Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/116
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#214077
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   116
Bog'liq
6.2.-Informatika-fanlarini-oqitish-metodikasi

Амалий методлар. Таълимнинг амалий методларида ўқитувчи ва 
ўқувчининг ўзаро таъсири болалар олдига қўйиладиган топшириқлар ҳамда 
уларни қабул қилиш шаклида амал қилади.
Амалий методларнинг қуйидагича турлари мавжуд: 
Лаборатория тажрибаси ўқув устахонасида турли топшириқларни 
бажариш, ўқув-ишлаб чиқариш цехида, ўқувчилар бригадасида ишлаш ҳам 
амалий методлар сирасига киради. Ўқувчилар турли меҳнат қуролларидан 


112 
қайчи, пичоқ, чизғич, циркуль ва бошқалардан фойдаланиб қирқиш, ўлчаш 
каби ишларни бажарадилар. 
Электрон ҳисоблаш машиналари, овозни ёзиб олиш ва эшиттириш 
аппаратлари билан ишлаш, ўқув материаллари асосида компьютерларда 
дастурлар тузиш амалий методларнинг янги турлари саналади. 
Амалий методларнинг энг қадимий тури машқдир. Машқ-ўрганилган 
билимларни турли ўқув шароитларига татбиқ этиш йўлидир. Машқ 
воситасида турли малакалар-интелуктуал ва ақлий, хусусий (масалан, 
математика бўйича) ва умумий (масалан, барча ўқув фанларига оид)
малакалар таркиб топтирилади. 
Ўқитиш методлари. Ўқитиш методи (грекча metodos – бирор нарсага 
йўл сўзидан) – бу таълим ва тарбия воситаси сифатидаги ўқитиш 
мақсадларига эришишга йўналтирилган ўқитувчи ва ўқувчининг бир-бири 
билан боғланган фаолиятининг тартибланган методларидир. 
Ўқитиш методлари муаммосини қисқача «қандай ўқитиш керак?» 
деган савол ёрдамида ифода қилиш мумкин. Лекин шуни эътироф этиш 
лозимки, ушбу саволга жавоб олиш учун «Нима учун ўқитиш керак? 
«Нималарни ўқитиш керак?» ва «Кимларни ўқитиш керак?» каби саволлар 
бўйича етарлича ахборотга эга бўлиш керак. Ана шундагина ўқитиш мақсади 
ва мазмунига, ўқувчиларнинг фикрлаш фаолияти даражасига тўлиқ жавоб 
бера оладиган ўқитиш методларини танлаш масаласи ҳал этилиши мумкин. 
Ўқитишнинг мақсад ва вазифалари ўқитиш методини ягона равишда 
аниқламайди. Маълум бир мазмун бир неча метод билан ўрганилиши 
мумкин. Бунда албатта ҳар бир метод ёрдамида ўқитиш мақсадларига 
эришилади.
Ўқитиш методлари кўп қирралидир. Шу сабабли ҳам уларни кўплаб 
таснифлари мавжуд. Бу таснифларда методлар бир ёки бир нечта белгилар 
бўйича жамланади. 
Анъанавий тасниф - умумий белги сифатида билим манбаи олинади. 
Амалий метоари – тажриба, машқлар, мустақил иш, лаборатория иши 
ва бошқалар. 
Кўргазмали методлар – иллюстрация, амалиётни кузатиш ва 
бошқалар. 
Оғзаки методи – тушунтириш, ҳикоя қилиш, суҳбат, маъруза ва 
бошқалар. 
Китоб Билан ишлаш методлари – ўкиш, тез кўриб чиқиш, баён этиш, 
қайта сўзлаб бериш, конспект ёзиш ва бошқалар. 
Ҳозирги кунда академик Ю.К.Бабанский тавсия этган таснифлаш кенг 
тарқалгандир: 
– 
ўқув–билиш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш 
методлари; 


113 
– 
ўқув–билиш фаолиятини назорат ва ўз–ўзини назорат қилиш 
методлари; 
– 
ўқув–билиш фаолиятини рағбатлантириш ва мотивация 
методлари; 

ўқув–тарбия 
жараёнида 
ўқитиш 
методлари 
қуйидаги 
функцияларни бажариши маълум; 
– 
ўргатувчи (метод ёрдамида ўқитиш мақсадига эришилади); 
– 
ривожлантирувчи (метод ёрдамида ўқувчилар ривожланишининг 
у ёки бу суръати (темпи) ва даражаларига эришилади); 
– 
тарбиявий (метод ёрдамида тарбия натижалари олдиндан 
белгиланади); 
– 
истак туғдирувчи ёки мотивация (ўқитувчи учун метод ўқувчида 
ўқиш учун истак туғдирувчи ва билиш фаолиятини рағбатлантирувчи восита 
бўлиб ҳизмат қилади);
– 
назорат–коррекцион 
(метод 
ёрдамида 
ўқитувчи 
ўқув 
жараёнининг бориши ва натижаларини тахлил қилади). 

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish