11
Ўткир буйрак етишмовчилиги. Ўткир буйрак
етишмовчилигининг энг
кўп сабабаларидан бири шок, қоннинг томир ичи ивишининг патологик
тезлашуви (масалан, ҳомила атрофи сувларининг қонга тушиши, мушаклар
шикастланишларида мушаклар парчаланиши маҳсулотларининг конгқ тушиши
ва бошқ) ҳисобланади. Буйрак функцияси бузилишига организмнинг оғир
сувсизланиши ва тузларни йўқотиши, симоб ёки тўрт хлорли углерод билан
заҳарланиши, оксидланган тетрациклин қабул қилиш, гентамицин ёки
индометацин дозасининг ошиб кетиши олиб келиши мумкин. Баъзи ҳолларда
ўткир буйрак етишмовчилиги ўткир иммун (гломерулонефрит) ёки
инфекцион
(пиелонефрит) табиатли яллиғланиш, буйрак артерияси тиқилиши ёки сийдик
йўллари ўтказувчанлиги бузилиши билан боғлиқ бўлади. Ўткир буйрак
етишмовчилиги буйракнинг қон билан таъминланиши бузилганида, нефротоксик
заҳарлар таъсирида буйрак ҳужайралари шикастланиши ёки сийдик ўтишига
тўсқинлик мавжуд бўлган юзага чиқади. Ўткир буйрак етишмовчилигининг шок
ҳолатида ривожланиши буйрак қон айланишининг пасайиши, қоннинг реологик
ҳоссалари ўзгариши билан боғлиқ, бу кучли шишга ва буйракнинг найчалари ва
майда қон томирлари сиқилиши билан кечувчи шикастланишига олиб келади.
Бунда буйрак калаваларининг бир қисми қайтмас равишда ўлади. Сийдик ҳосил
бўлиши бузилади, нисбий полурия бошланади, оғир ҳолларда эса – олигурия ва
анурия. Нефротоксик заҳарлар таъсири остида ҳужайралар нобуд бўлиши ва
найчалар функцияси бузилиши билан тугайдиган буйрак ҳужайралари
мембраналари шикастланиши содир бўлади. Амалда барча ҳолларда буйрак
функциясининг ўткир бузилиши уремия ривожланиши билан кечади. Бир неча
кун ичида ҳаёт учун хавфли модда алмашинуви бузилиши,
биринчи навбатда
осмотик эркин сув (сувли заҳарланиш), калий, учувчан бўлмаган кислоталар
(ацидоз) билан тўйиниш пайдо бўлади. Азотемия, одатда анча кеч юзага чиқади
ва кома сабаби бўлиши мумкин.
Функционал ва органик ўткир буйрак етишмовчилиги фарқланади.
Функционал ўткир буйрак етишмовчилиги оғир иситмада, инсультда,
нейрохирургик операциялардан кейин нормал ишлаётган буйраклар томонидан
организмни тозалаш имкониятидан устун келувчи шлаклар ҳосил бўлиши ва
алмашинувининг ҳаддан ташқари тезлашиши оқибатида ривожланади. Етарлича
миқдордаги
сийдик ажратилади, у юқори зичликка эга, аммо қонда мочевина
концентрацияси ошади. Беморларда ёмон иштаҳа, оғиздаги қуруқлилик, кўнгил
айниши, уйқучанлик қайд қилинади. Функционал ўткир буйрак етишмовчилиги
ҳаёт учун хавфли эмас ва бузилган модда алмашинувини даволашни тақоза
этади (глюкозанинг 40% эритмасини кунига 600-800 мл юбориш,). Органик
ўткир буйрак етишмовчилиги буйрак паренхимаси зарраланиши билан боғлиқ. У
енгил шаклда кечиши мумкин, лекин етарлича катта диурез билан, аммо қоннинг
буйраклар томонидан яхши тозаланмаслиги уремия учун типик шикоятлар:
кўнгил айниши, ҳансираш пайдо бўлишига олиб келади. Сув тўпланишида ва
12
тана вазнинг ортишида ўпкаларда нам хириллашлар, артериал гипертензия, юрак
уриши аниқланади. Оғир ҳолатларда интоксикация белгилари эрта бошланади –
чанқаш, оғиздаги қуруқлилик ва ачишиш, турғун ҳансираш, ҳушини йўқотиш,
ҳаракатли нотинчсизлилик, хушини йўқотиш
билан мушакларнинг хуружли
тортишиши. Қон текширилганда ифодаланган уремия белгилари аниқланади:
мочевина концентрацияси 100-150 ммоль/л гача кўтарилган, креатинники 1800-
2000 мкмоль/л гача. Кўпинча хавфли гиперликемия – 7,5-9 мэкв/л – аниқланади.
Ануриядан кейин диурезнинг тикланиш даври бошланади: бир неча кун
ичида ажралиб чиқарилаётган сийдик миқдори 4-10 л ва ундан кўпроқ бўлади.
Бунда кўпинча организм сувсизланиши белгилари пайдо бўлади: артераил босим
пасаяди, тана ҳарорати кўтарилади. Қонда азотли шлаклар миқдори секин-аста
меъёрлашади, лекин тўлиқ соғайиш фақат 3-6 ойдан кейин содир бўлади. Кенг
буйрак инфарктлари ҳосил бўлиши билан бирга кечган оғир ўткир буйрак
етишмовчилигидан сўнг даҳал чандиқли ва склеротик ўзгаришлар қолади.
Агар оғир асосий касаллик мавжуд беморда ҳар куни диурезни назорат
қилиш ва азотемия даражасини аниқлаш амалга оширилса ўткир буйрак
етишмовчилигини ташхислаш камдан-кам ҳолларда қийинчилик тўғдиради.
Буйрак етишмовчилигининг сабабини аниқлаш эса мушкулроқ. Ўткир буйрак
етишмовчилигини ўткир сийдик тутилиши ва сийдик пуфагининг қоринпарда
ичида ёрилиши билан дифференциал ташхис қилиш аҳамиятга эга.
Даволаш стационарда олиб борилади. Бошланғич стадияларда даволаш
буйрак етшмовчилигини келтириб чиқарган сабабларни даволашга қаратилган.
Гемоциркуляция бузилишида, шокда шокга қарши терапия ўтказилади, ўткир
заҳарланишларда – заҳарни организмдан чиқариб ташлашга қаратилган
тадбирлар (ошқозонни ювиш, гемодиализ, гемофильтрация, гемосорбция,
плазмаферез) бажарилади. Олигуриянинг бошланғич
даврида диурез
стимуляцияси амалга ошрилади. Агар уремия кучайса бемор гемодиализ
бўлимига юборилиши керак, у ерда сунъий буйрак қўлланилиши мумкин.
Башорат
ўткир
буйрак
етишмовчилиги
сабаби
ва
буйрак
структураларидаги ўзгаришларга боғлиқ. Кўпчилик ҳолларда ўтказилган ўткир
буйрак етишмовчилигидан кейин соғайиш бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: