Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Ўзбек халқ анъанавий мусиқа мероси



Download 4,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/129
Sana24.02.2022
Hajmi4,87 Mb.
#222898
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   129
Bog'liq
4.2-musiqa-madaniyati

 10.2. Ўзбек халқ анъанавий мусиқа мероси 
Барча халқлар қатори ўзбек халқи ҳам қадимдан ўзининг бой миллий 
маънавий қадриятлари, урф-одатлари ва анъаналарига эга бўлиб келган 
тарихан жуда ўтмишга бориб тақаладиган бой мусиқий меросга эга. Ўзбек 
халқининг турмуш тарзи, руҳияти ва салоҳиятини белгиловчи 
хусусиятларини белгиловчи унинг мусиқаси, куй ва қўшиқларидир. Бу 
миллий мусиқий меъроси ниҳоятда бой ва кўп жанрлидир.
Тарихдан маълумки, ўзбек халқининг мусиқа мероси оғиздан-оғизга, 
устоздан шогирдга, отадан-ўғилга, онадан-қизга ўтиб келган маълум вазият 
ва шароит билан чегараланган (оилавий маросим, мавсумий маросим, 
меҳнат қўшиқлари ҳамда диний айтимлар, эркин мавзули лапар, ялла, 
терма, қўшиқ мумтоз ашула, терма ва достонлари, шашмақом, Тошкент-
Фарғона макоми, Хоразм мақомлари каби кўплаб мусиқий жанрлардаги 
асарлар мусиқа санъатининг анъанавий ва бардавомлигини таъминлаб 
келмоқда. 
Бугунги 
кунда 
улар 
миллий 
маънавий 
мусиқа 
қадриятларимизнинг асосини ташкил қилади. 


220 
Миллий мусиқий маданиятининг пойдевор ҳисобланувчи мумтоз 
асарларни олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида, шу жумладан, 
мактабгача таълим, мактабдан ташқари, умумтаълим мактаблари, академик-
лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчи ёшлари орасида тарғиб 
қилиш, анг аввало ўқитиш ишларини ташкил этиш, миллатимизнинг улкан 
нодир бойликларидан уларни баҳраманд 
этиш, шунингдек, мусиқа анъаналарини 
бардавомлигини 
таъминлашдан 
иборатдир.
Халқимизнинг 
мумтоз 
ашулаларини 
ўргатиш 
масалалари 
умумий таълим мактаблари, умумн 
олганда таълим муассасалари асосий 
ўринни эгаллайди. Куйлаш учун 
ниҳоятда 
қийин 
бўлган 
мумтоз 
ашулалар ва мақом шўъбаларини ҳам 
ўқувчилар маромига етказиб куйлай 
олишлари 
мумкин. 
Умумтаълим 
мактаблари ўқувчилари томонидан Бузрук, Наво, Сегох, Дугоҳ
мақомлариниг сарахборлари ва тароналари, Талқин, Мўғилча, Қашқарча, 
Соқиқнома ва Уфор қисмлари 7-синф ўқувчилари томонидан ижро 
қилишида ҳеч қандай муаммолик туғдирмайди. 
Ҳукуматимиз томонидан миллий мусиқа ижрочилик маҳоратини 
бутун дунёда эътибор этилишини таъминлаш йўлида қатор ижобий 
ўзгаришлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон ўзининг мустақиллигини қўлга киритган 
давтлаби йиллардан Самарқандда халқар “Шарқ тароналари” фестивалини, 
Республикада Юнус Ражабий, Маъмуржон Узоров, Комилжон Отаниёзов ва 
Хожи Абдулазиз Абдурасулов каби халқ ҳофизларига бағишлаб Республика 
қушиқ ижрочилиги танловларини, “Ўзбекистон Ватаним маним”, Бахши-
оқинларнинг Халқаро фестивали каби анжуманларнинг ўтказилиши халқ 
оғзаки ижод ҳамда унинг анъанавий қўшиқчилик маданиятини шаклланиши 
ва ривож топишига ниҳоятда улкан ҳисса қўшмоқда.Анъанавий 
қўшиқчилик санъати кўпчилик Шарқ халқлари мусиқа меросида мавжуд 
бўлиб, миллий мусиқанинг асосини ташкил этади. Улар назарий ва амалий 
асосларга эга, зеро мазкур халқлар мусиқасининг устозона услубидаги 
намунасидир. Ушбу анъанавий ижрочиликнинг асосини шубҳасиз, 
мақомлар, хусусан ўзбек ва тожик халқларининг маънавий мероси 
ҳисобланган Шашмақом асарлари ташкил этади. Улар асрлар давомида бу 


221 
соҳада олиб борган ижодий изланишлари самарасидир. Устоз созанда ва 
хонандалар кейинги авлодларига кўз қорачиғидай асраб бизгача етказиб 
келган мақом асарлари ҳозирги кунда нафосат дунёсидаги энг юқори 
пағонада турувчи, беқиёс қимматга эга бўлган мусиқа санъати бойликлари 
сифатида чинаккам халқ мулкига айланади.Мақомлар маълум тартибда 
яратилган туркумли мусиқий мажмуа бўлиб, бастакорлик ижодиётининг 
ўзига хос сайқал берилган туридир. мақомлар кенг маънода ўзбек ва тожик 
халқларининг мусиқий қомусидир. Ҳақиқатдан уларда хусусан ўзбек ва 
тожик халқлари мусиқасига хос вазн хусусиятлари, садо - оҳанглар, дойра 
усуллари, шеърият билан халқ ашула йўлларининг боғланиш қоидаларига 
асосланган қатор мусиқий қонуниятлар тўлақонли ўз ифодасини топган. 
Мақом арабча “жой”, “ўрин”, “макон”, мусиқа тушунчасида эса чолғу 
асбобларида товуш ҳосил этиладиган жой, яъни, аслида парда маъносида 
билдиради. Мақом муайян пардадан бошланадиган лад ~ тоналликни ҳамда 
уларга мос келадиган куй ва ашулалар мажмуасини ҳам ифодалайди. 
Мақомлар куйларнинг лад ҳамда тоналлик тушунчалари билан боғлиқ экан, 
уларнинг юзага келиш тарихи жуда қадим замонларга, мазкур касб эгалари 
тамонидан яратилган мусиқа асарлари пайдо бўлган даврларга бориб 
тақалади.
Мақомлар ҳар бир халқнинг 
ўзига хос мусиқа бойликлари 
заминида, атоқли созанда, хонанда 
ва бастакорлар ижодиёти туфайли 
узоқ тарихий - маданий тараққиёт 
жараёнида юзага келган. Мусиқага 
доир қадимги манбалардан шу 
нарса маълумки, мақомларнинг 
тарихий-назарий 
ва 
амалий 
томонлари 
мавжуд. 
Уларнинг 
назарий масалалари IX-XI асрларда 
яшаб ишод этган Ал-Киндий, Ал-Форобий, Ал-Хоразмий
г
Ибн-Сино, Ал - 
Урмавий, Аш-Шерозий, Ал-Марғоний, Жомий ва Ал-Хусайин каби буюк 
олимларнинг рисолаларида чуқур илмий асосда шарҳлаб берилган. Шуни 
қайд этиш лозимки, мусиқа назарияси ҳамма Шарқ халқларида баъзи 
тафовутларни ҳисобга олмаганда деярли бир ҳил мазмунда бўлган. Хатто 
мақомлар, шўъбалар номи ҳам ўхшаш бўлиб, лекин уларнинг мусиқий 
мазмуни ҳар бир ҳалқнинг ўзига хос бўлиб, бир-биридан тубдан фарқ этган.

Download 4,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish