«Mahalliy xomashyolar va ikkilamchi resurslar asosida innovatsion texnologiyalar»


  КОСМЕТИК МАҚСАДДА ИШЛАТИЛАДИГАН БОДОМ МОЙИНИНГ



Download 9,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/302
Sana24.02.2022
Hajmi9,62 Mb.
#226303
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   302
Bog'liq
1-JILD KONFERENSIYA

388 
КОСМЕТИК МАҚСАДДА ИШЛАТИЛАДИГАН БОДОМ МОЙИНИНГ
ОЛИНИШИ ВА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТИ
1
Раҳимов Д.П., 
1
Хурсаналиев А.М., 
2
Ходжаев А.И.,
 3
Қаршиев И.Э.
1
ТКТИ, 
2
“Organic and Naturals” MCHJ, 
3
«EcoBorn Inc” MChJ. 
Ўзбекистон 
республикасини 
ривожлантириш 
борасида 
Президентимизнинг ПФ-4947 қарори билан 7 феврал 2017 йилда “Ўзбекистон 
республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг 5 та устувор 
йўналиш стратегияси белгиланиб” унга кўра 2019 йил 16 январда № ПФ-4118
фармон билан “Ёғ-мой саноатини, қўшимча бозор механизмларини жорий 
қилиш ва бошқариш эвазига ривожлантириш йўриқномалари” ишлаб чиқилди. 
Шу муносабат билан Тошкент вилоятида “Organic and Naturals” MCHJ 
корхонаси томонидан 13,8 га ерга бодом кўчати экилиб, бодом плантацияси 
яратилган. Бодом мева данаги ҳосили олина бошланди. Корхонада Хитойнинг 
суткасига WT-500 маркали форпресслаш, рафинациялаш, дезодорациялаш 
қурилмаси келтирилиб, Тошкент кимё-технология институти “Озиқ-овқат 
маҳсулотлари технологияси” кафедраси инженер-технолог, профессор-
ўқитувчилари томонидан мазкур тизимни ўрнатиш, ишга тушириш, маҳсулот 
ишлаб чиқариш ва олинган бодом мойини лаборатория, регламент 
ҳужжатларига амалий ёрдам қилинди. Маълумки, бодом мойи тўғридан-тўғри
озиқ-овқат учун ишлатилмасдан соғлиқ ва гўзаллик учун жуда муҳим 
ҳусусиятларга эга экан. Тарихда Клеопатра ва Жозефина Бонапарт уни тери ва 
сочларни парваришлашда ўзларининг рецептларини қўллаш орқали 
фойдаланишган. Мойнинг тарихи 8 асрдан кўп вақт илгари пайдо бўлганлигини 
кўрсатади ва унинг ватани Осиё ва Ўрта ер денгизи атрофлари бўлиши 
мумкинлиги илгари сурилган. Тажриба тадқиқот натижаларига кўра бодом 
мойи оч-сариқ рангли, ёқимли ёнғоқсимон аромат ҳидли ва таъмга эга экан. 
Мойнинг зичлиги 1,04-1,05 ва нур синдириш кўрсаткичи нисбатан 1,527-1,537 
атрофида бўлиши маълум бўлди. Мой деярли спиртда эримасдан, хлороформ ва 
эфирда яхши эришини кузатдик. Хоссатан бодом мойининг 62% олеин 
кислотасининг триглицеридидан, 24% линол кислотасининг триглицеридидан, 
6% палмитин кислотасининг триглицеридларидан иборат эканлигини 
аниқладик[1]. Мой ўз таркибида фитостерол, токостерол, амигдалин, В
2
, А, Е 
витаминлари ва минерал тузларни ҳам етарлича сақлайди. Бодом мойи ҳар хил 
навли ширин бодом уруғларидан олинади. Уруғдан мағиз ажратиб олиниб, 
қуритилади ва уларни майдалаб, совуқ усулда иккимарта пресслаш усули 
билан мой ажратиб олинади. Пресслашдан кейин қолган кунжара косметик 
мақсадда ва қандолатчиликда қимматли хом-ашё сифатида қўлланилади. 
Аччиқ бодом уруғидан ҳам мазкур усулда мой олинади. Бунинг учун уруғ 
данаги қиздирилади ва таркибидаги амигдалин хусусиятлари бузилади. Қуйида 
1-жадвалда бодом мағзини 4 марта пресслаб, олинган мойнинг таҳлил 
натижаларини келтирдик. 


389 
1-жадвал
 
Бодом мойининг тадқиқот таҳлил натижалари
Кунжара
(пресслаш 
қадами)
Мойдорлик, 
%
Бодом мойи 
кислоталиги, 
мг КОН
Намлилик, %
ранги, қизил 
бирликда
Бир марта 
25
0,2
0,08
7
Икки марта
13
Уч марта
12
Тўрт марта
9
1-жадвалдан кўриняптики бодом мойи пресслаш қадами ошган сайин 
мойлилиги камайиб кунжарадаги мой миқдори камайяпти, қоидага биноан 
бодом мойи икки марта пресслашда яхши мой чиқиши ва кислоталиги 
ошмаслиги адабиётларда келтирилган, лекин мазкур прессни афзаллигидан 
келиб чиқиб биз уч марта пресслаш босқичини амалга тадбиқ қилдик, чунки 
мой кислоталиги меъёрдан ошмади, намлик миқдори 0,08 % ни ташкил қилди 
ва кунжараси қандолатчилик саноатида қўлланиладиган ёнғоқ таъмли массани 
олдик. Мойни ранги талабга жавоб беради оч-сариқ рангли мой чиқди. Бу 
турдаги мой озиқа мойи сифатида ишлатишга яроқсиз ҳисоблансада маҳсус
косметика ва техник мақсадда ишлатилади. Олинган кунжараси фармацевтика 
саноатида аччиқ бодом суви олиш учун ишлатилади.(таркибида 0,1 % синил 
кислотаси мавжуд) [2]. Бодом мойи асосан рецептлар орқали сочларни 
мустаҳкамлашда, озиқлантирувчи кремлар, юз ниқоблар учун косметика 
саноатида қўлланилади. Бодом мойи терига яхши сўрилиб, ундаги сув-липид 
балансини меъёрлаштириши билан қон босимини тушириб, ҳужайра қайта 
тикланиши жараёнини тезлаштирар экан[3]. Бодом мойининг ҳозирги кундаги 
асосий тижорат бўйича энг катта экспорт бозори Америка қўшма штатларидир. 
Чунки АҚШда парфюмерия ва косметика маҳсулотларининг ишлаб чиқарувчи 
завод ва фабрикалари жуда ривожланган.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish