Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/296
Sana24.02.2022
Hajmi3,87 Mb.
#230481
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   296
Bog'liq
buxgalteriya hisobi (1)

Ликвидация харажатлари – асосий воситаларни бузиш учун 
сарфланган моддий, меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, ижтимоий 
суғурта органларига ажратмалар, турли транспорт ва бошқа хизмат 
харажатлари мажмуаси. 
Собиқ ҳисоб таълимоти ва амалиѐтида асосий воситаларнинг 
амортизацияланадиган қийматини аниқлашда ликвидацион қиймат 
эътиборга олинмас эди. БХМС № 5 «Асосий воситалар» республикада 
биринчи марта амортизацияланадиган қийматни аниқлашда асосий 
воситаларни кўзда тутилиши мумкин бўлган ликвидацион қийматини 
ҳисобга олиш тартибини белгилади. Ликвидацион қийматни кўзда 
тутиш мумкин бўлган миқдорини БХМС га мувофиқ, корхонанинг ўзи 
мустақил асосий воситаларни қабул қилиб олиш вақтида белгилаши 
мумкин. Ликвидацион қийматни кўзда тутиш мажбурий ҳисобланмайди. 
Шунинг учун бу қиймат бўлмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолда асосий 
воситанинг амортизацияланадиган қиймати бевосита унинг бошланғич 
қийматидан иборат бўлади. 
БХМС № 5 «Асосий воситалар»га мувофиқ асосий воситаларни 
йиллик амортизация (эскириш) суммаси (Ас) қўйидагича аниқланади: 

Қолдиқ қиймат кўзда тутилган асосий воситалар бўйича 
Бошланғич қиймат – Ликвидацион қиймат 
Ас = ------------------------------------------------------------- (1) 
Хизмат муддати 

Қолдиқ қиймат кўзда тутилмаган асосий воситалар бўйича 
Бошланғич қиймат 
Ас = ------------------------------ (2) 
Хизмат муддати 
Барча асосий воситалар бўйича ликвидацион қийматни белгиланган 
миқдорлари ѐки уларни белгиланмаганлиги ҳам корхоналарнинг буйруқ 
билан тасдиқланган ҳисоб сиѐсатларида тўлиқ ўз аксини топиши лозим. 
Ҳисоб сиѐсатида асосий воситалар бўйича фойдали хизмат муддати 
ичида жамланиб борувчи амортизацияни (эскиришни) ҳисоблаш 
усуллари ҳам белгилаб олинган бўлиши керак.


БХМС №5 «Асосий воситалар» га мувофиқ (п.23,24) жамланган 
амортизация (эскириш) ни ҳисоблаш қўйидаги усуллар бўйича амалга 
оширилиши мумкин: 

Бир маромда ҳисоблаш; 

Бажарилган иш ҳажмига пропорционал ҳисоблаш; 

Хизмат 
йиллари 
йиғиндисига 
пропорционал 
ҳисоблаш 
(кумулятив усул); 

Камайиб борувчи қолдиқ қийматдан ҳисоблаш. 
Ҳисоб сиѐсатида амортизация (эскириш) ни ҳисоблашнинг у ѐки бу 
усулини доимий тарзда танлаб олиш ѐки ҳар тўртта усулни бир вақтнинг 
ўзида у ѐки бу асосий воситалар бўйича белгилаб олиш мумкин. Шуни 
таъкидлаш жоизки, ушбу усулларни қўллашда амортизация (эскириш) 
суммаси турлича бўлиши ва у Солиқ Кодексида кўзда тутилган бир 
маромда ҳисоблаб чиқилдан миқдордан кам ѐки кўп бўлиши мумкин. 
Шунинг ҳисоб сиѐсатида кам ѐки кўп ҳисобланган амортизация 
(эскириш) суммасини солиқга тортиш жиҳатлари ҳам аниқ белгилаб 
олинган бўлиши лозим. 
Амортизация (эскириш) ни ҳисоблаш усулларининг мохиятини, 
уларнинг солик солиш базасига таъсирини қўйидаги мисол асосида 
кўриб чиқайлик. Айтайлик, автомашинанинг бошланғич қиймати – 
1000000 сўм, корхона томонидан кўзда тутилган ликвидацион қиймат – 
100000 сўм, хизмат муддати – 5 йил, йиллик эскириш меъѐри – 20%. 
Техник паспортида хизмат муддати даврида кўзда тутилган иш ҳажми 
(соатларда) – 10000 соат. Машинанинг ҳақиқатда ишлаган вақти 
ҳисоб маълумотлари бўйича 1-йилда – 2000 соат, 2-йилда – 3000 соат, 
3-йилда – 2500 соат, 4-йилда – 1500 соат, 5-йилда – 1000 соат. 
 

Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish