Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар»  - 50000  Кредит



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/296
Sana24.02.2022
Hajmi3,87 Mb.
#230481
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   296
Bog'liq
buxgalteriya hisobi (1)

Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» 
- 50000 
Кредит 9210 «Асосий воситаларнинг чиқими» - 50000 
Асосий воситаларни сотишдан кўрилган зарарлар, агар бу асосий 
воситалар 3 йилдан кам ишлатилган бўлса, Солиқ Кодексига мувофиқ 
(22–модда) фойда солиғи бўйича солиқ базасига қайта қўшилади.
Агар асосий воситалар қолдиқ қиймат бўйича сотилса, у ҳолда ҳам 
корхона ҚҚС тўловчи ҳисобланмайди, сотишдан на фойда олинган, на 
зарар кўрилган бўлади. 
 Асосий воситаларни ликвидация қилиниши. Асосий воситалар 
тўлиқ амортизация қилинганлиги ѐки қилинмаганлигидан қатъий назар 
эксплуатация қилиш ҳолатини йўқотган бўлса корхона томонидан 
ликвидация қилиниши мумкин. Бунинг учун корхона раҳбари буйруғи 
билан ликвидация комиссияси тузилади. Ликвидация комиссияси 
таркибига корхона ходимларидан ташқари қизиқувчи органлар 
(ҳокимият ва бошқалар) вакиллари ҳам киритилиши мумкин. Комиссия 
ликвидация натижаларини махсус ликвидация далолатномаси (ОС-4 
шакл) билан расмийлаштиради. Ушбу далолатнома ликвидация 
натижаларини бухгалтерия ҳисоби счетларида акс эттиришга асос 
бўлади. 
Асосий воситаларни ликвидация қилишдан корхона зарар ѐки 
фойда кўриши мумкин. 
Асосий воситаларни ликвидация қилишдан кўрилган зарарлар икки 
турга бўлинади: 
1.Асосий воситаларни амортизацияланмай қолган қисмини 
қоплашдан кўрилган зарарлар. 
2.Ликвидация қилишга кетган қўшимча харажатлардан кўрилган 
зарарлар. 
Биринчи тур зарарлар амортизацияси тўлиқ ҳисобланмаган асосий 
воситаларни ликвидация қилиш натижасида вужудга келади. Кўрилган 
зарар амортизацияланмай қолган (Ақ) суммадан иборат бўлиб, у асосий 
воситаларнинг бошланғич қийматидан (Бқ) жамланган амортизацияни 
(Аж) чегириш йўли билан топилади, яъни: 
Ақ = Бқ – Аж 
(1) 


Иккинчи тур зарарларга ликвидацияни амалга оширишда 
сарфланган моддий харажатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий 
суғартага ажратмалар, турли транспорт ва бошқа хизматлар учун кетган 
харажатлар киради. Бу турдаги харажатлар ликвидация харажатлари 
(Лх) ҳисобланиб, улар БХМС № 5 га мувофиқ ликвидация қилинган 
асосий воситанинг ликвидацион қийматини (Лқ) топишда ҳисобга 
олинади. Ликвидацион қиймат (Лқ) ликвидациялан олинган активлар 
(Ла) қийматидан ликвидация харажатларини (Лх) чегириб ташлангандан 
кейин қолган қийматидир, яъни: 
Лқ = Ла – Лх
(2) 
Ликвидация натижасида кўрилган умумий зарарлар ѐки харажатлар 
(Хл) биринчи тур зарарлардан (Ақ) тугатилган асосий воситаларнинг 
ликвидацион қийматини (Лқ) чегириш йўли билан топилади, яъни: 
Хл = Ақ – Лқ 
(3) 
Асосий воситаларни ликвидация қилиш натижасида кўрилган зарар 
ѐки харажатлар корхонанинг асосий фаолиятига бевосита алоқадор 
ҳисобланмайди. Шунинг учун ликвидация билан боғлиқ харажатларни 
ва ликвидация натижасида кўрилган зарарларни тўғридан-тўғри ишлаб 
чиқариш ѐки сотиш харажатларига қўшиб бўлмайди. Шунинг учун 
ликвидация натижаларини аниқлаш ва ҳисобга олиш учун счетлар 
режасидаги махсус 9210 «Асосий воситаларнинг чиқимлари» счети 
кўзда тутилган. Ушбу счетнинг дебетида ликвидация қилинган асосий 
воситаларнинг бошланғич қиймати (Бқ), ликвидация қилиш учун 
қилинган харажатлар (Лх) жамланади. Бу счетнинг кредитида 
жамланган амортизация (Аж), ликвидация натижасида олинган моддий 
активларнинг қиймати (Лқ) ва ликвидация натижасида кўрилган умумий 
зарарни (харажатларни) ҳисобдан чиқариш акс эттирилади. Махсулот 
(иш,хизмат)ни ишлаб чикариш ва сотиш буйича харажатлар таркиби ва 
молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тугрисида Низомга 
мувофиқ ликвидациядан кўрилган зарар корхонанинг асосий фаолиятига 
доир бўлмаган бошқа турдаги давр харажатларига, бир вақтнинг ўзида 
фойда солиғи базасига қайта қўшиладиган харажатларга киритилади. 
Ҳисоб сиѐсатида ликвидацияга доир харажатларни ва ликвидация 
натижасида кўрилган зарарларни ҳаракатдаги қонунлар, БҲМС лар ва 
Низомга мос равишда ягона тартибда очиб беришга эришиш учун 
уларни қўйидаги шартли мисолда кўриб чиқайлик. 
Айтайлик, корхона авария ҳолатига келиб қолган бинони 
ликвидация қилди. Бинонинг бошланғич қиймати (Бқ) – 650000 сўм. 
Ликвидацион қиймат кўзда тутилмаган. Ликвидация санасига жамланган 
амортизация (Аж) – 550000 сўм. Ликвидация харажатлари (Лх):қулатиш 
крани хизмати -30000 сўм, ѐқилғи сарфи- 3000 сўм , ҳисобланган иш 


ҳақи харажатлари-20000 сўм, ижтимоий суғартага ажратмалар 
-
7740 сўм. Ликвидация натижасида қабул қилинган ва баҳоланган 
қурилиш материаллари – 95000 сўм. 
Ликвидация натижалари корхонанинг ҳисоб сиѐсатида қўйидаги 
тарзда ѐритилиши керак. 
1. Асосий воситани бошланғич қийматини (Бқ) ҳисобдан чиқариш 

Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish