Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


 Корхона иқтисодий самарадорлиги тушунчаси, мезонлари ва



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

 
14.1. Корхона иқтисодий самарадорлиги тушунчаси, мезонлари ва 
кўрсаткичлари 
Мамлакатимизда бозор муносабатларини шакллантириш иқтисодиёт-
нинг барча соҳаларида сезиларли таркибий ўзгаришлар амалга оширилишини 
тақозо этади. Корхона иқтисодиётини бозор муносабатлари асосида ташкил 
этиш, биринчи навбатда, ҳар бир фирма, корхона ва ташкилот томонидан 
иқтисодий ўсишнинг сифат омилларидан фойдаланилган ҳолда ишлаб 
чиқариш интенсивлаштиришни талаб этади. Хўжалик юритиш шароитларида 
самарадорлик корхонанинг асосий мақсадига айлангани ҳолда бозор 
муносабатлари самарадорликни мунтазам оширишга ундовчи восита 


333 
вазифасини ўтай бошлади. Чунки айнан корхона иқтисодий самарадорлиги 
муттасил ошиб борган тақдирдагина, миллий иқтисодиёт соҳасидаги 
иқтисодий ислоҳотларнинг асосий мақсади бўлмиш ҳудудлар иқтисодиё-
тининг жадал ривожланишини таъминлайдиган самарали хўжалик тизимини 
шакллантириш мумкин бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев юқори иқтисодий 
ўсишга эришиш ва кучли ижтимоий ҳимояни таъминлашда инвестиция-
ларнинг муҳимлигини қайд этар экан, шу пайтгача бу борадаги ишлар пала-
партиш бажариб келинганини танқид остига олган ҳолда, қуйидагиларни 
таъкидладилар: “Лойиҳалар пухта ҳисоб-китоб қилинмагани, уларни амалга 
оширишга инвесторларнинг ўз маблағлари жалб этилмагани оқибатида 
кўплаб корхоналар банкрот бўлган. Уларни соғломлаштириш вазифаси 
зиммасига юкланган тижорат банклари ҳам катта зарар кўрган. Шу боис 
жорий йилдан бошлаб банкрот корхоналарни банклар балансига бериш 
амалиётига чек қўйилди. Юзаки ўтказилган иқтисодий таҳлил оқибатида 
лойиҳалар фойдаланишга қабул қилинганидан кейин ҳам ўзини оқламаган – 
хомашё йўқлиги, энергия ва газ билан таъминланмагани, иқтисодий жиҳатдан 
самарасиз бўлгани сабабли маҳсулот ишлаб чиқариш ўзлаштирилмай 
қолган”
42

Самарадорлик тушунчаси моҳиятини аниқлашга унинг семантик 
мазмунини англаш нуқтаи назаридан ёндашиладиган бўлса, “самарадорлик” 
сўзи “самара берувчи зарурий натижага олиб келувчи” каби маъноларни 
билдиради. Иқтисодий категорияларга алоқадор бўлган “самара” сўзи 
фойдали натижа, оқибат маъноларини, “самарали” сўзи эса натижадор, 
фойдали маънолари англатади. Шу билан бирга, “самара” ва “самарадорлик” 
сўзлари бир хил маънони англатувчи тушунчалар эмас. “Самара” тушунчаси 
бирон-бир жараённинг натижасини билдиради. Яъни умумий ҳолда самара 
шаклида ишлаб чиқаришнинг мақсадига эришилгандаги натижа намоён 
42
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат 
дастурларини шакллантириш ва молиялаштириш бўйича жорий этилган янги тартиб асосида ишларни ташкил этиш 
масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги нутқи, 2018 йил, 17 январь.


334 
бўлади. Негаки, бир тарафдан у ўзида ишлаб чиқариш ресурсларининг 
муайян даврдаги ҳаракатининг умумий моддий натижасини бирлаштиради, 
бошқа тарафдан эса ишлаб чиқаришдан кутилган охирги натижа фақат ишлаб 
чиқарилган моддий неъматларда намоён бўлади.
Самара якка ҳолда меҳнат фаолиятини тўла тавсифлашга қодир эмас. 
Чунки у ишлаб чиқаришнинг натижаси қандай ресурсларни сарфлаш эвазига 
эришилганини кўрсатиб бера олмайди. Яъни муайян самарага ресурс 
сарфининг юқори даражаси билан ҳам, паст даражаси билан ҳам эришиш 
мумкин. Шу боис, олинган самарани баҳолаш учун ушбу самара уни олишга 
сарфланган ресурслар (харажатлар) билан таққосланиши лозим. Бу эса ишлаб 
чиқариш самарадорлигини тавсифлайди. 
Корхона ишлаб чиқариш самарадорлиги иқтисодий категория бўлиб, 
такрор ишлаб чиқариш жараёнининг моҳиятини ўзида акс эттиради ҳамда 
ижтимоий такрор ишлаб чиқаришга тааллуқли иқтисодий қонунлар тизими 
билан аниқланадиган асосий мақсадга эришилганлик даражасини 
тавсифлайди.
Баъзи бир адабиётларда корхона самарадорлиги тушунчасига янада 
кенгроқ маънога эга таъриф бериб ўтишади, яъни корхона самарадорлиги 
“ишлатилган ресурс бирлигига муайян натижани олиш” дея таърифланади, 
уни вақтдан тежашнинг умумий қонуни намоён бўладиган шакл сифатида 
қаралади.
Корхона самарадорлиги назариясини ишлаб чиқишга кенг амалиётчилар 
ҳам ўз фикрларини бериб ўтишади, уларнинг фикрича ишлаб чиқариш 
харажатлари вариантларини таққослаш ва улар ичидаги энг мақбулини 
танлашга ҳаракат қиладилар. Муайян шароитларни таҳлил қилиш мобайнида 
улар солиштирма самарадорлик назариясининг фундаментал тамойилларидан 
бирини, яъни ишлаб чиқарилиши арзон, лекин фойдаланишда қиммат ёки 
бунинг акси бўлган вариантларни таққослаш тамойилини илгари сурадилар.
Самарадорлик назарияси бўйича изланишлар кейинчалик йиллик ва беш 
йиллик режаларни тузиш ва уларга баҳо беришда ўз ифодасини топди. Бунда 


335 
меҳнат унумдорлиги ва маҳсулот таннархи мажбурий режа вазифалари 
сифатида тасдиқланди. Ҳозирги вақтда самарадорлик назариясининг алоҳида 
жиҳатларини ривожлантириш юзасидан кўплаб тадқиқотлар амалга 
оширилмоқда. Бугунги кунда ишлаб чиқариш самарадорлиги назариясини 
услубий жиҳатдан тадқиқ этиш мобайнида ўрганилаётган асосий 
масалаларни қуйидагича туркумлаш мумкин: 

ишлаб чиқариш самарадорлиги категориясининг моҳиятини аниқлаш; 

ишлаб чиқариш самарадорлиги мезонларини тавсифлаш; 

корхона ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари 
тизимини асослаш. 
Ушбу тадқиқ этилаётган масалаларга нисбатан тадқиқотчилар ўртасида 
турлича қараш ва ёндашувлар мавжуд. Айрим иқтисодчи олимлар ишлаб 
чиқариш самарадорлиги категорияси моҳиятини унинг ишлаб чиқариш 
усуллари билан тарихий алоқадорлигида кўрадилар. Уни баҳолаш 
мезонларини эса иқтисодиётнинг асосий қонуни мазмунидан излайдилар.
Кўплаб олимлар “ишлаб чиқариш самарадорлиги” категорияси 
моҳиятини чуқурроқ англаш мақсадида уни алоҳида, самарадорликнинг 
турли жиҳатларини акс эттирувчи мустақил категорияларга бўлиб 
ўрганадилар. Айрим иқтисодчиларнинг фикрича “Самарадорлик” тушунчаси 
иқтисодий категория сифатида “иқтисодий самарадорлик” тушунчасига 
нисбатан чуқурроқ ва кенгроқ маънони англатишини таъкидлаб ўтадилар. 
Айримлар эса адабиётларда “ижтимоий-иқтисодий самарадорлик” ва 
“техник-иқтисодий самарадорлик” тушунчаларини муомалага киритадилар.
Ҳозирги вақтда корхона иқтисодий самарадорлигини қуйидаги 
турларини ажратиш мумкин: 

ишлаб чиқариш-техникавий,

ишлаб чиқариш-иқтисодий,

ижтимоий-иқтисодий ва экологик-иқтисодий.
Ишлаб чиқариш-техникавий самарадорлик ишлаб чиқариш ресурслари-
дан фойдаланиш самарадорлигини билдиради. У ишлаб чиқариш 


336 
ресурсларидан фойдаланиш даражасини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизими 
билан тавсифланади. Самарадорликнинг ушбу тури ишлаб чиқаришда ер, 
моддий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасини акс эттирадиган 
кўрсаткичлар тизими билан ўлчанади. Асосий кўрсаткичлар сифатида ер 
қайтими, фонд қайтими, материал сиғими, меҳнат сиғими кабилардан 
фойдаланилади.
Ишлаб чиқариш-иқтисодий самарадорлик эса маҳсулот ишлаб чиқариш 
самарадорлигини ишлаб чиқариш-техникавий самарадорлик ва иқтисодий 
механизмнинг ўзаро уйғунлигида тавсифлайди. У ишлаб чиқариш 
самарадорлигини тавсифловчи қиймат кўрсаткичлари билан ўлчанади. Яъни 
таннарх, ялпи ва соф даромад, фойда ва бошқалар.
Ижтимоий-иқтисодий самарадорлик эса ишлаб чиқариш-иқтисодий 
самарадорликнинг ҳосиласи бўлиб, иқтисодий манфаатларнинг амалга 
оширилишини акс эттиради ва умуман корхона фаолияти самарадорлигини 
тавсифлайди. Ижтимоий-иқтисодий самарадорликни тавсифловчи кўрсаткич-
лар тизимига: ер майдони бирлигига тўғри келадиган маҳсулот қиймати, 
фойда нормаси, рентабеллик даражаси, бир ишчига тўғри келадиган 
истеъмол фонди кабилар киради. 
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, корхона ишлаб чиқариш 
самарадорлиги тушунчасининг мазмунига нисбатан ёндашувлар турлича, 
лекин иқтисодчи олимларнинг кўпчилиги “самарадорлик муайян 
фаолиятнинг фойдали натижаси (самараси) нинг сарф қилинган ресурсларга 
нисбати орқали аниқланади”,- деган фикрга қўшиладилар.
Ҳозирги иқтисодий адабиётларда ишлаб чиқариш самарадорлиги бутун 
иқтисодиёт, алоҳида тармоқ, алоҳида корхона ёки корхоналар гуруҳлари 
даражасида кўриб чиқилади. Унинг асосий мазмуни ҳар уч ҳолатда ҳам 
деярли бир хил: ушбу категория ишлаб чиқариш фаолияти натижаларини шу 
натижаларни олиш учун сарфланган ресурс ёки ишлаб чиқариш 
харажатларига солиштириш орқали ифодаланади. 


337 
Ўз моҳияти кўра бозор иқтисодиёти меҳнат унумдорлигининг ўсиши-ни, 
ишлаб чиқариш самарадорлигини ҳар томонлама кўтаришни рағбатлан-
тирувчи воситадир. Аммо бу шароитда ҳам ишлаб чиқариш самарадорлигини 
оширишнинг асосий йўналишлари, унинг ўсиши омилларини, уни аниқлаш 
усулларини белгилаш аҳамиятидир. 
Ишлаб чиқаришининг иқтисодий самарадорлигини оширишнинг муҳим 
йўналишларини тўғри белгилаш учун самарадорлик мезонлари ва 
кўрсаткичларини ифодалаш керак. 
Жамоатчилик меҳнати унумдорлиги даражаси ижтимоий ишлаб 
чиқариш иқтисодий самарадорлигининг умумлаштирувчи мезони бўлиб 
хизмат қилади. 
Жамоадаги меҳнати унумдорлигини қуйидаги формула билан аниқлаш 
мумкин: 
У
ж.м

д

с
(1) 
Бунда: У
ж.м
-жамоатчилик меҳнат унумдорлиги
М
д
–хосил килинган миллий даромад
И
с 
- моддий ишлаб чикариш тармоқларида банд ишчиларнинг ўртача 
сони. 
Миллий даромад (ҳамма) барча ишлаб чиқариш тармоқлари соф 
маҳсулотларининг суммаси (йиғиндиси) билан белгиланади. Ўз навбатида, 
алоҳида тармоқнинг соф маҳсулот ва ишлаб чиқариш моддий харажатлари 
орасидаги айирмага тенг.
Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг муҳим иқтисодий самарадорлик 
кўрсаткичлари-меҳнат 
сиғимлилик, 
материал 
сиғимлилик, 
маблағи 
сиғимлилик ва капитал (сармоя) сигимлиликлардир. Мехнат сиғимлилиги-
меҳнат унумдорлигининг тескари миқдори бўлиб, моддий ишлаб чиқариш 
тармоғида сарфланган меҳнат миқдорининг ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 
ялпи ҳажмига бўлган нисбат тариқасида ҳисобланади, уни қуйдаги 
формулада ифодалаш мумкин: 
М
с
= М/Q 


338 
Бунда: М
с
- меҳнат сиғимлилиги 
М - меҳнат миқдори
Q – ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг умумий ҳажми. 
Маҳсулотининг материал сиғимлилиги хом-ашё материаллари, ёқилғи, 
энергия ва бошқа меҳнат буюмларининг янги жамоа маҳсулотига нисбати 
тариқасида ҳисобланади. Маҳсулот материал сиғимлиги, соҳа, тармоғи 
(бирлашма корхона) миқёсида, моддий харажатларнинг чиқарилган маҳсулот 
умумий ҳажмига нисбати билан ҳисобланади ва қуйидаги формула билан 
ифодалаш мумкин: 
T
с
= Т/Q (3) 
Бунда: М
с
- маҳсулот материал сиғимлилиги; 
Q - чиқарилган маҳсулотнинг умумий ҳажми 
Т - моддий харажатлар умумий миқдори
Маҳсулотларнинг капитал сиғимлилиги ва фонд сиғимлилиги маълум 
даражада ўзаро яқин Маҳсулот капитал сиғимлилиги кўрсаткичи капитал 
(маблағ) сарфи миқдорининг маҳсулот чиқариш ҳажми ўсиш миқдорига 
нисбатини англатади ва қуйидаги формулани ишлатиш мумкин: 
К
с
=К/

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish