Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Миллий рақс санъатининг ҳозирги кунда ривожланиши



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

9.5 Миллий рақс санъатининг ҳозирги кунда ривожланиши
Аввало шуни айтиш керакки, ўзбек рақси XX аср давомида халқ 
орасида байрам ва маросимлар билан боғлиқ ҳолда анъанавий шаклларда 
ҳамда замонавий саҳна талаблари асосида қайта ишланган шаклларда яшаб 
келди. Улар фанда «халқ рақси» ва «саҳнавий рақс» деб аталди. Саҳнавий 
рақс ансамбл бўлиб уюшган ҳаваскор ва профессионал раққос ва раққосалар 
томонидан ижро этилиб келинади. Уларни халқ рақс мероси негизида тўқиб, 
сахналаштиришда раққос балетмейстерлар камарбаста бўлиб келишган. 
Халқ рақси ва саҳнавий рақс бир-бирини тўлдирган, бир-бирига 
таъсир кўрсатган ҳолда XX асрда муайян босқичларни босиб ўтди. Бу йўлда 
муваффақиятлар ҳам, янглишувлар ва йўқотишлар ҳам бўлган, албатта. 
Уста Олим Комилов, Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева, Исохор 
Оқилов, Қундўз Мир-каримова, Розия Каримова ва бошқа рақс 
усталарининг ижодий меҳнати, саҳна ҳаракатлар улар яратган 
ансамблларнинг, улар маданиятилаб етиштирган раққос ва раққосаларнинг 
фаолияти туфайли халқ рақс мероси саҳнавий шаклларда XXI асрга ҳам 
ўтганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин. 
Демократик майллар, сўз ва ижод эркинлигига эътибор бир даража 
пайдо бўлган ўтган асрнинг 80-йиллари охирларида халқ анъаналари ва 
қадриятларини тиклаш масаласи кун тартибига қўйилиб, Ўзбекистон 
мустақилликка эришгач, у етакчи тенденцияга айланди. Бу айниқса, 
замонавий халқ ижодиётида яхши намоён бўлди. Вилоятларда ташкил 
топган «Бойсун» (Сурхондарё), «Шалола» (Тошкент вилояти), «Сумалак» 


212 
(Андижон), «Достон» (Хоразм), «Чавки» (Самарқанд), «Чироқчи уфориси» 
(Қашқадарё) каби элликка яқин фольклор-этнографик, ашула ва рақс 
ансамбллари халқ орасида ёхуд кексалар хотирасида сақланиб келаётган 
кўплаб тақлидий ўйинлар, рақслар, театрлашган маросимлар ва майдон 
томошаларини тиклаб, шаклга солиб, саҳналарга олиб чиқадиларки, бу 
ишнинг бахоси йўқ. Умуман, жойлардаги халқ ансамблларининг ҳар бир 
вилоятнинг ўзига хос санъати, шу жумладан рақс услуби ва жозибасини 
сақлаш, унутилаёзган ўйин ва рақсларни қайта тиклашдаги хизматларини 
катта бўлди. 
Масалан, «Нозанин» фольклор-этнографик ансамбли Бухорода 
қадимги замонлардан мерос бўлиб келаётган мавриги-хонликни тиклаш ва 
янги шароитларда ривожлантириш йўлидан бориб, катта ютуқларни қўлга 
киритди. Мавригихонлик бадиий сўз, қўшиқ ва рақс уйғунлашган ажиб бир 
туркумдир. «Нозанин»нинг чиқишлари наинки Россия, АҚШ, Европа 
мамлакатлари, Япония, Туркия томошабинларини, балки мамлакатимиз 
томошабинларини ҳам лол қилиб келган. Раққосаларнинг эгниларидаги зар 
тикилган кенг куйлаклар, қасавали бош кийимлари, ялтироқ рўмоллар, 
уларнинг чирманда ва қайроқларда бер-ган усуллари, айниқса, бир-бирига 
чатишиб кетган ва секин-аста жадал-ланиб борадиган, қандай бошланган 
бўлса, шундай ҳолатга тушадиган даромад (ўйин боши) ва буромади (ўйин 
охири), ашула ва рақслари чиндан-да эҳтиросли ва антиқадир. 
1980 - 90-йилларда режиссёр Ҳолиқ Хурсандов, мусиқа раҳбари Хабиб 
Умаров бошчилигида "Бойсун" ансамбли Наврўзга алоқадор туркум 
маросим, қўшиқ, ўйин, айтишувларнинг, қадимий «Суст хотин», «Яда», 
«Лола» сайли, «Ҳалинчак», «Шохмойлар» (қўшчи қўшиғи), «Хўп майда» 
(буғдой янчиш) каби театрлашган халқ маросимларини, «Судхўр акам жон 
беради» номли машара ўйинни, уйланиш маросими билан боғлиқ урф-
одатлар ва ўйинларни тиклаб, уларга янги ҳаёт башшлади. 
«Чавки» (Самарқанд вилояти, Бўлунғур тумани) фольклор-этнографик 
ансамбли ўз фаолиятини қадимий «Қарсак ўйин» туркумининг «Беш 
қарсак» йўналишида олиб бориб, халқ орасида яшаб келган кўпдан кўп 
термалар, пластик ва ракс ҳаракатларини саҳ-нага олиб чикди. Нуқул эр-
йигитлардан таш-кил топган ва қарсаклар билан ўзларига ўзла-ри усул 
берувчи мазкур ансамбл фольклор-этнографик жамоалар орасида ўзига 
хослиги билан яққол ажралиб туради. Сўнгги йил-ларда «Чавки» ансамбли 
репертуаридан «Беш қарсак» ўйинлари билан бирга чорвадорлик-ка 
тааллуқли анъанавий «Пода тўп», «Гов-миш» сингари ўйин, терма ва 
қўшиқлар ҳам ўрин олмокда
1



213 
Қўшнай, бўламон, сурнай ва қайроқлар жўрлигида ўйналадиган 
оташнафас ва ўйноқи, гоҳ майин, гоҳ жўшқин, гоҳ кулгили Хоразм рақслари 
ҳам услуби, ҳам ижрочилик хусу-сиятларига кўра ҳамон энг ноёб ва 
яшовчан маънавий-эстетик ҳодиса бўлиб, ўзбек халқ рақси маданиятида 
етакчи ўринлардан бири-ни ишғол қилиб келади. Бу жараёнда фольк-лор-
этнографик ансамблларининг ҳиссаси кат-та. Хоразмнинг «Достон» (Хива), 
«Наврўз» (Гурлан), «Калдирғоч» (Боғот), «Орзу» (Кўшкўпир) ва бошқа 
ансамбллари «Норим-норим», «Юз бир», «Уфори», «Уфори бўз-рук», 
«Оразибон» рақсларини ва ўнлаб рақсларни ўз ичига олган «Лазги» 
туркумини тик-лашдаги саҳй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. 
Аммо анъаналарни тиклаш ва ривожланти-риш барча халқ 
ансамблларида бир хилда изчил ва кўнгилдагидай олиб борилди, деб айтиш 
қийин. Зеро, бу масала бадиий раҳбарларнинг билимдонлиги, ижодий 
изланишларига боғлиқ. Лекин кандай бўлмасин, Тош-кент шаҳрида қарор 
топган «Баҳор», «Лаз-ги», «Зарафшон» каби давлат ансамблларида Фарғона, 
Хоразм ва Бухоро ижро услублари қоришиб кетаётган, ансамбллар ўз 
манбалари — халқ ижодиётидан ўзоқлашиб бораётган, эр-йигитлар рақси 
инқирозга юз тута бош-лаган бир пайтда вилоятлардаги халқ ансамбл-
ларининг анъаналарни қайта тиклаш ва ри-вожлантириш борасидаги 
фаолияти ибратли бўлди. 
Истиқлол йилларида турли даражаларда ўтказилган фестиваллар, кў-
рик-танловлар ҳам рақс санъатини ривожлантиришга туртки берди. 
Айниқса, Наврўз ва Мустақиллик байрамлари, «Шарқ тароналари» 
фестивали, Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллиги, «Алпомиш» 
достонининг 1000 йил-лиги, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди 
юбилейлари муносабати билан Тошкент, Самарқанд, Бу-хоро, Хива, Термиз 
шаҳарларининг бош майдонла-рида ўтказилган театрлашган байрам 
томошалари умуман рақс санъатининг ривожи учун, қолаверса, халқ ва 
профессионал ансамблларнинг юзлаб артистлари ва балетмейстерлари учун 
катта аҳамият касб этди. 
1990-йилларнинг аввали ва ўрталарида про-фессионал рақс санъатида 
ижобий тенденциялар ҳам кўзга ташланди, албатта. Бири Уста Олим 
Комилов билан Тамарахоним томонидан яратилган «Дойра дарс» 
усулларини кўз қорачиғидай асраб, шу асосда ёш рақсчи қиз ва йигитларни 
маданиятлаш, Му-каррама Турғунбоева, Исохор Оқилов каби устоз 
балетмейстерлар саҳна-лаштирган ва эндиликда мумтоз санъат асари бўлиб 
қолган рақсларни соф ҳолда янги ижрочиларга ўтказиш тенденциясидир. Бу 
ишда Тошкент хореография билим юрти ўқитувчилари ва «Баҳор», «Лазги», 
«Шодлик» ансамблларидаги рақс усталарининг хизмати катта. Иккинчи 


214 
тенденция Давлат телера-диокомпанияси қошида ташкил топган «Тановар» 
рақс театри билан боғлиқ бўлиб, миллий рақс театри яратиш ҳаракатидан 
иборатдир. 
1989 йил октябр ойида Юлдўз Исматова ташаббуси билан ташкил 
топган «Тановар» рақс театри 16 ракқоса ва 2 раққос билан иш бошлаган. 
Дастлабки дастури «Шарқ аёли» деган театрлашган концертдан иборат 
бўлди. Унда «Муножот», «Анор-анор», «Раққоса», «Хоразмча», «Дойра», 
«Эй сарви равон», «Сув париси», «Афғонча», «Ўхшар» каби соф ва яллали 
рақслар «Совчи кутиш», «Нон ушатиш», «Қизлар базми», «Келин салом», 
«Бешик алласи» сингари этнографик лавҳалар билан уйғунлашди. Рақс 
устаси шунга эришган: ранг-баранг ҳаракатлар, мусиқа, кўзни 
қамаштирувчи либослар асосида во-қеалар, лавҳалар, тўқнашувлар бир-
бири билан занжирдай боғланиб кетади. Гулноз Акромова, Зебо Турсунова, 
Наима Юсупова, Раъно Жўрабоева, Барно Исроилова ва Муяссар 
Сотиболдиева ижросидаги етти гўзал ҳамда Ольга Усмонова, Зебо 
Эрматова, Барно Ҳамдамова, Ферўза Раҳимова, Мавлуда Рўзматова 
гавдалантирган оҳуларнинг рақслари ҳам мазмунан, ҳам шаклан қизиқарли 
бўлиб, ҳаммани лол қолдирди. 
Ниҳоят, «Ўзбекрақс» бирлашмаси миллий ўзбек рақсини чет элларда 
намойиш этиш ва шу йўл билан ҳам Ўзбекистон нуфўзини ошириш масала-
сига етарли эътибор бериб келаётир. 1997 - 2000 йиллардаги ижодий сафар-
лар шундан далолат беради. 1997 йил июн ойида Париж шаҳрида Бухоро ва 
Хива шаҳарларининг 2500 йиллиги муносабати билан ўтган хафталикда, 
июлда Туркиянинг Бурса шаҳрида ўтган «Олтин Карагёз» фестивалида, ноя-
брда Олмонияда ўтган Ўзбекистон ма-данияти кунларида, 1998 йил 25 май - 
2 июн кунлари Белгиянинг Сен-Гарлен шаҳрида ўтган халқаро фольклор 
жа-моалари фестивалида, «Баҳор» ансамбли 7 - 11 июн кунлари АҚШнинг 
Ат-ланта шахрида ўтган «Суперком-98» халқаро кўргазмасида, 30 ноябр - 7 
декабрда туристик компаниялар таклифига кўра Японияда, 1999 йил 
февралида «Лазги» ансамбли Олмониянинг Гамбург шахрида ўтган 
Ўзбекистон иқтисодиёти кунларида, 23 - 28 июн кунларида «Тановар» рақс 
театри Нидерландия Қироллигининг Ендаш ва Варфум шаҳарларида ўтган 
халқаро фестивал-да, 24 июн - 8 июл кунлари «Баҳор» ансамбли «Фукусима 
- Ўзбекистон» ма-даний ва иқтисодий ассоциацияси 20 йиллигига 
бағишланган тадбирларда, 2000 йил апрелида «Лазги» ансамбли Сеул 
шаҳрида ўтган учрашувларда қат-нашдилар. Хориждаги сафарларга пухта 
тайёргарлик кўрилди, либослар янгиланди, дастурлар ва ҳар бир чиқишнинг 
юксак бадиий савияда бўлишига алохида диққат қилинди. Натижада 
ансамбллар, раққосалар ҳар гал яхши баҳо олиб, бир жаҳон таассуротлар 


215 
билан қайтдилар. Бу ҳаммаси, шак-шубхасиз, истиқлол неъматлари бўлиб, 
рақс жамоалари, раққос ва раққосаларни, балетмейстерларни янги ижодий 
уфқларни забт этишга чорлайди. 
Шундай қилиб, ютуқлар бир талай. Бироқ ечилмаган муаммолар, 
баҳсли масалалар ҳам йўқ эмас. Раққос ва раққосаларнинг байрамлар 
муносабати билан катта майдонларда ўтадиган театрлашган томошаларда 
қатнашуви бир томондан уларнинг фаолият доирасини кенгайтираётган 
бўлса, иккинчи томондан уларни ёрдамчи ижрочиларга айланиб 
қолишларига сабаб бўлмокда. Шунингдек, яллаларда раққосалар яккахон 
хонандаларга эмас, хонандалар раққосаларга хизмат қилсин.. Айниқса, 
йигитлар рақси «Ўзбекрақс» бирлашмасининг, ансамблларнинг дикқат 
марказида туриши керак. Шу билан бирга махсус болалар рақсларини 
яратиш борасида ҳам ҳормай-толмай изланиш, меҳнат килишга тўғри 
келади, токи кичкинтойларимиз катталарнинг рақсларига тақлид қилмай, ўз 
рақсларига эга бўлсинлар. 

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish