Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/116
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#214077
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   116
Bog'liq
6.2.-Informatika-fanlarini-oqitish-metodikasi

Оҳирги 
масалардан 
бири 
сифатида 
ислотларнинг 
самарадорлигини аниқлашдаги тадқиқодлар йўқлигини келтириш мумкин. 
Таълим сохасида юқори натидаларга эришган ўқитувчилар, масалан 
математиклар, рақамли технологияларда яхши натижаларга эриши учун 
ўнлаб йилларни сарфлашлари мумкин. Ўқув дастурларида рақамли 
технологиялар асосан тахминлар ва прогнозлар тузишга қаратилган. Вақт 
ўтиши билан синфда тадқиқодлар ва амалиётлар ўтказиш жараёни тадбиқ 
этилади, шунда ўқув дастурининг мақсади талабалар томонидан қўлланиши 
юзага келиши мумкин. Лекин ҳозирги пайтда компьютер таълимида 
иштирок этганларнинг жамоавий масъулият шаклланиши учун хозирги ва 
келгусидаги талабалар ўрни зарур бўлади. 
 
Сўнгги хулосалар 


37 
 
Замонавий таълим жараёнини этишда миллий дастури кўплаб 
давлатларда эътибор берилмоқда. Ўқитувчилар ва мактаб таълимида янги 
таълим технологиялари ва концепцияларни кашф этишга қаратилган, унда 
компьютер фани билан боғлиқ мутахассислар ўртасида кўраш давом 
этмоқда. Милилй таълим дастурида АКТ тизимининг замонавий кучли 
ускуналар билан тўлдириш асосий мақсад сифатида таъкидланади, биз шу 
ғоя ва ресурларимизни жалб этишимиз керак, бу масалани эса ўқитувчининг 
ўза хал қила олмайди. Миллий ва халқаро миқёсда компьютер фани 
ўқитувчилари асосан касбий ассоциациялар, таълим ва компьютер 
олимлари, компьютер саноати хамда иқтисодий ва сиёсий доиралар 
томонидан қўллаб қувватланиши - тарихнинг доимий кузатувида бўлади. 
Бизнинг талабалар ва жамиятимиз ривожланиши технологиялар асрида 
асосан компьютер ўқитувчиларига боғланади. 
Тадқиқодлар 
1. Агар 1960-йилларда информатикага бўлган эътибор сақланиб 
қолинганида Австралия саноати ва жамияти қандай ўзгариши мумкин 
бўларди. 
2. Ўқув дастурларни шаклантириш ва етказишда саноатнинг қандай 
ижобий томонлари ва камчиликлари бор. 
3.Компьютер фанин ўрганиш орқали қандай қилиб тафаккурга бўлган 
эътиборни ўзгартириш мумкин(хисоб-китоб тафаккури, дизайн ва келажак 
тасаввури) 
4. Рақамли технологияларни ўқитишда қандай муаммолар билан дуч 
келиш мумкин 
5.Компьютер таълимининг фандай хислатлар билан хозирги 
ўқитувчини 
тавсифлаш 
мумкин(рақамли 
технологияларда 
Джет 
интеграцияси, таълим технологияси, педагогик ислохотлар объекти
Шубҳасиз кўпчилик ўқитувчилар ўқув ва тарбия жараёнларида 
технологиянинг ўрни тўғрисида нотўғри тушунчаларга ва у тўғрисида 
қарама-қаршилик тушунчаларга эга. Технологиялар шубҳасиз кенг қамров ва 
катта тезлик билан кириб келади. Бу эса ўз навбатида эски 
технологияларнинг (дискеталар, видеомагнитафонлар, ЭНТ-мониторлар ва 
бошқалар) ўз-ўзидан йўқолиб кетишига олиб келади. Янгиларининг пайдо 
бўлиши ва эскиларининг ўз-ўзидан йўқолиб кетиши таълимда тадқиқотчилар, 
сиёсатчилар ва оммавий ахборот воситалардаги хабарлари орқали кенг 
оммага турли йўллар билан етказилади. Бундай йўллар билан биз 
технологияларнинг бизга нималарнидир бериши (ваъда қилиши) орқали 
таълим қиёфасини (кўриниши, шакли, самадорлиги ва бошқаларни) 
ўзгартириб юборади. Албатта шунга шубҳа йўқки, технологиялар бизнинг 
ишлаш, ўйнаш, ўзаро ҳамкорликда бўлиш усулларини ўзгартирди. Аммо 
бундай ташқари технология таълимни ўзгартирувчиси (кўчирувчиси) ҳам 


38 
бўлиши керакки, у кўпчилик учун тушунарсиз бўлган ва тортишувга сабаб 
бўлган мазмунни ҳаммага тушунарли кўринишга ўгириб бериши керак
4

Дарcга бўлган ўқитувчининг пухта тайёргарлиги таълимнинг
самарасини таъминлайди, шунинг учун дасрга киришдан олдин ўқитувчи ҳам 
психологик, ҳам фани бўйича пухта тайёргарлик кўриши лозим. 
Психологик 
жиҳатдан 
тайёргарлик 
деганда 
қуйидагиларни 
тушунишимиз лозим. Дарс мураккаб жараён бўлиб, унда турли психик 
хусусиятларга; характерга, иродавий ҳислатларга, хотирага, диққатга, 
тафаккур ва темпераментга эга бўлган ўқувчилар иштирок этишади. Дарс 
давомида юқорида қайд этилган хусусиятлар у ёки бу кўринишда ўқувчилар 
томонидан намоён этилади. Қолаверса, дарснинг ҳар бир дақиқасида ҳеч ким, 
ҳеч қайси йўл билан олдиндан режалаштира олмайдиган вазиятлар юзага 
чиқади. Аммо, ўқитувчи психик жиҳатдан ҳар қандай вазиятда ўзини 
йўқотмасдан муаммони тўғри йўл билан ҳал этишга тайёр бўлиши лозим. 
Бунинг учун ҳар бир ўқитувчи бўлажак дарснинг муҳитини тасаввур этиши 
ва унга ўзини олдиндан тайёрлаши лозим бўлади. 
Фан бўйича тайёргарлик деганда эса қуйидагилар тушунилади; дарсни
ташкил этишдан олдин ўқитувчи белгиланган синфда ўз фани бўйича ўқув 
дастуридан қайси мавзуни ўтиши лозимлигини кўриб олади. Сўнг ушбу 
мавзу бўйича Давлат таълим стандартларига мурожаат этиб, нима тўғрисида 
ўқувчиларга билим беришни аниқлаб олади. Мавжуд дарслик ёки 
адабиётлар, шунингдек, кўргазмали ёки бошқа таълим воситалари ўқув 
дастури талабларига қанчалик жавоб беришини аниқлаб, мавзуни ёритишга 
ёрдам бериш имкониятларини билиб олади. Дарсликда баён этилган ўқув 
материали билан танишиб, уни бугунги кун вазифалари ҳамда синф 
ўқувчиларининг билим даражасига мослаштириб, зарурият бўлса 
ўзгаришлар, тузатишлар киритади. Ўқувчиларни машққилдириш учун 
амалий вазифаларни белгилайди, сўнг мавзу юзасидан хулосалар чиқариш, 
қонун-қоидаларнинг таърифини белгилаб олади. Ўқувчилар дарс давомида ва 
уйда олиб бориладиган мустақил ишлари учун вазифалар тайёрлайди. Дарс 
тури ҳамда унинг давомида қўлланиладиган методлар аниқ белгилаб 
қўйилади. Шу билан бирга дарс мавзусини олдинги ўтилган мавзулар билан 
ҳамда фанлараро алоқаларни айрим ўқувчилар билан якка тартибда олиб 
бориладиган ишлар режалаштирилади ва дарс режасини ёзишга киришилади.
Кундалик дарс режаси (конспекти) ўқитувчи томонидан ҳар бир дарсга 
алоҳида ёзилади.
Жамиятнинг турли соҳалар тўҳтовсиз ривожланишда бўлиб, ўз устида 
ишламаган ва соҳа янгиликларидан бехабар мутахассис эса замондан орқада 
1. 
Michael Henderson, Geoff Romeo. Teaching and Digital technologies big issues and critical questions, 
Cambridge University Press, Australia, 2015.22-23p. 


39 
қолиши тайин. Шу сабабли ҳам информатика фанларини ҳам замон билан 
ҳамнафас янгилаб бориш ва ўзгартиришлар киритиш талаб қилинади. 
Информатика ўқув предмети сифатида информатика фани ва унинг 
ривожи билан узвий боғлиқ. Шунинг учун «Информатика ўқитиш 
методикаси» 
фани 
биринчи 
навбатда 
информатика 
фанининг 
методологиясига асосланади. ўзининг хулосаларида у таълим ва тарбиянинг 
умумий тамойилларига таянади. Маълумки, ушбу тамойиллар педагогика ва 
дидактика томонидан ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, «Информатика 
ўқитиш методикаси» фани физиология ва психология фанлари томонидан 
қабул килинган қонуниятлардан ҳам бевосита фойдаланади. 
Таълим-тарбиянинг 
асосий 
мақсадларидан 
бири 
бўлган 
информатиканинг фан сифатида ўзига хослиги, унинг замонавий фанлар 
тизимида тутган ўрни ва аҳамиятидан, ҳозирги жамият ҳаётидаги 
аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда «Информатика» фанини ўқитишнинг 
мақсадларини қуйидагича белгилаш мумкин: 

ўқувчиларда компьютер саводхонлигини шакллантириш; 

ўқувчиларда ахборотга ишлов бериш, узатиш ва ундан 
фойдаланиш жараёнлари ҳақидаги билимлар асосларини мустаҳкам ва онгли 
ўзлаштириб олишларини таъминлаш; 

ўқувчиларга 
дунёнинг 
замонавий 
илмий 
кўринишини 
шакллантиришда ахборот жараёнларининг аҳамиятини, жамиятнинг 
ривожида янги ахборот ва коммуникацион технологияларнинг аҳамиятини 
очиб бериш; 

компъютерлардан 
онгли 
ва 
рационал 
фойдаланиш 
кўникмаларини шакллантириш. 
«Информатика» фанининг педагогик вазифалари инсоннинг умумий 
таълим олишидаги асосий вазифаларини ҳал этишда қўшадиган ўзига ҳос 
хиссаси билан аниқланади. 
1. Ўқувчиларда информатика ҳақидаги билимни шакллантириш ва улар 
тафаккурини ривожлантириш.
2. Илмий дунёқарашни шакллантириш. Бу муҳим вазифани ҳал этишда 
бутун педагогик жамоа барча ўқув предметларини ўқитиш жараёнида 
иштирок этади.
3. Миллий мафкура руҳида тарбиялаш. 
4. Ўқувчиларни амалий фаолиятга, меҳнатга, таълим олишни давом 
эттиришга тайёрлаш. 
Юқоридаги масалалардан ҳеч бири бошқаларидан ажратилган ҳолда, 
алоҳида ҳал этилмаслиги лозим. Улар бир бутунликда бир-бири билан 
чамбарчас боғлиқ ҳолда амалга оширилиши лозим. ўқувчилар информатика 
асосларини мустаҳкам эгаллашлари асосидагина уларнинг тафаккурини 
тарбиялаш ва илмий дунёқарашни яратиш мумкин. Иккинчи томондан
мантиқий фикрлашга ўргатиш билангина, ўқувчиларнинг информатикани 


40 
фан сифатида унинг ўзига хос томонларини чуқур тушунишларига эришиш 
мумкин. Бундан ташқари, информатикани ўқитиш жараёнида амалий 
фаолиятга тайёрлаш вазифасини тўғри ҳал этишга эришиш учун 
информатика курсининг илмийлигини ошириш лозим. Фақатгина тўғри ва 
чуқур хулосалар қила олсагина, ўқувчилар ҳар бир масалани ечишга 
танқидий ва ижодий ёндаша оладилар, янги муаммолар олдида ўзларини 
йўқотиб қўймайдилар ва турли шарт-шароитларда унумли фаолият кўрсата 
оладилар. 
Шунингдек, 
амалий 
иш 
ўқувчиларнинг 
дунёқарашини 
кенгайтиради ва уни янги фактлар билан бойитишади, ҳамда
информатикадан билим даражаларини оширади, чуқур, тўлиқ ва мустаҳкам 
бўлишини таъминлайди. 
Информатикани ўқитиш учун ўқитувчи аввало «Информатика» 
фанини, унинг усулларини ва ривожланиш тарихини чуқур эгаллаган бўлиши 
лозим. 

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish