Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


 Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг асосий



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

14.4. Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг асосий 
йўналишлари 
Илмий-техник юксалиш жамоа ишлаб чиқариш самарадорлигининг 
ўсиши, унинг юқори даражасини таъминлашнинг муҳим омили бўлган ва 
шундай бўлади. Охирги вақтларгача илмий-техник юксалиши эволюцион 
тариқада борар эди. 
Илмий-техник юксалишнинг энг муҳим йўналишлари: 
- прогрессив мембран, лазер, плазма техналогиялари: ўта юқори босим ва 
имнульсли нагрузкалардан фойдаланиш техналогияларни кенг миқёда 
ўзлаштириш ва хоказо; 
- ишлаб чиқаришни автоматлаштириш – работотехникани, ротор ва ротор-
конвеер линяларни, юқори меҳнат унумдорлигини таъминловчи 
автоматлаштирилган энчилик ишлаб чиқаришни тез ўсиши; 
- янги кўринишли метал маҳсулотлари, пластмассаларни, композитларни, 
метал 
кукунларини, сапол 
ва 
бошқа 
погрессив 
конструктив 
материалларини яратиш ва фойдаланиш; 
Илмий-техникка мансуб тадбирлар бозор иқтисодиётига ўтиш 
шароитида, айниқса унинг бошланғич даврида жуда муҳимдир. 
Корхона 
жамоаси 
унинг 
раҳбарияти 
меҳнатни 
моддий 
рағбатлантиришга асосий эътиборни қаратадилар. Солиқларни тўплаб 
бўлгандан сўнг, фойданинг кўп қисмини истеъмол фондига йўналтирилади. 
Бозор муносабати ривожланган сари корхоналар ишлаб чиқаришнинг 
келажак ривожига салмоғли эътибор ажрата бошлайдилар ва янги техникага, 


348 
ишлаб чиқаришни янгилашга, янги маҳсулотни ўзлаштириш ва чиқаришга 
зарур воситаларни йўналтирадилар. 
Иқтисодий 
тежаш-ишлаб 
чиқаришни 
интесивлаштириш 
ва 
самарадорлигини кўтаришнинг муҳим омилларидан биридир ресурсларни 
авайлаш ёқилғига, энергияга, хомашё ва материалларга ўсаётган эҳтиёжни 
қондиришнинг ҳал қилувчи манбаига айланиши керак. Бу масалаларни 
ечишда саноат асосий роль ўйнайди. 
Миллий хўжаликнинг фойдаланиш юқори самарасини таъминловчи 
машиналар конструктив ва бошқа материаллар, хом-ашё ва ёқилғи-энергетик 
ресурслар билан жиҳозлаш, юқори самарали, камчиқиндили ва чиқиндисиз 
технологик жараёнларни ишлатиш кўзда тутилади.
Ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш, унинг самарадорлигини 
кўтариш омиллардан бири-иқтисодиёт тузилмасини такомиллаштиришдир. 
Илмий-техник юксалиш ва ижтимоий масалларни мувофақиятли ҳал этувчи 
тармоқларни юқори суръатда ривожлантириш зарур, тармоқларда ишлаб 
чиқариш воситаларини ва истеъмол буюмларини ишлаб чиқариш орасидаги 
мутаносибликни яхшиланишига эришиш керак. 
Инвестицион 
сиёсат 
капитал 
қўйилманинг 
самарадорлигини 
кўтаришни таъминлашга хизмат қилиши лозим. Воситаларни ижтимоий 
эҳтиёжларни, илмий-техник юксалишни таълинловчи тармоқлар фойдасига 
қайта тақсимлаш кутилади. 
Маблағнинг кўп қисми янги курулишга қайта ишлаш ҳаракатдаги 
корхоналарни текин қайта жиҳозлаш ва реконструкциялашга йўналирилиши 
керак.
Миллий хўжалигининг ҳамма соҳаларида илмий-техник юксалиш 
асоси бўлган машина қурулиш жадал ривожланиши керак. Аввало илмий 
техник юксалишнинг (ИТЮ) катализаторри бўлган машинасозлик станок 
қурилиши, электросаноат, микроэлектроника ҳисоблаш техникаси, ускуна 
қурулиш, информатика индустрияси биринчи навбатда ривожланиши керак. 


349 
Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда ташкилий-иқтисодий 
омиллар, бошқарув билан биргаликда, муҳим ўринни эгалайди. Жамоа ишлаб 
чиқариши кўламининг олиши ва хўжалик алоқаларининг мураккаблашиши 
сари уларнинг роли алоҳида ўсади. Ҳаммадан аввал бу ишлаб чиқаришни 
ташкил этишнинг оқилона шакллари-тўплануви, ихтисослаш, кооперациялаш 
ва комбинациялашнинг ривожланиши ва такомиллашидир.
Ишлаб чиқаришнинг самарадорлик даражасига сезиларли таъсир 
этувчи ижтимоий инфратузулмасини ривожлантириш ва такомиллаштириш 
талаб этилади. Бошқарувда-бу бошқарувнинг ўзини шакллари ва усулларини 
такомиллаштиришдир.Режалаштиришда–режаларнинг мувозанатлаштирил-
ганлиги ва реаллиги, режа кўрсаткичлар тизимининг қулай, тўғри 
жойлашганлиги, яъни миллий хўжалигининг бошланғич бўғинларига 
(корхона, бирлашма, ташкилотлар) тўсқинлик қилмайдиган, аксинча улар 
фаолиятига кенг имконият берадиган тизимларни барпо этиш лозим. 
Самарали хўжалик юритиш вазифаларини ечишда, ресурс сақлаш 
техника ва технологиясини яратиш ва қўллашда катта роль илмга берилади. 
Унга долзарб муаммолар бўйича улкан ва амалий тадқиқотларни олиб 
боришни фаоллаштириш вазифаси берилгин.
Иқтисодиётни 
интенсивлаштиришда, 
ресурсларга 
нисбий 
харажатларини пасайтиришда маҳсулот сифатини ошириш алоҳида ўринни 
эгалайди. 
Булар ҳаммаси эвазига аҳоли фаровонлигини ошириш учун жамият 
бойлигини кўпайтириш, бутун ишлаб чиқаришини самарадорлигини 
кўтариш, меҳнат унумдорлигини рағбатлантиришнинг таъсирчан воситаси 
бўлиши маданиятли, созланувчи бозор хўжалиги шаклланади. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish