Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/116
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#214077
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   116
Bog'liq
6.2.-Informatika-fanlarini-oqitish-metodikasi

Фойдаланилган адабиётлар
1. Wayne Wolf. Computers as Components, Second Edition: Principles 
of Embedded Computing System Design 2rd Edition, Morgan Kaufmann, USA, 
2008 
2. Michael Henderson, Geoff Romeo. Teaching and Digital technologies 
big issues and critical questions, Cambridge University Press, Australia, 2015. 15-
16p. 
3. Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётларининг янги 
авлодини яратиш концепцияси. – Т., 2002. 
4. Тайлақов Н.И. ИҲТА. 9 синф учун дарслик.-Т, 2006. 
6. Юлдашев У.Ю., Боқиев Р.Р., Зокирова Ф.М. Информатика ўқитиш 
методикаси. Ўқув қўлланма. Тошкент. «Талқин» 2004. 187-б. 
 
 


129 
5-МАЪРУЗА: ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ИНФОРМАТИКА ФАНЛАРИДА
ТАЛАБАЛАРНИНГ БИЛИМИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ. 
РЕЖА: 
1. Информатика ва АТларни ўқитишнинг замонавий ёндашувлар. 
2. Информатика ва АТларни ўқитишнинг замонавий технологиялари. 
3. Информатика ва АТларни ўқитишнинг замонавий методлари. 
 
Таянч тушунчалар: интерфаол таълим, фаол таълим, анъанавий 
таълим, замонавий таълим, интерфаол таълимнинг омиллари. 
 
5.1. Информатика ва АТларни ўқитишнинг замонавий ёндашувлар
Ёшларни тарбиялаш жараёнида маънавий-интеллектуал ривожлантириш 
сифатларини аниқлашнинг аниқ мақсади ва вазифалари ишлаб чиқилган. 
Ўқувчи ва талабаларнинг билимини, ақлий камолотларини назорат қилиш 
ва баҳолаш давлат миқёсидаги муҳим аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга, назорат 
ва баҳолаш жараёнини ўқувчи билимини бойитишга, улар шахсини 
ривожланишига ва тарбиясига таъсир кўрсатади. 
Билимларни назорат қилишда қўйилган балл ва баҳолар ўқувчи ва 
талабада қандай таассуротлар қолдирганини, улар ўртоқларининг ўқишдаги 
ютуқ ва камчиликларига қандай муносабатда бўлишларини доим кузатиб бориш 
лозим. Ўқувчи ва талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш ўқув йили 
давомида мунтазам амалга оширилиши учун рейтинг тизими жорий қилиниб, 
баъзан, тасодифан текширишларнинг олдини олади ва тартибли, доимий 
баҳолаш учун имкониятлар очиб беради. 
Педагогика фани билимларни ўз вақтида назорат қилиш ва баҳолашнинг 
учта вазифаси борлигини алоҳида уқтиради. 
1. Ўзлаштиришни назорат қилиш ва баҳолаш натижаларига қараб Давлат 
таълим стандартлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилинади ва 
вазифалар белгиланади. 
2. Билимларни назорат қилиш ва баҳолаш натижасида ўқувчи, талабаларда 
билимлар янада кенгаяди. Бу билан ўқув юртлари олдида турган таълимий 
мақсад бажарилади. 
3. Таълим соҳасидаги яхши натижалар ёшлар тарбиясига ҳам таъсир 
кўрсатади. Уларда кўтаринки рух, ўз кучига бўлган ишонч ва қизиқишлар пайдо 
бўлади. Шунинг учун ҳамўзлаштиришни назорат қилиш таълим тизимининг 
ажралмас қисмидир. Назорат жараёнида унинг ёзма, оғзаки ва амалий 
методларидан кенг фойдаланилмоқда. Ўқитувчи ўқувчини фаоллаштирадиган, 
ўзи ва ўрганувчи учун қулай бўлган йўлларни, метод, ўқитиш шакллари ва 
воситаларини такомиллаштириб боради. Шу боисдан ҳам, «педагогик 


130 
технология», «дидактик технология», «таълим технологияси» атамалари 
қаторидан «педагогик инновациялар» атамаси мустаҳкам ўрин олмоқда.
Вақтга кўра назорат методлари 
Ўзаро таъсир натижасида назорат этиш вақт нуқтаи назаридан уч турли 
бўлади. Жорий назорат-ҳар бир дарсда узоқ ва яқиндан ўтилган ўқув 
материалининг ўзлаштирилишини текшириш демакдир. 
Унда назорат саволлар бериш, қоидалар, таърифларга оид маълумотлар 
келтириш, берилган материалларни таҳлил этиш, мавзуларнинг мазмунини очиб 
бериш, қисқа муддатли мунозаралар ташкил этиш, ўқув топшириқларини 
бажартириш каби методлардан фойдаланилади. Жорий назорат қисқа муддатда 
ўтказилиши билан характерланади. 
Оралиқ назорат-ўқув фанининг бир бўлими, катта қисми ўтиб 
бўлингандан кейин ташкил этиладиган текширишдир. Унга алоҳида ўқув соати 
ажратилади. Оралиқ назоратда ўрганилган бўлим мазмунига мос саволлар 
тизимига жавоб олинади, ўқув тизими топшириқлари бажартирилади, узоқ 
муддатни оладиган мунозара ўтказилади. Саволлар, ўқув топшириқлар тизими, 
узоқ муддатли мунозара, оғзаки ёки ёзма ҳисобот кабилар даврий назорат 
методлари ҳисобланади. 
Якуний - назорат - ўқув фани тўлиқўрганилгач, чорак охирида, ўқув йили 
сўнгида ташкил этилади. Унда ўқув фани мазмунини ўзига тўлиққамраб 
оладиган методлардан фойдаланилади. Ўқув фани доирасида қўлланган термин 
ва тушунчаларга (оғзаки ёки ёзма) изоҳ ёзиш, ўқув фанига оид етакчи ғояларни 
ҳаётга, ишлаб чиқариш, амалиётга татбиқ этиш, ўқув фанининг инсон ҳаётида 
тутган ўрнини баҳолаш, ўқув фани доирасида ўрганилган назарий ва амалий 
билимларига ўз муносабатини билдириш каби методлар назоратнинг 
самарадорлигини оширади. 
Ўқувчилар миқдорига кўра назорат методлари 
Ўқувчилар микдорига кўра назоратнинг уч хил кўриниши фарқланади: 
индивидуал текшириш-алоҳида ўқувчига мўлжалланган назоратдир. АЪлочи 
ўқувчига мўлжалланган ўқув топшириғи ўртача тайёгарликка эга бўлган бола 
учун қийин бўлганидек, ўрта ўзлаштирадиган ўқувчи учун тузилган ўқув 
топшириғи аълочи ўқувчи учун жуда кўп саналади. Кўринадики, индивидуал 
назорат ҳар бир ўқувчининг билими, тайёргарлик даражасига қараб таерланади. 
Демак, индивидуал назорат методи сифатида танланган суҳбат, савол, топшириқ, 
мустақил иш, лаборатория машғулоти ва шу кабиларнинг бажарувчиси-
ижрочиси олдиндан белгиланади. 
Табақалашган назорат-синф жамоасини билим, малакаларни ўзлаштириш 
даражаси, реал билиш имкониятларига қараб кичик жамоаларга ажратиш ва 
жамоаларнинг ҳар бирига мос метод, восита танлаб текширишни ўтказишдир. 
Синф ўқувчилари, уларнинг индивидуал хусусиятлари асосида кичик 
жамоаларга ажратилади. Энг юқори ўзлаштирувчи болалар ўта мураккаб, яхши 


131 
ўқийдиган ўқувчилар жамоаси нисбатан осон, пац ўзлаштирувчилар жамоаси эса 
янада осонроқ топшириқларни, мустақил ишларни бажаради. 
Ялпи назорат- синф жамоасининг барчасига мўлжалланган текширишдир. 
Масалан, диктант шундай методлар сирасига киради. 
Олий таълимда информатика фанларини ўқитишда талаблар билимини 
назорат қилишнинг бир нечта йўллари бор.Назоратнинг энг кенг тарқалган 
шаклларига ёзма иш, тест синовларини киритиш мумкин. Аммо информатика 
фанларининг ўзига хос жиҳатлари борки улар назорат жиҳатидан бошқа 
фанлардан ажралиб туради. Масалан, жорий назоратларни амалга ошириш 
учун талаба амалий машғулотларда бал тўплаши, ҳар лаборатория 
машғулотларида эса топшириқни бажарган ҳолда бал тўплаб бориши керак 
бўлади. Бу топшириқларнинг аксарияти талабанинг компьютерда амалий 
ишлай олиш қобилияти билан белгиланади. Яъни компьютерда берилган 
топшириқни бажара олишига (дастур тузиши, маълум турдаги рақамли 
маълумотни яратиши ёки қайта ишлай олиши ва бошқалар) қараб унга бал 
қўйилади. Информатика фанларида рейтинг мезонларида белгиланган оралиқ 
назорат ёки якуний назоратларни ўтказиш ёзма иш ёки тест кўринишида 
бўлиши мумкин. Агар оралиқ назорат ёзма иш кўринишида бўлса 3та, якуний 
назорат ёзма иш кўринишида бўлса 5 та саволга жавоб ёзиши керак. Бунда 
оралиқ назоратнинг сони ва шакли фаннинг хусусиятидан келиб чиққан 
ҳолда белгиланади. Агар оралиқ назорат ёки якуний назорат тест шаклида 
бўлса, у ҳолда тестни икки хил кўринишда ўтказиш мумкин: ёзма тест ёки 
компьютерда тест. Ёзма кўринишдги тестлар одатда компьютерда имконияти 
бўлмаган ҳолларда (компьютер етишмаса, дастурий таъминот бўлмаса,
саволлар банки компьютер дастури саволлар базасига киритиб улгурилмаса 
ёки бошқа турли сабабларга кўра) ўтказилади. Компьютерда ўтказиш учун 
эса аввало назоратни ўтказишга мўлжалланган компьютер хоналари ишчи 
ҳолатда ва уларда синовни ўтказиш учун дастурий таъминот ва саволлар 
базаси ишга тайёр ҳолатда бўлиши керак. Бунда турли дастурий 
воситалардан фойдаланиш мумкин.
Рейтинг Низомига кўра олий таълимда талабалар фанлар бўйича 
эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини баҳолашда қуйидаги мезонларга 
асосланилади: 
a) 86-100балл учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб 
бериши лозим: 
касбий соҳасида учрайдиган турли ҳил масалаларга алгоритмлар туза 
олиши, алгоритмнинг турларни фарқлай олиш, тасвирлаш усулларига оид 
мисоллар келтира олиш, рекурсия ва итерация, алгоритмнинг мураккаблиги 
тушунчаларни ажрат олиши, самарали алгоритмлар ишлаб чиқишнинг асосий 
усуллари(балансировка, динамик дастурлаш ва бошқалар)ни амалий қўллай 
олиши, бирор бир дастурлаш тиллари ва уларнинг турларини фарқлай олиш, 
дастурлаш тиллари ёрдамида амалий масалаларга дастурлар туза олиш, 


132 
массивлар, график операторлар, сатрий катталиклар билан ишлаш, 
функциялар ва процедуралар, ёзувлар, рўйхатлар, файллар, модулли 
дастурлар ҳақидаги билимларни амалда қўллай олиш, объектга 
йўналтирилган дастурлаш тилларидан фойдалана олиш, бошқариш 
элементлари, ойналар, диалоглар; воқеалар ва хабарлар, объектга 
йўналтирилган муҳитларда хабарларни узатиш ва уларга ишлов бериш, 
объектлар иерархияси асосида дастурларни лойиҳалаш ҳақидаги назарий 
билимларга эга бўлиши, ушбу назарий билимларни амалда қўллай олиши, 
касбий соҳаларида фаннинг амалий имкониятларидан фойдалана олиши, 
мустақил ишлаш кўникмаларига эга бўлиши; 
b) 71-85 баллучун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб 
бериши лозим: 
турли ҳил масалаларга алгоритмлар туза олиши, алгоритмнинг 
турларни фарқлай олиш, тасвирлаш усулларига оид мисоллар келтира олиш, 
рекурсия ва итерация, алгоритмнинг мураккаблиги тушунчаларни ажрата 
олиши, бирор бир дастурлаш тиллари ва уларнинг турларини фарқлай олиш, 
дастурлаш тиллалари ёрдамида амалий масаллаларга дастурлар туза олиш, 
массивлар, график операторлар, сатрий катталиклар билан ишлаш, 
функциялар ва процедуралар, ҳақидаги билимларни амалда қўллай олиш, 
объектга йўналтирилган дастурлаш тилларидан фойдалана олиш, бошқариш 
элементлари, ойналар, объектлар иерархияси асосида дастурларни 
лойиҳалаш ҳақидаги назарий билимларга эга бўлиши; ушбу назарий 
билимларни амалда қўллай олиши; касбий сохаларида фаннинг амалий 
имкониятларидан фойдалана олиши;
v) 55-70 балл учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб 
бериши лозим: 
турли хил масалаларга алгоритмлар туза олиши, алгоритмнинг 
турларни фарқлай олиш, тасвирлаш усулларига оид мисоллар келтира олиш, 
рекурсия ва итератсия, алгоритмнинг мураккаблиги тушунчаларни ажрат 
олиши, бирор бир дастурлаш тиллари ва уларнинг турларини фарқлай олиш, 
дастурлаш тиллалари ёрдамида амалий масаллаларга дастурлар туза олиш 
ҳақидаги қисман тассавурга эга бўлиши; амалиётда айрим дастурларни 
қўллай олиши;
g) фаннинг назарий қисмини тушунмайдиган, амалий қўллаш 

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish