Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

РЕЖА 
 1. Рақс санъати тарихига назар 
2. Ўзбек рақсининг тарихий ривожланиши 
3. Халқ рақс мактаби услублари 
4. Рақс мактаби намоёндалари 
5. Миллий рақс санъатининг ҳозирги кунда ривожланиши 
9.1 Рақс санъати тарихига назар 
Таянч иборалар: Рақс, хореография, балетмейстер, раққоса, раққос, хонанда, 
ижрочи, солист 
Рақсда бадий образ тана ҳаркатлари ва холатлари воситасида яратила-
ди. Халқ рақси қадимдан халқ хаётининг тарихий ижтимоий ва географик 
шароитлари таъсири остида ривожланиб келган. Дунёда яшайдиган барча 
халқ ва элатларнинг тарихан ўз ҳаётини ифодаловчи рақс санъати мавжуд 
бўлган. Хозирда ҳам буни кузатиш мумкин. Шарқ мамлакатларида 
мусиқий-рақсий ва пантомимик томошалар қадимдан кенг тарқалган. Халқ 
маросим-лари билан боғлиқ ҳода хороводлар ва маросим ўйинлари пайдо 
бўлган. Халқ рақслари устоздан шогирдга авлоддан - авлодга ўтиб ёйилиб 


205 
борган. Уларда оёқ, кўл, бош ва тана ҳаракатлари умумий ритмга бўйсуниб, 
бир-бири билан ўзвий боғланади.
Халқ рақслари асосида таркиб топган рақс санъати юксак даражада 
ривожланиб ҳар-хил рақс ўйинлари қарор топган. Хусусан хозирги 
балетнинг асосий системаси саналган Европа профессонал рақси ўзоқ ва 
мураккаб йўлни босиб ўтган. Унинг ривожига қадимги шарқ, Греция ва Рим 
рақс санъати кучли таъсир кўрсатган. Қадимги Римда элменистик рақс 
ривожланиб, пантомимо яратилди. Қадимги Грецияда рақс маданиятининг 
бир воситаси сифатида ҳаётда катта ўрин эгаллаган. Рақс санъатига 
бағишланган рисола ва дарсликлар яратилган. ХVII-асрга келиб рақс 
санъати янги ривожланиш даврига келиб, мураккаблашиб балет 
спектакллари пайдо бўлди. 
9.2 Ўзбек рақсининг тарихий ривожланиши 
Ўзбек рақсини қадимийлигини топилган тасвирлар ва топилмалар 
асосида аниқ исботлаб бериш мумкин. Ўзбек рақс санъати халқ рақси 
сифатида асрлар давомида ривожланиб келган. Хоразмдаги қўй қирилган 
қалъа қўрғонинг «Ўйнаётган ниқоблилар зали»деб аталган манзилида 
ниқоб кийиб ўйинга тушаётган эркак ва аёлларнинг оммавий рақси акс 
этган тасвирлар аждодларимизнинг юксак рақс санъатидан гувохлик 
беради. Самарқанд, Шахрисабз, Бухоро, Тошкент раққоса ва рақосларининг
шухрати V-асрдаёқ бутун шарққа ёйилганлигини манбаларда кўрамиз. 
Араблар ва Мўғуллар истилоси рақс санoат ривожига ҳам кескин зарба 
берди. ХIV - асрнинг иккинчи ярмидан рақс яна ўз қаддини тиклай 


206 
бошлади. Навоий замонида Хуросон ва Моварауннахрда рақс тараққий 
топди.
Профессионал рақс билан бир қаторда халқ ўйинлари сақланиб, 
ривожланиб борди. Рақс санъатимиз меҳнат, маросим ва эътиқод билан 
боғлиқ бадан ўйинларидан «Катта ўйин», «Мақом ўйин», «Қарсак ўйин» 
каби монументал рақс туркумларигача бўлган катта тарақиёт йўлини босиб 
ўтиб, халқнинг маънавий -маданий ҳаётида муҳим рол ўйнаб келган. Ушбу 
санoат намунаси, халқ рақси, илғор анъаналари авлоддан авлодга, устоздан 
шогирдга ўтиб яшади ва бизгача етиб келди. Ўзбекистонда ХIХ аср ва ХХ 
аср бошида меҳнат ҳамда маросимлар билан боғлиқ бўлган халқ 
профессионал рақс санъати мавжуд бўлиб кўпгина, хусусиятлари билан 
бир-биридан кескин фарқ қилувчи Фарғона, Бухоро, Хоразм услуб 
мактаблари қарор топди. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish