Kastels, Manuel. Informatsionnaya epoxa: ekonomika, obshchestvo i kultura [Tekst] : per. s angl. / M. Kastels. -
M. : GU VShE, 2000. - 608 s. - (Gos. un-t. Vissh. shkola ekonomiki). - 1 ekz. -
118
фикрлаш асосларини баён этишдан олдин моделлаштирилган
машғулот ўтказиш назарда тутилган. Бундай кетма-кетликни сақлашдан
мақсад –тингловчилар янгича ёндошувнинг аввало, ўқитувчи «ўзидан ўтказиб
кўришлари»ни,
сўнгра
унинг
назарий
асосларини
ўзлаштиришга
киритишларини таъминлашдан иборат.
Кўргазмали машғулотнинг мақсади–ўқитишнинг янгича ёндошув ва
услублари доирасида ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини намойиш қилиш, унинг
иштирокчиларига фаол билим моделини таклиф қилади.
Маъруза давомида ўқув материалининг хар бир сатр бошининг мазмуни
бахоланиб, хулоса варақни чап томонига қалам билан махсус белги қуйиб
борилади:
«у»-ўқитаётганингиз сизнинг билган ва ўйлаб турганингизга мос
тушса;
«-»-ўқиётганингиз сизнинг билган ва ўйлаб турганингизга қарама-
қарши бўлса;
«
»-ўқитаётганингиз сиз учун янгилик бўлса;
«
»-ўқитаётганингиз тушунарли бўлмаса ёки бу ҳақда сиз
батафсилроқ маълумот олишни хохласангиз.
Сиз бу белгилар ёрдамида ахборот тўғрисидаги ўзингизни яхлит
тасаввурингизни акс эттиришингиз лозим. Бу усул ўқувчига янги ахборотни
номалум ёки янги, тушинарсиз ёки эътироз билдириш лозим бўлганларга
ажратиб бахолаш имконини беради.
Шундай қилиб, ўқувчилар ахборотни ўзлаштиришга онгли равишда
ёндошишлари учун улар матнни тушиниш жараёнини кузатиб бориш
ҳисобига матн мазмунини узоқ муддат онгда шакллантиришга бу эса
ўзлаштиришнинг ортиб боришига олиб келади.
Мустақил ўқишга якун ясаб, ўқитувчи талабаларга ўқиганлари
тўғрисида ўйлашга ва ўзларининг қўйган белгилари бўйича матн тўғрисидаги
фикрларни жуфтликда мухокама қилишни таклиф қилади. Шундан сўнг
119
ўқитувчи «Олдиндан айтилган кайси фикрлар тасдиқланади
», «қандай янги
ахборотларни ўқидингиз
», «Белгилаб қўйган ўқишнинг оддий ўқишдан
қандай фарқи бор
», «Нима учун қўйилган белгилар янги ахборотни пухтароқ
эгалашга имкон беради
» - каби саволлар билан мурожат қилади. Мухокама
натижасида хулосалар ясалади. Бу хулосалар натижасида ўқитувчига
ишонч билдирилса, у ўқитувчига ишончнинг мўжизаси бўлади. Хозирги
пайтда танқидий фикрлашни қўллаш ва бунга ўргатишга фанлараро дастур
сифатида катта эътибор берилмокда.
УЁТФ (ўқитиш, ёзиш ва танқидий фикрлаш) ўқитишнинг универсал
асосларининг тизими сифатида, унда ўқитишнинг интеерактив усулларини
кенг миқёсда қўлланиши ва танқидий фикрлашни самарали ривожланишига
имкон беради. Танқидий фикрлашга ўргатиш кадрлар тайёрлаш миллий
дастурида баён этилган юқори умумий ва касбий маданиятли, ижодий ва
ижтимоий фаол, ижтимоий-сиёсий хаётда мустақил равишда ўз ўрнини
топа олиш малакасига эга бўлган, истиқболли вазифаларни қўйиш ва хал
қилиш қобилиятига эга бўлган кадрларнинг янги авлодини шакллантириш
вазифасини хал қилишга хам тўла тўкис мос келади. Танқидий фикрлашнинг
мухимлигини америкалик педагог Д. Дьюн қуйидагича таърифлайди:
«Инсоннинг шароитлар ва тажриба натижаларига нисбатан танқидий
Do'stlaringiz bilan baham: |