1-расм. Маблағларни қўйиш ва инвестициялардан фойда олиш жараёнлари кечишининг вақт
бўйича кетма-кетлиги шакллари
1
.
45
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2015, 8
дала ҳовлилар ва ҳ.к.лар хариди) кириб,
улар ўз моҳиятига кўра, инвестицияларга
кирмайди, мазкур вазиятда бу товарлар-
ни олишга қаратилган маблағлар бевоси-
та узоқ муддат ли истеъмолга (агар уларни
ке йинчалик қайта сотиш учун олишмаса)
сарфланади.
«Инвестициялар» тушунчасини «капитал
қўйилмалар» тушунчасига айнан ўхшатиш
хато бўлади. Мазкур вазиятда инвестиция-
лар асосий фондларни (бинолар, ускуна-
лар, транспорт воситалари ва ҳ.к.) такрор
ишлаб чиқаришга маблағ қўйиш сифатида
қаралади. Шу билан бир қаторда инвес-
тициялар айланма активларга ҳам, турли
молиявий воситаларга ҳам (акциялар, об-
лигациялар ва ҳ.к.), номоддий активлар-
нинг алоҳида турларига ҳам (патентлар,
лицензиялар олиш ва ҳ.к.) амалга ошири-
лиши мумкин. Демак, капитал қўйилмалар
тор тушунча ҳисобланади, аммо инвести-
цияларнинг ўхшаши сифатида эмас, балки
фақат уларнинг шаклларидан бири сифати-
да қаралиши мумкин.
Бланк ҳам инвестицияларнинг айрим ман-
баларида пул маблағларининг қўйи ли ши
сифатида таърифланиши билан келиша ол-
майди. У капитал инвестициялаш нафақат пул,
балки бошқа шакл ларда – кўчар ва кўчмас
мулк, турли молиявий воситалар, но моддий
активлар ва ҳ.к. шаклларда ҳам амалга
оширилиши мумкинлигини эътироф этади.
Ва ниҳоят, қатор таърифларда инвести-
циялар пул маблағларининг узоқ муддат-
ли қўйилмаларини ўзида мужассамлашти-
риши қайд этилади. Инвестицияларнинг
алоҳида шакллари (биринчи навбатда, ка-
питал қўйилмалар) узоқ муддатли тавсифга
эга, бироқ инвестициялар қисқа муддатли
бўлиши ҳам мумкин (масалан, акциялар-
га қисқа муддатли молиявий қўйилмалар,
жамғарма сертификатлари ва ҳ.к.).
«Инвестициялар» тушунчасини тадбир-
корлик фаолияти ҳар хил турларини бир-
лаштирадиган тоифа сифатида бириктириш
учун унинг кўпроқ тарқалган таснифлани-
шини келтирамиз:
1. Қўйилмалар объектига кўра:
а) молиявий инвестициялар — корпо-
ратив ҳуқуқлар, қимматли қоғозлар, дери-
вативлар ва бошқа молиявий воситаларни
қўлга киритиш. Молиявий инвестициялар,
ўз навбатида, тўғридан-тўғри (маблағларни
юридик шахс устав фондига уни корпора-
тив ҳуқуққа айирбошлаган ҳолда ўтказиш)
ва портфелли (қимматли қоғозлар ва бош-
қа молиявий активларни фонд бозорида
олиш) инвестициялар кўринишида бўлади;
б) ҳақиқий/капитал инвестициялар —
ҳақиқий активларга маблағларни қўйиш – уй-
лар, иншоотлар, бошқа кўчмас мулк объ-
ектлари, бошқа амортизацияга учраган
асосий фондлар ва номоддий активларга
эга бўлиш
1
.
2. Инвестициялашда қатнашиш тавсифи-
га кўра:
а) тўғридан-тўғри инвестициялар — ин-
вестор томонидан маблағларни инвести-
циялаш объектига бевосита жалб қилиш
(инвестициялаш мазкур турини асосан,
инвестициялаш объекти ҳақида аниқ маъ-
лумотга эга бўлган ва инвестициялаш ме-
ханизми билан яхши таниш бўлган, махсус
тайёрланган инвесторлар амалга оширади-
лар);
б) тўғридан-тўғри бўлмаган инвести-
циялар – бошқа шахслар воситачилиги-
даги инвестициялаш. Бу инвестицияларни
инвестициялаш объектларини танлаш ва
кейинчалик уларни бошқариш учун етарли
малакага эга бўлмаган инвесторлар амалга
оширадилар. Мазкур вазиятда улар инвес-
тицион ёки бошқа молиявий воситачилар
(масалан, инвестиция фондлари ва инвес-
тиция компанияларининг инвестицион сер-
тификатлари) томонидан чиқариладиган
қимматли қоғозларга эга бўладилар, охир-
гиси, шу тариқа тўпланган инвестиция
маблағлари эса ўз билганларича жойлаш-
1
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15
фев ралдаги «Корхоналар, бирлашмалар ва таш-
килотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги
225-XII-сонли қонуни.
46
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ
Do'stlaringiz bilan baham: |