Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/116
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#214077
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   116
Bog'liq
6.2.-Informatika-fanlarini-oqitish-metodikasi

Мустақил ишлар методлари. Мустақил ишлар таълимнинг барча 
босқичларида ўтказиладиган, ўқитувчининг бевосита иштирокисиз, аммо 
унинг кўрсатмалари, раҳбарлигида бажариладиган интелектуал ва амалий 
топшириқлардир. Ҳозирги пайтда мустақил ишларнинг қуйидаги турларидан 
фойдаланилади. 
Дарсликдаги қоидалар ва таърифлар уцида мустақил ишлаш: 
дарсликдаги қоида ва таърифни ўқиш ва уларга оид омилларни ажратиш; 
ўқитувчи топшириғига кўра тўпланган омилларни таҳлил этиш ва хулоса 
чиқариш; дарсликнинг айрим саҳифаларини танлаб ўқиш ва шу билимлардан 
амалиётда фойдаланиш йўлллари тўғрисида қисқача ҳисобот тайёрлаш; 
қоида, таърифларни мантиқий қисмларга ажратиш ва терминларга қўшимча 
адабиётлардан ўрганилган мавзу доирасида материал тўплаш; маъруза, 
ҳикоя, суҳбат пайтида ўқитувчи чиқарган хулосаларни дарсликдаги қоида, 
таърифларни солиштириш. 


111 
Дарсликдаги амалий материаллар уцида мустақил ишлаш: 
дарсликдаги машқ, мисол ва масалалар вариантларни ўзаро мусобақалашиб 
бажариш; дарсликдаги амалий материаллар асосида турли диаграмма, 
жадвал, чизмалар тайёрлаш; лаборатория машғулотларини ўтказиш 
режасини тузиш. 
Машғулотларда турли мустақил ишларни бажариш болаларда 
мустақилликни тарбиялайди. Мустақиллик эса шахсий сифат ҳисобланади. 
Мустақил ишлаш методларидан фойдаланишда қатор қоидаларга риоя 
қилинади; ўқувчиларни мустақил ишлашга тайёрлаш; мустақил ишларнинг 
тушунарли бўлиши; мустақил иш учун етарли вақт ажратиш; мустақил иш 
натижасини текшириш. 
Дидактик ўйин методи. Кейинги йилларда илғор ўқитувчилар 
тажрибасида дидактик ўйинлардан таълим методлари сифатида фойдаланиш 
одат тусини олиб бормоқда. Дидактик ўйинларнинг самарадорлиги шундаки, 
улар воситасида ўқув-тарбия ишлари ҳаётга яқинлаштирилади, шунингдек, 
уларнинг ҳар бирида билимларни оғзаки баён этиш, кўргазмали, амалий 
методларнинг элементлари қўлланилади. Шу хусусиятларига кўра дидактик 
ўйинлар синтетик характерга эга. Уларнинг қуйидагича турлари мавжуд: 
Симулятив ўйин-таълимни ҳаётда бўлиб ўтгани ижтимоий воқеаларга 
тенглаштириш, уларни қиёсий тарзда ташкил этиш ва бошқариш методидир. 
Бу ўйиндан тарих, география дарсларида унумли фойдаланилади; бир 
ўқитувчи Амир Темур, бошқаси Боязид, қолганлари саркардалар, аскарлар 
ролида иштирок этади, шу йўл билан таълим бўлиб ўтган тарихий воқеага 
қиёслаб ташкил этилади. 
Симулятив ўйинларнинг бир кўриниши инсенировка (ролларга 
ажратиб ўқиш) методидир. Бошланғич синфларда бадиий матнлар, юқори 
синфларда бадиий асарларни ролларга ажратиб ўқитиш анъанаси 
мактабларимиз тажрибасида узоқ тарихга эга. Адабиёт ўқитувчилари «Туя 
билан бўталоқ» асарини ўқитганда бир ўқувчи ёзувчи, иккинчи ўқувчи туя, 
учинчиси эса бўталоқ сўзларини ўқиб иштирок этишади. 
Ситуатив ўйинлар ҳам аста-секин мактаб тажрибасида ўз ўрнини олиб 
бормоқда. Меҳмон кутиш, касални даволаш, ҳарид қилиш каби турли ҳаётий 
вазиятлар моҳиятидан келиб чиқиб, таълимни ташкил этиш ва бошқариш 
ситуатив ўйинлар сирасига киради. 

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish