Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

Q

(4) 
Бунда: К
с
- капитал сиғимлилиги кўрсаткичи; 
К - капитал сарфининг умумий ҳажми; 
Q

- маҳсулот чиқариш ҳажмининг ўсиш миқдори. 
Маҳсулот фонд сиғимлилиги миллий хўжалиги асосий ишлаб чиқариш 
фондининг ишлаб чиққарган маҳсулотнинг умумий ҳажмига нисбатидек 
ҳисобланади, у қўйидаги формула билан ифодаланади: 
Ф
с
=Ф/Q 
(5) 
Бунда: Ф
с
- маҳсулот фонд сиғимлилиги
Ф - миллий хўжалик асосий ишлаб чиқариш фондининг ўртача 
қиймати. 
Фонд сиғимлигини ва капитал сиғимлилигини ҳосил қилинган миллий 
даромадга нисбати билан ҳам ҳисоблаш мумкин. 


339 
14.2. Харажатларнинг умумий ва таққослама иқтисодий 
самарадорлиги 
Юқорида келтирилган ҳамма кўрсаткичлар (жамоа меҳнати унумдор-
лигидан ташқари) ишлаб чиқариш ва харажатлар иқтисодий самараси ҳақида 
ҳар томонлама ва тўла тушунча бермайдилар, фақат маълум тур ресурсдан 
фойдаланганлик ҳақидаги тавсифни беради. 
Харажатларнинг умумий самарадорлиги ҳақида тўла тушунчага эга 
бўлиш учун қиймат ва натурал кўрсаткичларнинг умумлаштирилган 
тавсифномалари керак. Харажатларнинг умумий ва нисбий иқтисодий 
самарадорлиги ана шу мақсадга хизмат қилади. 
Режалаш ва лойиҳалашда умумий иқтисодий самарадорлик самаранинг 
капитал қўйилмага нисбани сифатида аниқланади, нисбий иқтисодий 
самарадорлик эса жорий харажатлар фарқининг вариантлар бўйича капитал 
қуйилмалар фарқига бўлган нисбат билан ҳисобланади. Бунда умумий ва 
нисбий иқтисодий самарадорлик бир-бирини тўлдирадилар. Харажатларнинг 
умумий иқтисодий самарадорлиги, харажатларни қўллаш (ишлатиш) ўрнини 
ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Бутунлай хужалик бўйинча харажатларнинг 
умумий иқтисодий самарадорлиги, солиштирма нархларда ҳосил қилинган 
миллий даромаднинг (ёки софмаҳсулотнинг) ўсишининг шу ўсишни таъмин 
этган ишлаб чиқариш капитал қўйилмага нисбати билан белгиланади ва 
қуйидаги формулани ишлатиб ҳисоблаш мумкин: 
И
су
=

М
д

қ
(6) 
Бунда: И
су 
- умумий иқтисодий самарадорлик: 

М
д
- солиштирма нархларда миллий даромаднинг ўсган миқдори 
К
қ
- капитал қўйилма миқдори
Миллий хўжалик комплекслари, алоҳида тармоқлар, ҳамда асосий 
фондларни қайта ишлаб чиқариш (техникавий қайта жихозлаш, қайта тиклаш 
ва корхона, ташкилотларнинг кенгайиши-уйғунлашуви). Шакллари бўйича 
харажатларнинг умумий иқтисодий самарадорлиги фойда (ишлаб чиқариш 


340 
харажатларининг) ёки хўжалик ҳисобидан даромаднинг ўсишининг капитал 
қўйилган нисбатидек ҳисобланади ва қўйидаги формулани ишлатиш мумкин:
И
с.хх 
=

Ф/К 
Бунда: И
с.хх
- миллий жамиятнинг умумий иқтисодий самарадорлиги;

Ф - фойданинг ўсган миқдори
К - капитал кўйилма. 
Янги қурилаётган корхоналар, цехлар ва бошқа объектлар бўйича 
самарадорлик кўрсатиш режаланган фойданинг капитал қўйилма (смета 
бахоси)га нисбати тариқасида ҳисобланади. 
И
ср
=
К
Х




И
ср
- режавий самарадорлик кўрсаткичи; 

М - корхона улгуржи нархи бўйича йиллик маҳсулот суммаси; 

Х – лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш харажатлари суммаси. 
Ҳар бир ҳолатларда алохида ҳисоблаб аниқланган харажатларнинг 
умумий иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари, меъёрий ва ўтган даврнинг 
ўхшаш кўрсаткичлари билан хамда бошқа корхона ва фирмаларнинг ишлаб 
чиқариши самарадорлиги кўрсаткичлари билан таққослаб кўрилади. 
Корхоналарни улар комплексларини жойлаштириш, янги корхоналар қуриш 
ёки ҳаракатда бўлганларини қайта реконструкция қуриш, техника янги 
турларини қўллашнинг хўжалик ёки техник қарори вариантларини 
солиштирганда харажатларнинг солиштирма иқтисодий самарадорлиги 
ҳисобланади. Энг қулай вариантнинг асосий кўрсаткичи-келтирилган 
харажатлар минимумидир. 
Ҳар қайси вариант бўйича келтирилган харажатлар жорий корхоналар 
(таннарх) ва капитал қўйилманинг самарадорлик меъёрига (нормативи) мос, 
бир хил ўлчовга келтирилган суммаси бўлиб, қўйидаги формула орқали 
ҳисобланади: 
Х
к

1

э.к

1
Бунда: Х
к
- мазкур вариант бўйича келтирилган харажатлар; 


341 
Х

- ўша вариант бўйича жорий харажатлар (таннарх); 
К

- ҳар бир вариант бўйича капитал қўйилма; 
Е
э.к. 
- капитал қўйилманинг меъёрий нисбий иқтисодий самарадорлиги; 
Асосий фондларни қайта ишлаб чиқаришнинг энг маъқул, тўғри 
шакли-бу ҳаракатдаги корхоналарни техник қайта қуролантириш ёки қайта 
таъмирлаш (реконструкция қилиш)дир. 
Бу мақсадда қилинган харажатларнинг иқтисодий самарадорлигини 
ҳисоблашда, ишловчиларнинг шартли бўш бўлишларини ва материал ҳамда 
ёқилғи-энергетик ресурсларнинг тежалишини қўшимча кўрсаткичлар 
сифатида ишлатилади. 
Ишлаб чиқариш инфраструктураси миллий халқ хўжалигида сезиларли 
ўринни эгалайди. Унга ҳамма тур транспортлар объекти, алоқа, электро 
тизим, нефт-газ таъминоти, сув таъминоти, моддий-техникавий таъминот 
(омборхоналар, захирахоналар в.х)лар киради. Яна ахборотларни таҳлил 
қилиш тизими ва ҳисоблаш техникалари, муҳандислик тармоқлари ва 
коммуникациялар мажмуаси киради. 
Ишлаб чиқариш самараси ҳамда миллий хўжалигидан олинадиган 
самара ишлаб чиқариш инфрактруктураси ривожи учун харажатларнинг 
самараси сифатида қабул қилинади. Унга, инфраструктура тармоқлари 
ривожи оқибатида моддий ишлаб чиқаришнинг бошланғич (негизли)тармоғи 
учун харажатларнинг камайиши; ишлаб чиқаришни кооперациялаш ва 
ихтисослашнинг яхшиланиш; алоқа воситалари ва ахборотларни қайта 
ишлашни таъминланганлиги эвазига ишлаб чиқариш бошқаруви айланма 
фондлар ва моддий ресурсларнинг айланувчанлигини тезлаштириш 
натижсида бошланғич (негизли) тармоқлардаги захирани камайтириш; 
Инфратузилма 
таъсирида 
бошланғич 
(негизли) 
тармоқларда 
таннархнинг пасайиши; материаллари ва жихозларни йўқотишининг ва 
бошқа моддий зиённинг қисқариши. 
Инфратузилма тармоқларининг аҳолига хизматлар турини кенгайиши, 
унинг хизмат кўрсатиши сифатини яхшилаши, аҳоли шахсий вақтини 


342 
тежаши ва бошқа ижтимоий-иқтисодий натижаларга таъсири кўринишида 
иқтисодий самара киради: 
Ишлаб чиқариш бўлмаган соҳаларда харажатлар самарадорлигини 
аниқлашда олинадиган ижтимоий ва иқтисодий натижалар шу натижаларни 
олиш учун керак бўлган харажатлар билан солиштирилади. 
Сўнгда, табиат муҳофазаси муассасаларида харажатлар иқтисодий 
самарадорлиги табиатнинг табийлигини сақлашни (янги ҳудудларни 
ўзлаштирганда), атроф муҳитнинг экологик ҳолатини яхшилашни ёки унинг 
ифлосланишидан зиённинг қисқаришини, табиат муҳофазаси муассасаларини 
яратиш ва ривожлантиришига қилинган харажатлар билан андозалаш орқали 
аниқланади.
Харажатларнинг умумий ва нисбий иқтисодий самарадорлигини 
ҳисоблаш юқорида кўрсатилган умумлаштирувчи кўрсаткичлар билан 
чекланмаслиги керак.
Харажатларнинг 
иқтисодий 
самарадорлигини 
ҳар 
томонлама 
асослаштириш ва таҳлил қилиш, улар самарадорлигини ошириш 
резервларини тепиш учун, якуний қарор қабул қилишда олинадиган 
самаранинг алоҳида томонларини тавсифловчи қўшимча кўрсаткичлар 
меҳнат унумдорлиги, самараси солиштирма капитал қўйилма, хомашё, 
материаллари, ёқилғи, энергия, тежами, ишлаб чиқариш харажатларини 
камайтириш, иштимоий якунлар ва ҳоказолардан фойдаланиш керак.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар, фирмалар хўжалик 
фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони бўлиб, соф фойда ва унинг 
фондларга нисбатан рентабеллигини аниқлаш мумкин аҳамиятга эга. Бозор 
муносабатлари 
шакллана 
бориши 
тахчиликнинг 
алоҳида 
ишлаб 
чиқарувчилар якка ҳукумронлиги йўқолиши сари корхонада фойдани 
оширишнинг фақатгина бир йўли-маҳсулот чиқариш ҳажмини ошириш ва 
унга харажатларни камайтиришни назарга тутмоқ керак. 


343 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish