Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


 Корхоналарга инвестицияларни жалб қилишнинг объектив



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

 
15.2. Корхоналарга инвестицияларни жалб қилишнинг объектив 
зарурлиги ва бошқариш усуллари 
Ҳозирги даврда "инвестициялар" тушунчаси, аксарият ҳолларда кенг 
маънода ишлатилмоқда. Иқтисодий фанларнинг турли тармоқларида, амалий 
фаолиятнинг турли йўналишиларида инвестициялашнинг мақсадлари, 
соҳалар хусусиятлари, сафарбар етилиш объектлари, ҳаракат йўналишла-
ридан келиб чиқиб ва аҳамиятига қараб "инвестициялар" тушунчаси ўзига 
хос маънода ишлатилади. Молиявий нуқтаи назардан уларнинг мазмуни ва 
моҳиятини аниқ белгилаш муҳим вазифа ҳисобланади. Фақат капитални 


360 
йўқотиш риски мавжуд бўлган пул шаклидаги инвестициялар янги 
активларни вужудга келтиради.
Инвестицияларнинг мулкий шаклидаги моддий ва номоддий неъматлар 
ва уларга бўлган ҳуқуқларни иқтисодий ва бошқа фаолиятларга жалб етиш 
еса, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида, инвестициялар евазига 
барпо етилган активларни ишлатишдан далолат беради. Молия назариясига 
кўра, инвестициялар бўлажак натижаларни қўлга киритиш мақсадида, 
моҳиятан ҳозирги харажатларни билдиради. Инвестициялар ноаниқлик 
еҳтимоли бўлган ва келгусида кутилаётган қийматга капиталнинг аниқ 
бугунги қийматини алмаштиришдан иборатдир. Бунинг далили сифатида 
инвестацияларнинг сафарбар етилишида уларнинг онгли равишда аниқ ва 
ноаниқ бўлган рисклар билан боғланишини келтириш мумкин. 
Кўпгина ҳолларда "инвестициялар" тушунчаси иқтисодий ва бошқа 
фаолият объектларини киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда 
уларга доир ҳуқуқлар тарзида таърифланади. “Чет ел инвестициялари” 
тушунчасига таъриф беришда ҳам худди шу маъно назарда тутилади, лекин 
бу ўринда уларнинг қонуний ҳуқуқлилиги ва мақсадига кўпроқ урғу 
берилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Чет ел инвестициялари тўғрисида”ги 
қонунида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет еллик инвесторлар 
томонидан қонун хужжатларига зид бўлмаган тадбиркорлик ва бошқа 
фаолият турлари объектларига аксарият фойда (даромад) олиш мақсадларида 
киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир 
ҳуқуқларнинг жами турлари, шу жумладан, интеллектуал мулкка бўлган 
ҳуқуқлар, шунингдек чет ел инвестицияларидан олинадиган ҳар қандай 
даромад чет ел инвестициялари саналади.
Бу ўринда шуни таъкидлаш жоизки, инвестицияларнинг ҳаракатидан 
келиб чиқиб замон ва маконининг алмаштирилиши ва ўз иқтисодиётга кириб 
бориши намоён бўлади. Инвестицияларнинг турли шаклларда ўзга 
иқтисодиётларга кириб бориши янгидан инвестиция фаолиятини йўлга 


361 
қўйишда, уларнинг тури ва шаклларидан қатъий назар, янгитдан сафарбар 
етилишини ва боғланишини билдиради. 
Одатда макроиқтисодий даражада инвестициялар дейилганда ишлаб 
чиқариш воситаларини такрор ишлаб чиқаришга, янги уй-жой биноларини, 
товар заҳираларини кўпайтириш ва шу кабиларга йўналтирилган 
харажатларнинг бир қисми тушунилади.
Умуман олганда, иқтисодиётда инвестициялар капиталнинг жамғарилиш 
жараёнидир. Молия назариясида инвестициялар реал ёки молиявий 
активларни олишдан далолат беради ва келажакда кутилган даромадларга 
еришиш мақсадларида қилинган ҳозирги харажатлардан иборатдир.Бошқача 
айтганда инвестициялар ҳозирги муайян капитал қийматини кутиладиган, 
келажакдаги ноаниқ қийматга алмашишни билдиради.
Шундан қилиб, замонавий молия назариясида инвестициялар бугунги 
муайян қийматни келажакдаги еҳтимоли бўлган ноаниқ қийматга 
алмаштиришни англатадги.
55
Сўнгги таърифда инвестицияларнинг мазмуни 
ва моҳиятининг асосий мезони тарзида келгуси манфаатлар ҳамда 
инвестициялар билан боғлиқ рисклар таъкидлаб кўрсатилган. Масалан, П. 
Массе инвестициялаш бугунги еҳтиёжларни қондиришни инвестиция 
неъматлари ёрдамида келажакда кутиладиган қондиришга алмаштириш 
ҳаракатидан иборат деб ҳисоблайди
56
.
Бу еса инвестициялар фақат ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қоплаш, 
кенгайтириш, янгилаш ва техника билан қайта қуроллантиришга ёки асосий 
капиталга йўналтирилади деган фиркларни билдирмоқда. Чиндан ҳам, 
ҳаракатлар йўналишлари нуқтаи назардан алмаштириш, кенгайтириш, 
қуроллантириш, фондлар таркибини янгилаш ва бошқаларни кўриш мумкин. 
Шу маънода, бу фикрнинг тасдиғига далил сифатида инвестицияларнинг соф 
ва ескиришни қоплаш инвестицияларига таснифланиши, уларнинг жамланиб 
ялпи инвестицияларни ҳосил қилишини келтириш мумкин.
55
Мертенс А.В. Инвестиции: Курс лекций по современной финансовой теории - Киев, Киевское 
инвестиционное агенство, Издательство “СТАР”, 2016., 452 стр. 
56
Золотогоров В.Г. Инвестиционное проектирование: Учеб.пособие. -Мн.: ИП «Эко-Перспектива», 2015., 
324 стр. 


362 
Булар билан бир қаторда, инвестициялар бошқа активларни, хусусан, 
номоддий, айланма активларни шакллантиришга йўналтирилишини ҳам 
назардан соқит қилмаслик керак. Шу муносабат билан уларни сафарбар етиш 
ва боғлаш объектларига мол-мулк, молиявий воситалар, номоддий ва 
интеллеюуал бойликлар киритилган. 
Инвестициялаш 
субъектлари 
нуқтаи-назаридан 
инвестицияларни 
хусусий, корпоратив ва давлат инвестицияларига ажратиш мумкин. 
Инвестицияларни мазмун ва моҳиятини аниқловчи асосий мезон сифатида, 
уларнинг макон ва замонда ҳаракатда бўлишидан келиб чиқиб, келгусидаги 
манфаатлар ва уларга еришиш билан боғлиқ бўлган рисклар ташкил етади. 
Инвестициянинг моҳиятини янада тўлароқ очиб бериш учун Ўзбекистон 
Республикасининг амалдаги қонунига мувофиқ уларнинг таснифини, 
шунингдек, бу масала бўйича иқтисодий адабиётларда мавжуд бўлган 
қарашлар ва нуқтаи назарларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқцир. 
Республикамизнинг бир гуруҳ иқтисодчи-олимлари томонидан 
"инвестиция"га берилган таърифлари ўзгача маънода бўлиб, уларнинг 
фикрича, 
"Инвестиция деганда даромад олиш мақсадида юридик ва жисмоний 
шаҳсларнинг барча турдаги мулкий, молиявий интеллектуал бойликларни 
иқтисодиётни турли тармоқларига узоқ муддатларга йўналтириш ва шу 
билан ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда ахоли талабларини қондириш 
тушунилади “- деб таърифлашган
57

Профессор Д.Ғ. Ғозибековнинг фикрича - "инвестициялар аниқ ва 
ноаниқ, лекин еҳтимоли бор рисклар остида капитални муайян жараёнларга, 
муайян вақтга боғлаш бўлиб, унинг ҳозирги қийматини сақлаш, 
капиталлаштириш ва жамғариш мақсадига қаратилган"
58

Инвестициялар учун зарурий молиявий манбаларни топиш иқтисодий 
ўсиш шартига айланган. Бу еса биринчи набватда истеъмол ва жамғарма 
57
Рафиков О.Д. Инвестиции. Учебник, Изд. КНО-РУС, 2014 г., 142 стр. 
58
Ғозибеков Д.Ғ «Инвестицияларни молиялаштириш муаммолари» мавзусидаги иқтисод фанлари доктори 
илмий даражасини олиш учун диссерташи автореферати. Т:, 2002, 16-6. 


363 
нисбатига боғлиқ. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтишда, ўз 
моделини амалга ошираётган Ўзбекистон инвестицияларни молиялаштириш-
нинг самарали усуллари, механизмлари ва воситаларини излашда давом 
етмоқда.Иқтисодиётнинг барча мулкчилик секторлари доирасида инвестиция 
фаолиятининг кучайиши инвестиция лойиҳаларини баҳолаш ва танловни 
ўтказишни такомиллаштириш, инвестициялаш учун зарур бўлган ишончли 
молиявий манбаларни излаб топиш билан боғлиқ бир қатор муаммоларни ҳал 
қилиш заруриятини кўндаланг қилиб қўяди. Мамлакат инвестиция 
фаолиятида айниқса хорижий инвестиция иштироки кучайиши билан бу 
масалалар аҳамияти ошиб боради. 
Бир давлатдан бошқа давлатга даромад олиш учун йўналтирилган ҳар 
қандай шаклдаги мулкни тўла қонли равишда хорижий инвестиция 
дейишимиз мумкин. Аммо шундай мулк шакллари борки, биз уларни 
хорижий инвестиция дея олмаймиз. Масалан, елчихона чет давлат мулки 
ҳисобланади, ёки хорижий фуқаро шахсий уй сотиб олса бу хорижий шахс 
мулки ҳисобланади, лекин хорижий инвестиция бўла олмайди. 
Хорижий инвестицияларининг умумий таърифи Ф. Хениуснинг 1947 
йил АҚШда чоп этилган ташқи савдо луғатининг 2-нашрида қуйидагича: 
“Хорижий инвестициялар – бу бир мамлакат ҳудудидан иккинчи мамлакат 
ҳудудига киритилган, експорт қилинган инвестициялар”
59
тариф берилган. 
Чет ел инвестициялари дейилганда чет мамлакатларнинг миллий 
иқтисодиётга моддий, молиявий ва номоддий кўринишидаги муддатли 
қўйилмаларнинг барча шакллари тушунилади. Бу қуйидагилардан иборат 
бўлиши мумкин: қўшма корхоналарни ташкил қилишда ўз улуши билан 
қатнашиш, хорижий сармоядорларга тўла тегишли бўлган корхоналарни 
барпо етиш, хорижий шахслар томонидан қимматли қоғозларни, шунингдек, 
заём ва кредитлар олиш. 
Хорижий инвестициялар ички инвестициялардан фарқли ҳолда ташқи 
молиялаштириш манбаига киради. Хорижий инвестициялар қўшма 
59
Диcтионарй оф Фореигн Траде. бй Ф.Ҳенус Сеc/ Ед. Н4.,1947, П.387.


364 
корхоналар ташкил етиш, хорижий инвесторларга тўлиқ тегишли бўлган 
корхоналарни яратиш, хусусийлаштиришда қатнашиш, хорижий шериклар 
билан банк тузиш, қимматли қоғозларни сотиб олиш, ер ва бошқа табиий 
ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқига ега бўлиш, еркин иқтисодий ҳудудларда 
фаолият олиб боришда жуда катта ва муҳим аҳамиятга егадир. 
Ҳозирги кунда умумий қиймати 19 миллиард доллардан ортиқроқ 
бўлган 80 дан зиёд лойиҳаларни инвестициялаш ва молиялаш бўйича аниқ 
манбалар белгиланиб, хорижий шериклар билан шартномалар имзоланди. Бу 
шериклар орасида Осиё Тараққиёт банки (ОТБ), Жаҳон банки (ЖБ), Ислом 
Тараққиёт банки (ИТБ) ва бошқа халқаро молиявий институтлари алоҳида 
ўрин тутади. Узлуксиз макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий ўсишнинг 
юксак суръатларини таъминлаш, тузилмавий ўзгаришларни изчил амалга 
ошириб бориш, шунингдек, иқтисодиётни ҳамда унинг таянч ва ижтимоий 
инфратузилмаларини босқичма-босқич модернизациялаш-тириб боришни 
таъминлашга қаратилган Ўзбекистон иқтисодий стратегияси халқаро 
молиявий институтлар билан ҳамкорлик кўламининг янада жадал ўсиб 
боришига замин яратади. 
Умуман олганда, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида 
Ўзбекистон иқтисодиётининг муваффақиятли ва барқарор ривожланиши-
нинг асосида чуқур ўйланган, Ўзбекистонга хос ҳусусиятлар тўла ҳисобга 
олинган иқтисодий ислоҳотларнинг ўзига хос ва ўзимизга мос модели 
мужассам. 
Ушбу дастурнинг изчил амалга ошириб келиниши мамлакатимиз 
иқтисодиётини диверсификациялашган, жаҳон бозорига рақобатбардош, кенг 
даражада хилма-хил тайёр маҳсулотлар билан чиқаётган, узлуксиз юқори 
суръатлардаги иқтисодий юксалишга мойил, жиддий расмий омиллар ва 
бенуқсон кредит тарихига ега бўлган замонавий иқтисодиётга айланишини 
таъминлайди. 
Бу, ўз навбатида, инқирознинг нафақат салбий оқибатларини 
юмшатишга, балки Ўзбекистон иқтисодиётини янада кучли ва бардошли 


365 
иқтисодиётга айлантиришга қаратилган инқирозга қарши чораларнинг кенг 
миқёсли комплекс дастурини ишлаб чиқиш ҳамда уни тезроқ амалга ошириш 
имконини берди. Бунда еса енг ҳал қилувчи вазифа — хорижий 
инвестициялар ва узоқ муддатли инвестициявий кредитларни жалб етиш 
евазига иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш асосини тубдан модернизациялаш, 
уни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашдан иборат. 
Миллий иқтисодиётни ривожлантиришда хорижий инвестициялар-нинг 
аҳамияти бениҳоят катта бўлиб, у қуйидагилар билан изоҳланади: 
Чет эллик инвесторлар Миллий иқтисодиётни ривожлантиришда 
хорижий инвестицияларнинг аҳамияти бениҳоят катта бўлиб, у қуйидагилар 
билан изоҳланади: 
- биринчидан, хорижий инвестициялар ишлаб чиқаришга замонавий 
техника ва технологияларни жорий етиб, експортга мўлжалланган маҳсулот-
ларни ишлаб чиқаришни ривожлантиради; 
- иккинчидан, импорт ўрнини босувчи товар ишлаб чиқаришни йўлга 
қўйиш ва бунинг учун хорижий инвестицияларни иқтисодиётнинг устувор 
соҳаларига йўналтириш ва пировардида аҳолининг меъёрдаги турмуш 
даражасини таъминлаш имконини яратади; 
- учинчидан, кичик бизнесни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқаришини жадаллаштириш орқали ўсиб бораётган аҳолини иш 
жойлари билан таъминлайди; 
- тўртинчидан, корхоналарнинг ескирган ишлаб чиқариш қувватларини, 
моддий-техник базасини янгилайди ва техник қайта қуроллантиради. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish