли мисолда кўриб чиқайлик.
Айтайлик, корхона авария ҳолатига келиб қолган бинони
ликвидация қилди. Бинонинг бошланғич қиймати (Бқ) – 650000 сўм.
Ликвидацион қиймат кўзда тутилмаган. Ликвидация санасига жамланган
амортизация (Аж) – 550000 сўм. Ликвидация харажатлари (Лх):қулатиш
крани хизмати -30000 сўм, ѐқилғи сарфи- 3000 сўм , ҳисобланган иш
ҳақи харажатлари-20000 сўм, ижтимоий суғартага ажратмалар
-
7740 сўм. Ликвидация натижасида қабул қилинган ва баҳоланган
қурилиш материаллари – 95000 сўм.
Ликвидация натижалари корхонанинг ҳисоб сиѐсатида қўйидаги
тарзда ѐритилиши керак.
1. Асосий воситани бошланғич қийматини (Бқ) ҳисобдан чиқариш
Do'stlaringiz bilan baham: |