Йиллар
Йиллик
амортизация
Солиқга
ториладиган
амортизация
Жамланган
амортизация
Қолдиқ
қиймат
1 – усул
1
180000
-
180000
820000
2
180000
-
360000
640000
3
180000
-
540000
460000
4
180000
-
720000
280000
5
180000
-
900000
100000
2 – усул
1
180000
-
180000
820000
2
270000
90000
450000
550000
3
225000
45000
675000
325000
4
135000
- 45000
810000
190000
5
90000
- 90000
900000
100000
3 – усул
1
300000
120000
300000
700000
2
240000
60000
540000
460000
3
180000
-
720000
280000
4
120000
- 60000
840000
160000
5
60000
- 120000
900000
100000
4 – усул
1
400000
220000
400000
600000
2
240000
60000
640000
360000
3
144000
- 36000
784000
216000
4
86400
- 93600
870400
129600
5
29600
- 140400
900000
100000
Асосий воситалар бўйича амортизация (эскириш)ни ҳисоблашга
доир операциялар счетлар режасида кўзда тутилган контрактив бўлган
02 «Асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби счетлари»да акс
эттирилади. Ушбу счетнинг сальдоси кредит томонида бўлиб, у
жамланган эскириш суммасини кўрсатади. Ҳисобланган эскириш, яъни
эскириш суммасини кўпайиши ушбу счетнинг кредитида ва харажат
счетларининг дебетида (2010,2310,2510,3190, 9210,9410,9420,9430 ва
бошқалар), эскириш суммасини камайиши эса 02- счетнинг дебетида ва
бошқа счетларнинг кредитида (8510,0110-0190 ва бошқалар) акс
эттирилади.
Асосий воситалар эксплуатация қилиш натижасида борган сайин
ўзининг дастлабки ҳолатини йўқотиб боради. Шунинг учун уларни
ишчи ҳолатда ушлаб туриш учун таъмирлаш лозим бўлади.
Асосий воситаларни таъмирлаш икки турга бўлинади: жорий ва
капитал.
Жорий таъмирлаш деганда, асосий воситаларни вақтидан олдин
иш лаѐқатини йўқотмаслик учун вужудга келган кичик хажмдаги
техник бузилишлар ва лат эйишларни тузатиш бўйича доимий ва ўз
вақтида ўтқазилган профилактик характерга эга булган таъмирлаш
ишлари тушунилади. Одатда, жорий таъмирлаш муддати бир йилдан
ошмайди,бундай таъмирлашда асосий воситанинг у ѐки бу қисми
алмаштирилмайди. Жорий таъмирлаш ишлари жорий таъмирлаш
далолатномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу далолатномада
қилинган ишларнинг турлари, сарфланган материалларнинг қиймати,
кетган меҳнат вақти ва қиймати, шунингдек бошқа харажатлар
кўрсатилади. Далолатнома жорий таъмирлашга маъсул шахслар
томонидан имзоланади, корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.
Капитал таъмирлаш деганда, маълум бир вақтдан кейин ( одатда,
бир йилдан кейин ) асосий воситаларни тўлиқ қисмларга ажратиш, керак
бўлганда у ѐки бу лаѐқатсиз бўлиб қолган қисмларни тўлиқ
алмаштириш бўйича бажарилган таъмирлаш ишлари тушунилади.
Капитал таъмирлаш хажми, мураккаблиги ва қиймати бўйича жорий
таъмирлашдан катта фарк килади. Капитал таъмирлаш ишлари махсус
капитал таъмирлаш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Қабул қилинган бухгалтерия ҳисоби тўғрисида Қонунга, Солик
Кодексига, маҳсулот (иш,хизмат)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича
харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби
тўғрисида Низомга, БХМС №1 «Хисоб сиѐсати ва молиявий ҳисобот»га
мувофиқ корхоналар жорий ва капитал таъмирлашни маблағ билан
таъминлашни қуйидаги икки усулнинг бирида амалга оширишлари ва
танланган усулни ўзларининг ҳисоб сиѐсатларида белгилаб олишлари
лозим :
Таъмирлаш учун махсус резерв ташкил этиш ва барча
харажатларни ушбу резерв хисобидан коплаш усули
Таъмирлаш ишлари кийматини резерв ташкил этмасдан
харажатларга бевосита олиб бориш усули
Биринчи усулда корхона таъмирлаш ишлари учун ҳар ойда ўзи
белгилаб қўйган меъѐрларда махсус резервга ажратмалар қилиб боради.
Жорий ва капитал таъмирлаш ишлари якунланган ойда уларнинг
қиймати тегишли тасдиқланган далолатномалар асосида резерв эвазига
ҳисобдан чиқарилади. Йил охирида таъмирлаш учун ташкил этилган
резервнинг ишлатилмай қолинган қисми харажатларни камайтиришга
олиб борилади ѐки солиқ базасига қайта киритиш шарти билан келгуси
йилга ўтқазилади.
Таъмирлаш учун махсус резерв ташкил этилганда тузилган расчет
асосида қуйидаги бухгалтерия ѐзуви қилинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |