Шиш синдроми интерстициал суюқлик ҳажми катталашиши натижасида тўқималар қавариши. Шиш суюқлиги плазманинг транссудати ҳисобланади, у суюқликнинг томир ўзанидан интерстициал бўшлиққа ўтиши ошишида йиғилади



Download 260,27 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana24.02.2022
Hajmi260,27 Kb.
#220909
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Амалий машгулот (2)

Сурункали 
буйрак 
етишмовчилиги 
кўпинча 
сурункали 
гломерулонефрит ва пиелонефрит, модда алмашинуви касалликлари, шу 
жумладан қандли диабет, амилоидоз, шунингдек подагра ва бошқ. билан боғлиқ. 
Сурункали буйрак етишмовчилиги кўпинча тизимли қизил бўрича, ревматоид 
артрит, тромбоцитопеник пурпура, қоннинг бошқа касалликларида, асосан 
миелом касаллигида ривожланади. Баъзи ҳолатларда сурункали буйрак 
етишмовчилиги туғма касалликлар (буйрак поликистози ва гипоплазияси) билан, 
ирсий нефрит, ионлантирувчи нурланиш таъсири, қўрғошин билан заҳарланиш, 
алкогол 
суррогатлари, 
аналгетиклар, 
олтин 
ва 
платина 
дорилари, 
антибиотикларни қўллаш билан боғлиқ. Сурункали буйрак етишмовчилиги 


13 
ривожланишини фунцияси йўқотилмаган нефронлар сонининг прогрессив 
камайиши, сақланган нефронларнинг ошиб борувчи юкламаси ва кеийнчалик 
атрофияси билан боғлашади. Бунда сув-туз алмашинуви ва кислота-ишқор 
барқарорлиги издан чиқиши ортиб боради, азотли шлаклар тўпланиши анча 
ортади, бу уремия симптомлари намоён бўлишига шароит яратади. Асосий 
касалликга боғлиқ равишда сурункали буйрак етишмовчилигида сув ва туз 
ушланиб қолишига мойиллик, аретриал гипертензия, ёки, аксинча, сув ва туз 
йўқотилишига мойиллик ва артериал босим пасайиши устун келиши мумкин. 
Буйрак функциясининг 10-15% сақланганда уремия ривожланишини махсус 
парҳез ёрдамида сақлаб туриш мумкин. Функциянинг 10% дан ками 
сақланганда, ҳатто парҳезнинг энг қатъий тартиби белгиланган бўлса ҳам уремия 
симптомлари прогрессланиши мумкин, қонни экстракорпорал тозалашга 
зарурият тўғилади.
Морфологик ўзгаришлар сурункали буйрак етишмовчилигининг барча 
турларида нефросклероз билан хусусиятланади, у асосий касалликга нисбатан 
қатор специфик белгиларига эга. Масалан, гломерулонефритнинг охирги 
босқичларида калаваларнинг чандиқли ўзгариши кузатилади, бу буйраклар вазни 
ва ўлчамлари ўзгаришига олиб келади. Пиелонефритда буйрак паренхимасида 
учоқли зичлашишлар, чандиқли капсула билан ўралган йирингли бўшлиқлар, 
косача ва жом шиллиқ қаватида чандиқ ва яралар, буйрак сўрғичларининг 
некрози кузатилади.
Буйрак етишмовчилиги билан боғланган биринчи сезги кеч пайдо бўлиши 
мумкин, яъни ифодаланган уремик ўзгаришлар содир бўлганда. Эрта шикоятлар 
умумий хусусиятга эга (масалан, ҳолсизик, тез чарчашлик, оғиздаги қуруқлик, 
пасайиши, иштаҳа камайиши, чанқаш баъзида, тез-тез сийиш). Бемор кўздан 
кечирилганда юз шишинқароғи, тери рангпарлиги, нафас чиқаришда ҳавонинг 
мочевина ҳидига ўхшаши диққатни тортади. Кўпинча болдир мушакларида 
тортишишлар, суяклардаги оғғриқлар, уйқу бузилиши қайд қилинади. 
Азотемиянинг бора-бора ортиши натижасида гўштли овқатларга ижирғаниш, 
кўнгил айниши ва оч қоринга чусиш, бош оғриши, тинч ҳолатда ҳансираш, 
юқори артериал босим пайдо бўлади. Аёлларда ҳайз цикли бузилишлари эрта 
пайдо бўлади, бачадон қон кетишлари мумкин, эркакларда импотенция 
ривожланади. Сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичига келиб 
диурез кўпчилик ҳолатларда камаяди, оақатланишнинг турғун иўдан чиқиши 
юзага келади – беморлар катастрофик равишда озишади, бунда кўпинча катта 
шишлар шаклланади. Сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал 
босқичига ўтганида перикардит вужудга келади. Бунда тўш ортида ва эпигастрал 
соҳада оғирлик ҳисси, оғриқ сезилади, беморлар тушакда мажбурий ҳолатни 
эгаллашади, ўтирган ёки бироз энгашган ҳолатда ёки чап ёнбошида юзи билан 
пастга ётган ҳолда. Аҳволи ёмонлашган сари ҳушини йўқотиш билан бирга 


14 
тиришиш хуружлари, кучайиб борувчи уқучанлик, ҳаракат безовталаниши
алаҳлаш, кома кузатилади. 
Сурункали буйрак етишмовчилигини даволашнинг асосий тамойили қонни 
буйрак томонидан тозаланиши камайганлиги ҳолатига бемор ҳаёт тарзини ва 
овқатланиш тартибини мослаштиришдан иборат. Бунинг учун қабул 
қилинаётган оқсил миқдори аста-секин камайтирилади, кислоталар, калий, ва 
кўрсатмалар бўйича натрий қабул қилиш пасайтирилади. Оқсил парчаланиши 
секинлаштирувчи дори воситалари қўлланилади, масалан анаболик стероидлар. 
Овқатнинг умумий калориялиги кўпайтиралади. Сув ва тузни йўқотишга 
мойиллик бўлганда уларни кўп миқдорда қабул қилиш тавсия қилинади. 
Терминал босқичда қонни тозалаш услублари (гемодиализ, гемофильтрация, 
перитонеал диализ) ва буйраклар трансплантацияси қўлланилади. Сурункали 
буйрак етишмовчилиги терминал босқичида даволаш тадбирлари олиб 
борилмаса тезда ўлим билан тугаши содир бўлади.

Download 260,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish