ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2015, 8
ларига инвестициялашни амалга оширувчи
инвестиция фаолияти субъектларидир
1
.
Инвесторлар қонунга мувофиқ, пул
қўюв чилар, кредиторлар, харидорлар си-
фатида чиқишлари ҳамда инвестиция фао-
лиятининг ҳар қандай иштирокчиси ва-
зифасини бажаришлари мумкин. Барча
инвесторларнинг ҳуқуқлари мулкчилик
шаклидан қатъий назар тенг ва инвести-
цияларни ҳар қандай объектларга жой-
лаштириш уларнинг қонун билан ҳимоя
қилинадиган дахлсиз ҳуқуқидир.
Инвестиция фаолияти иштирокчилари –
бошқа давлатлар фуқаролари ва юридик
шахслари бўлиб, улар буюртмаларнинг
ижрочилари сифатида ёки инвесторнинг
топшириғига кўра, инвестицияларнинг
амалга оширилишини таъминлайдилар.
Инвестор инвестицияларнинг мақсади,
йўналишлари ва ҳажмларини белгилайди
ҳамда уларни шартнома асосида, шу жум-
ладан, конкурслар ва сотувларни ташкил
қилиш йўли билан амалга ошириш учун
инвестиция фаолиятининг ҳар қандай иш-
тирокчиларини жалб қилади. Давлат ва
масъул шахс ўз ваколатларидан ташқари
инвестиция фаолияти иштирокчиларининг
шартномавий муносабатларига аралашиш
ҳуқуқига эга эмас.
Инвестиция цикли – инвестициялаш
тўғ рисида қарор қабул қилинган пайт-
дан бошлаб инвестиция лойиҳасини якун -
лайдиган босқичларигача, хусусан, масалан,
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик
ишлари, инвестиция қарор ларини қабул
қилиш, режалаштириш ва лойиҳалаштириш,
қури лишга тайёрлаш, қуриш, лойиҳа
кўр сат кичларига чиқиш ва қўйилмалар
қоп ланувчанлиги тартибигача бўлган чора-
тад бирлар мажмуидир.
Инвестиция цикли учта асосий даврлар-
дан иборат:
1. Инвестицияолди босқичи.
2. Инвестициялаш босқичи — ҳақиқий
харажатлар, маблағларнинг қўйилиши.
1
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 де-
кабрдаги 719-I-сонли «Инвестиция фаолияти
тўғрисида»ги қонуни, 2-модда.
3. Эксплутация қилиш босқичи — сарф-
ланган маблағларни жойлаштириш.
Инвестиция жараёни — қатор такрорла-
надиган инвестиция циклларидир. Охирги
йилларда Ўзбекистонда инвестиция жа-
раёни фаол иштирокчиларининг сони анча
кўпайди. Пайдо бўлган молиявий воси-
тачилар катта миқдори туфайли у жиддий
мураккаблашди.
Ишлаб чиқаришда халқ хўжалиги барча
тармоқлари корхона ва ташкилотларининг
фаолияти учун етарли бўлган зарурий асо-
сий фондларни яратиш вазифасини бажа-
радиган корхона ва ташкилотлар тизими
инвестиция мажмуаси, деб аталади. Инвес-
тиция мажмуаси таркибига қуйидагилар
киради:
1. Инвесторлар — капитал қўювчилар .
2. Саноат ва инвестиция мажмуаси учун
буюмларни ишлаб чиқариш ва етказиб
бериш билан боғлиқ корхоналар (асо-
сий фондларни яратиш, етказиб бериш,
қурилиш).
3. Инвестиция банклари.
4. Инвестиция мажмуаси бозор инфра-
тузилмаси.
5. Инвестиция мажмуасида бозор муно-
сабатларини давлат томонидан тартибга
солиш органлари.
Ўзбекистон Республикасининг «Чет эл
инвестициялари тўғрисида»ги ва «Чет эл-
лик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолат-
лари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари
тўғрисида»ги қонунлари билан қуйидаги
тушунчалар аниқланди.
Чет эл инвестициялари — Ўзбекистон
Республикасининг амалдаги қонунчилигига
мувофиқ, хорижий инвесторлар томони-
дан инвестиция фаолияти объектларига
қўйиладиган қимматликларнинг барча тур-
ларидир.
Қуйидагилар чет эл инвесторлари ҳисоб-
ланади:
● республика қонунчилигидан бошқа
қонун ларга кўра, ташкил қилинган юридик
шахслар;
● Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш
жойига эга бўлмаган жисмоний шахслар;
44
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ
Do'stlaringiz bilan baham: |