15.5. Корхоналарга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва
бошқаришнинг замонавий усуллари
Ўзбекистонда хорижий инвестицияли корхоналарнинг бир маромда
фаолият юритиши ва инвесторларнинг хуқуқлари химоя қилиниши учун
меъёрий хужжатлар қабул қилинган. Жумладан, 1998 йил 30 апрелда қабул
қилинган «Чет ел инвестициялари тўғрисида»ги, «Чет еллик инвесторлар
хуқуқларининг кафолатлари ва уларни химоя қилиш чоралари тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси қонунлари хамда Солиқ кодекси чет ел
сармояларини амалга оширишнинг хуқуқий асослари ва тартибини белгилаб
беради. Сир емаски, ўз маблағини бирор мамлакат иқтисодиётига
киритмоқчи бўлган чет еллик сармоядор биринчи навбатда ўзи учун
яратилган имтиёз ва енгилликларни билишни истайди. Шу ўринда “Чет ел
инвестициялари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ чет еллик инвесторлар ўз
ишлаб чиқариш ехтиёжлари учун, шунингдек чет еллик инвесторларнинг ва
чет еллик инвесторлар билан тузилган мехнат шартномаларига мувофиқ
Ўзбекистон Республикасида турган чет давлатлар фуқароларининг шахсий
69
Каримов И.А. "Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф етишнинг йўллари ва
чоралари"//Т.:Ўзбекистон, 2009, 9-бет.
385
ехтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулкдан бож тўлови олинмаслигини
айтиш мумкин.
“Чет эллик инвесторлар хуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя
қилиш чоралари тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида “Агар Ўзбекистон
Республикасининг кейинги қонун хужжатлари инвестициялаш шарт-
шароитларини ёмонлаштирса, унда чет еллик инвесторларга нисбатан
инвестициялаш санасида амал қилган қонун хужжатлари инвестициялаш
пайтидан бошлаб ўн йил мобайнида қўлланилади. Чет еллик инвестор ўз
хохишига кўра янги қонун хужжатларининг инвестициялаш шарт-
шароитларини яхшилайдиган қоидаларини қўллаш хуқуқига егадир”,
70
дейилади. Демак, меъёрий хужжатлар юртимизга кириб келаётган хорижий
инвесторларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш, унга муқобил шароитларни
яратиш нуқтаи назаридан ишлаб чиқилганини алохида таъкидламоқ лозим.
“Шу борада фақат отган йилнинг 0`зида умумий қиймати 1 миллиард
600 миллион доллардан ортиқ бўлган капитал қўйилмалар ўзлаштирилиб, 205
та йирик инвестицион лойиҳа қуриб битказилди”.
71
.
Президентимизнинг мамлакат иқтисодиёти ривожи учун ўта мухим
бўлган “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб етишни
рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-
3594-сон Фармони ишлаб чиқариш сохаларига тўғридан-тўғри хорижий
инвестицияни жалб етиш, юртимизнинг експорт салохиятини янада
юксалтиришда мухим дастуриламал бўлиб хизмат қилиш билан бир қаторда,
иқтисодиётни еркинлаштириш борасида қўйилган яна бир мухим қадамдир.
Хорижий инвестицияларни тўғридан-тўғри жалб етишга доир ушбу
Фармон мамлакатда инвестиция мухитини янада яхшилаш, корхоналарни
модернизация қилиш, техник жихатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция
қилиш, ортиқча ишчи кучи бўлган минтақаларда янги иш жойларини яратиш
70
Ўзбекистон Республикасининг “Чет еллик инвесторлар кафолатлари ва уларни химоя қилиш чоралари тқғрисида”ги
Қонуни, Т. : Ўзбекистон ,
71
“Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом еттириш”. Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йил мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг енг муҳим устувор йўналишларига ағишланган
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. .// Халқ сўзи. 2013 йил 19- январ.
386
дастурини амалга оширишга хамда хорижий инвесторлар учун ишончли
хуқуқий химоя ва кафолатларни таъминлаш мақсадларига қаратилган. Шу
ўринда
Фармонда
хорижлик
ишбилармонларни
солиқ
билан
рағбатлантиришга хам алохида еътибор қаратилган. Жумладан, унга мувофиқ
2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб, тўғридан-тўғри хусусий хорижий
инвестицияларни жалб етадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналари асосий
фаолият турлари бўйича, жумладан даромад (фойда) солиғи, мол-мулк
солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва худудларни
ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ
тўлови ёки ягона солиқ хамда Республика йўл жамғармасига ажратмалар
тўлашдан озод қилинди. Бунда хорижий инвестициялар хажми 300 минг
АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача бўлганда 3 йил муддатга, 3
миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача 5 йил
муддатга, 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда 7 йил муддатга
юқорида кўрсатилган солиқлар бўйича имтиёзлардан фойдаланади.
Ривожланган мамлакатлар орасида чет ел инвестицияларини ўз миллий
иқтисодиётига жалб етишнинг рақобат шакли йилдан-йилга кучайиб
бормоқда. Шу боис, чет еллик инвесторларга яратилган қулайлик қайси
давлатда устун даражада бўлса, яъни фойда олиш ехтимоли каттароқ бўлса,
табиийки, уларнинг айнан ўша давлат иқтисодиётига сармоя киритишга
қизиқиши ортади. Бу еса, бозор иқтисодиётининг нисбий самарадорлик
қонунига мос келувчи ечим хисобланади, яъни қаерда самара (фойда) олиш
имконияти нисбатан юқори бўлса, тадбиркорлар ўша ердаги бозорга кўпроқ
интилади. Шунингдек, бугун Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтаётган
давлатлар ичида енг юқори инвестиция мухити яратган мамлакатлардан
бирига айланди. Бу, шубхасиз, иқтисодиётимизга тўғридан-тўғри жалб
етилаётган хорижий инвестициялар оқимини янада кучайтиради.
Фармоннинг яна бир ахамиятли томони шундаки, у хусусий
инвестицияларни
жалб
етишга
қаратилган.
Фармонда
хорижий
инвестициялар иштирокидаги корхоналарни хар томонлама қулай, ортиқча
387
ишчи кучига эга бўлган бир қатор вилоятларнинг қишлоқ ахоли пунктларида
жойлаштирилишининг белгиланиши мамлакатимизда бандлик масалаларини
ижобий хал етишга қаратилган. Хуқуқий кафолатларнинг аниқ-оддийлиги
сармоядорларнинг инвестиция киритиш хақида қарор қабул қилишини
тезлаштириш билан бирга, уларга мавжуд хатарларни хам бахолаш
имкониятини яратади. Давлатимиз иқтисодий сиёсати кўпроқ тўғридан-тўғри
инвестицияларни жалб етишга ва уни рағбатлантиришга қаратилганлиги
боис, турли шаклдаги инвестициялар оқими йилдан-йилга ошиб бормоқда.
Ўз навбатида, республика минтақаларидаги бой минерал-хом ашё
ресурслари, етарли миқдордаги малакали ишчи кучлари, соғлом атроф мухит,
сиёсий, ижтимоий-иқтисодий барқарорлик каби омиллар шубхасиз, хорижий
инвестициялар оқимининг янада кўпайишига, республика минтақаларида
фаолият юритадиган корхоналар ривожига хизмат қилади.
Ишлаб чиқариш курилиш учун мулжалланган жами инвестицияларнинг
карийб туртдан уч кисмини Янги ишлаб чикариш корхоналарини барпо
етиш ва модернизация килиш учун юналтиришга тўғри келмокда ”
72
деб
таъкидлайдилар Президентимиз И.А. Каримов.
Инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича
қуйидаги чора – тадбирларни қайд етиш мумкин:
-аҳоли бўш пул маблағларини инвестицион жараёнларга жалб қилиш
мақсадида қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш, турли
қимматли қоғозларни муомалага чиқариш;
-инвестицион лойиҳаларни сифатини ошириш мақсадида доимий
равишда инвестицион лойиҳалар кўргазмасини ташкил қилиш.
-иқтисодиётимизда ТТХИлардан оқилона ва самарали фойдаланиш
бўйича қуйидаги таклифларни бериш мумкин:
-инвестицияларнинг ҳудудий бир ёқламалик хусусиятини олдини олиш
мақсадида, вилоятларни ривожланганлик даражаси бўйича уч гуруҳга бўлиб,
72
“Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом еттириш”. Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йил мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг енг муҳим устувор йўналишларига ағишланган
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. .// Халқ сўзи. 2013 йил 19- январ.
388
суст ривожланган регионларга инвесторлар учун кўпроқ манфаатдорлик,
мойиллик рағбатларини яратиш.
Инвестиция муҳитини яхшилашда қуйидаги чора – тадбирларни амалга
ошириш мақсадга мувоқдир:
1.Хорижий инвестициялрни жалб қилиш ва тартибга солишда қонун ва
меъёрий хужжатларни такомиллаштириш;
2. Мамлакатдаги ва корхоналар даоажасидаги кадрлар салоҳиятини
ошириш;
3. Ички бозорда ўз фаолиятини олиб бораётган миллий корхоналарни
аниқ ахборот билан таъминланишини яхшилаш;
4.Яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ва фаолият юритаётган
хўжалик субъектларни легаллаштириш;
5.Мамлакатдаги ривожланиш даражаси пастроқ бўлган минтақаларга
молиявий маблағлар ажратиш;
6. Ўзбекистон Республикасида Инвестицион лойиҳаларни баҳолаш
мақсадида инвестицион агентликларни ташкил етиш.
Бугунги кунда експортни ривожлантириш бу инвестицион фаолиятни
рағбатлантиришга
йўналтирилган
давлатнинг
умумий
иқтисодий
сиёсатининг ажралмас бир қисмидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |