Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

 
Қўбиз – камонли чолғуларнинг энг қадимийси ёки қадимийларидан 
бири ҳисобланади. Қўбизсимон чолғулар хитойликларда (“ху кин”), 
мўғулларда (“хур”) учрайди. Қўбизнинг кашф этилиши баъзи манбаларда 
афсонавий Қўрқут номи билан боғланади. Ким томонидан кашф 
этилишидан қатъий назар ғарб тадқиқотчилари скрипка ва унга ўхшаш 
камонли чолғуларнинг ибтидосини шарқдан излаш кераклигини ва бу чолғу 
қўбиз бўлиши ҳақиқатга яқинлигини эътироф этишган.
Қўбиз ҳозирда қозоқ ва қирғизларда жуда кенг фойдаланилади. 
Қорақалпоқ жировлари ҳам фақат шу чолғу жўрлигида ўз достонларини 
ҳам, термаларини ҳам айтишади.


200 
Қўбизнинг иккита тори ҳам, камонга тортиладиган тори ҳам отнинг 
ёлидан тайёрланади. Унинг косахонасининг фақат бир қисмига тери 
қопланади ва шу жойга унинг харраги ўрнатилади. Косахонанинг қолган 
қисми очиқ қолади. Ижрода унинг ҳар икки тори биргаликда иштирок 
этади. Чолғу ижросида обертонлар иштироки жуда фаол бўлади ва унинг 
ижросида бирданига бир нечта товуш ҳосил бўлаётгандек таассурот 
туғилади. Қўбиз қирғизларда “қил қияқ” дейилади. Қозоқ миллий чолғулар 
оркестрининг етакчи камонли чолғуси бўлган қўбиз ижрочилиги қозоқларда 
жуда юқори савияга етган. Ўзбек миллий чолғуларида ҳам қўбизнинг 
такомиллаштирилган, бироқ виолончелга яқин кўринишга келтирилган 
“қўбиз бас” ва контрабас ўрнида ишлатиладиган “қўбиз котробас”лар 
ишлатилади. 
8.2 Қайта тикланган ва янгидан яратилган чолғулар 
Мусиқа чолғулари усталари, яъни созгарлар доимо турли 
тажрибаларга қўл уриб чолғуларни мукаммаллаштириш, ижро имкониятини 
янада кенгайтириш, садосини яхшилаш, кўринишини такомиллаштириш, 
турли безаклар билан безашга ҳаракат қилиб келганлар. Шу билан бир 
қаторда баъзи созгарлар маълум муддат истеъмолда бўлиб кейинчалик 
унутилган чолғуларни қайта тиклаш ва уларга янгидан ҳаёт бағишлаш 
йўлидан ҳам бориб, маълум муваффақиятларга эришган ҳам.
Ана шундай мусиқа чолғуларига қайта ҳаёт бағишлаб, мусиқий 
ҳаётимизга кириб келиши ва ўз ўрнини топишида меҳнат қилиб келаётган 
андижонлик уста Абдумалик Мадраимовнинг олиб борган тажрибалари ва 
эришган натижалари ҳақидаги келтирамиз. 
Ўзоқ изланишлар, нодир мерос сифатида бизгача етиб келган 
қўлёзмалар ҳамда улар асосида чоп этилган китобларни таҳлил этиш, ушбу 
манбалардаги миниатюраларда тасвирланган мумтоз ўзбек чолғуларининг 


201 
шакл-шамойилларини ўрганиш натижасида Темурийлар даврига мансуб 
мумтоз ўзбек чолғу созларининг дастлабки 6 та намунаси тикланди. Бу 
мумтоз чолғуларга «Ғижжаки Бобурий», «Қўштор», «Хушнаво», 
«Дилрабо», «Дилнаво» ва «Мерос» деб ном қўйилди.
Манзур янги мусиқий чолғу ҳисобланади. У танбур билан тор 
чолғулари оралиғидаги товуш садосига эга бўлиб, 1989 йилда тошкентлик 
созгар Муҳаммадназир Юнусов томонидан тажриба тариқасида яратилган. 
Созандалар ўртасида жуда кенг тарқалмаган бўлсада, Ўлмас Расулов, 
Абдуҳамид Мирҳамидов томонидан ижро этиб Ўзбекистон Радиосининг 
олтин фондига ёздирилган ёзувлардан танбур билан озарбайжон торининг 
ўртасида 
яратилганлигини 
англаш 
мумкин. 
Манзурни 
чалишда 
ишлатиладиган мизроб ҳам ўзига хос услубда пластик тордан тайёрланади. 
Унинг товуш тембри жуда паст бўлиб, созандалар ансамблида фойдаланиш 
имконияти чегараланган. Шунинг учун ҳам бу чолғудан аксарият ҳолларда 
мусиқий ёзувлар пайтида, овоз кучайтириш мосламалари бор жойда 
фойдаланилади.

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish