ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2015, 8
қимматли қоғозларни олса, бундай тур-
даги инвестициялар чекланган тавсифга
эга бўлади. Чунки бунда фақат улар эга-
ларининг ўзгариши юз беради, яъни пул
маблағларини ўтказиш ва келажакда ак-
циялари қўлга киритилган компания даро-
мадларини олиш ҳуқуқига эга бўлиш актла-
ри ўринли бўлади.
Кейинги, унчалик муҳим бўлмаган, инвес-
тициялар мазмунини аниқлаштирадиган
таъриф – бу инвестиция фаолиятидир.
Инвестиция фаолияти — бу инвести-
ция фаолияти субъектларининг инвести-
цияларни амалга ошириш билан боғлиқ
ҳаракатлари мажмуидир
1
.
Инвестиция фаолияти қуйидаги шакл-
ларда амалга оширилиши мумкин:
- юридик шахслар тузиш ёки уларнинг
устав жамғармаларида (капиталларида)
улушли иштирок этиш, шу жумладан, мол-
мулкни ёки акцияларни олиш;
- қимматли қоғозларни, шу жумладан,
Ўзбекистон Республикаси резидентлари то-
монидан эмиссия қилинган қарз мажбури-
ятларини олиш;
- концессияларни, шу жумладан, табиий
ресурсларни қидириш, ишлаб чиқиш, қазиб
олиш ёки улардан фойдаланишга бўлган
концессияларни олиш;
- мулк ҳуқуқини, шу жумладан, улар жой-
лашган ер участкалари билан биргаликда
савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари объ-
ектларига, турар жойларга мулк ҳуқуқини,
шунингдек, ерга ҳамда бошқа табиий ре-
сурсларга эгалик қилиш ва улардан фойда-
ланиш (шу жумладан, ижара асосида фой-
даланиш) ҳуқуқини қонун ҳужжатларига
мувофиқ олиш;
- қонун ҳужжатларига зид бўлмаган
бош қа шаклларда.
Ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан, халқ
хўжалигининг барча соҳаларидаги асосий
фондлар ва айланма маблағлар, қимматли
қоғозлар, мақсадли пул қўйилмалари,
илмий-техника маҳсулоти, интеллектуал
1
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 де-
кабрдаги 719-I-сонли «Инвестиция фаолияти
тўғрисида»ги қонуни, 2-модда.
қимматликлар, бошқа мулкий объектлар
ҳамда мулкий ҳуқуқлар инвестиция фао-
лиятининг объекти ҳисобланиши мумкин.
Барпо этилиши ва фойдаланилиши қонун
ҳужжатларида белгиланган санитария-
гигиена, радиация, экология, архитектура-
шаҳарсозликка оид ва бошқа талабларга
жавоб бермайдиган, юридик ва жисмоний
шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун би-
лан қўриқланадиган манфаатларини бу-
задиган объектларга инвестиция киритиш
тақиқланади
2
.
Қуйидагилар инвестиция фаолиятининг
субъектлари (инвесторлар ва иштирокчи-
лар) бўлишлари мумкин:
- Ўзбекистон Республикасининг рези-
дентлари – фуқаролари (жисмоний шахсла-
ри), юридик шахслари;
- маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
ва давлат бошқаруви органлари;
- хорижий давлатлар, халқаро ташки-
лотлар ва чет эллик юридик шахслар
ҳамда фуқаролар, шунингдек фуқаролиги
бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Респуб-
ликасининг чет элда доимий яшовчи фуқа-
ролари;
- ҳамкорликда инвестиция фаолиятини
амалга ошираётган юридик ва жисмоний
шахслар, шунингдек давлатлар ва халқаро
ташкилотлар.
Инвесторлар
қонун
ҳужжатларига
мувофиқ буюртмачи (маблағ киритувчи),
кредитор, сотиб олувчи бўлишлари, шу-
нингдек инвестиция фаолияти иштирок-
чиси вазифасини бажарувчи бўлишлари
мумкин. Инвестиция фаолиятининг ишти-
рокчилари инвестор билан тузилган шарт-
нома асосида инвесторнинг буюртмасини
бажарувчи бўлишлари мумкин.
Инвестор – ўз маблағлари, қарзга олин-
ган ва жалб этилган маблағлар, мул-
кий бойликлар ва уларга доир ҳуқуқлар,
шунингдек, интеллектуал мулкка доир
ҳуқуқларни инвестиция фаолияти объект-
2
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 де-
кабрдаги 719-I-сонли «Инвестиция фаолияти
тўғрисида»ги қонуни, 6-модда.
43
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ
Do'stlaringiz bilan baham: |