391
ташкилотдаги муҳитга мувофиқлаштириш, унинг самарасини ошириш ва
республикамиздаги социал-иқтисодий имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга
таъсирини кўриб ўтилган
1
. Асосий эътиборни бўлажак менежерларни юқори
рақобат шароитида энг оқилона вариантларни танлаш,
фойдалилик даража-
сини таъминлаш ва корхона фаолиятини жадаллаштириш масалаларига
қаратилган. Илмий изланишнинг ҳозирги даврда бизнинг республикамизда
иқтисодиёт ривожланиш ҳолати ва барча тармоқлардаги
структуравий
ўзгаришларга мос равишда олиб борилиши иқтисодиётда бўлаётган
ўзгаришларни мувофиқлаштиришга олиб келмокда. Айниқса ишлаб чиқариш
ва хизмат кўрсатиш соҳаларида янгилик киритиш жараёни бўйича кўп
муаммолар пайдо бўлмоқда ва уларни ўз вақтида ҳал этиш, керакли кадр,
моддий техника базаси, ташкилий ва услубий тадбирларни талаб этади.
Бугунги кунда миллий иқтисодиёт таркибида «…фаолият кўрсатаётган
корхоналарни… техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда
замонавий,
юксак технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришни ташкил этишни
тезлаштириш борасида фаол инвестиция сиёсати юритишга алоҳида эътибор
қаратилди»
2
.
Бозор иқтисодиётида турли хил мулк шаклида фаолият кўрсатаётган
корхоналарнинг муаммолари инновацион жараёнларни қўллашда юзага
келиши мумкин. Корхоналар ўз фаолиятларида инновацияларни қўллашдаги
муаммоларни ҳал этишга йўналтирсаларда, маълум ҳолатларда қийин
шароитга тушиб қолиш эхтимоли кўп учрайди.
Чунки инновацияларни
қўллаш ҳар қандай корхонада амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун
инновацияларни амалга ошириш айрим корхоналар фаолиятидагина кузатиш
мумкин. Масалан, корхоналар янгилик жорий этиш жараёнида, хориждан
инвестициялар жалб этиш ва рақобатдош маҳсулот чиқариш борасида ҳал
этилмаган масалалар ва вазифаларга дучор бўлиб, уларни ечимини топишга
интиладилар. Бироқ
шундай корхоналар борки, уларда эски техника ва
технологиясини янгиланиш жараёни суст олиб борилмоқда, маҳсулот сифати
1
Рахимова Д. Худойбердиев З., Эшонхўжаев Д. Менежмент. –Т.: Академия, 2003. 94-95 бетлар
2
Каримов И.А. 2012 йил ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. –Т.: Ўзбекистон, 2012. 11 бет.
392
ва экология талаблари дунё стандартларига мос келмаслигини кўриш
мумкин. Бундай корхоналарда инновацияни қўллашда жиддий муаммолар
юзага келадики, уларни бартараф этиш учун катта маблағлар талаб этилади.
Корхоналарда инновацияларни қўллаш орқали янгича рақобатга
асосланиш
мумкин. Бошқача айтганда рақобатлашув тенденцияларида ўзгаришлар юзага
келади. Мукаммал рақобат жамият учун жуда кучли стимул бўлиб, ишлаб
чиқариш ҳаражатларини минимумлаштиришга ва иш ҳақини унинг меъёрий
унумдорлигига максимал яқинлаштиради. Инновацияларни қўллашдан
олинган фойда эса корхона фаоллигини янада оширишга олиб келади. Бу
фойдани Й.Шумпетер (1883-1950) статик фойда деб атади
3
.Бунда иқтисодий
самарадорлик ишлаб чиқаришни янги даражага олиб чиқишга қодир эмас.
Янги даража инновация билан боғлиқ, у эса ортиқча харажатни талаб қилади.
Новаторлик рақобатнинг янги типини шакллантиради. Бу ҳолат янги товар,
янги
технология, умуман бирор хил янгиликка, устунликка эга бўлганда
содир бўлади. Новатор бошқа корхоналар яшашига ҳалақит бера бошлайди.
Чунки новаторлик асосида фаолият кўрсатаётган рақиб бошқалардан сакраб-
сакраб олдинга кетиб қолади ва ўз соҳасида монополистга айланиши мумкин.
Буни й.Шумпетер «яратувчи бузғунлик» деб айтган. Корхонада инновация
жараёнларини амалга оширишда қўйидаги босқичларда содир бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: