368
бўйича инвестициялар реал ва молиявий инвестицияларга бўлинади:
-
реал инвестициялар саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва
бошқаларга капитал (пул маблағлари) қўйиш демакдир;
-
молиявий инвестициялар қимматли коғозлар чиқариш ва
реализацияси билан боғлик; ишлар учун сарфланадиган маблағлардан
иборатдир.
Инвестициялашда қатнашиш характерига кўра қуйидагиларга бўлинади:
-
тўғридан — тўғри инвестициялар (асосан объект аниқ бўлган, маълум
мақсадни амалга ошириш реал бўлган тақдирда юналтириладиган
маблағлардир);
-
эгри инвестициялар (булар воситачилар орқали
объектларга
сарфланади ва олинган даромад мижозлар ўртасида тақсимланади).
Инвестициялар даврига қараб қуйидагиларга бўлинади:
-
қисқа муддатли инвестициялар (бир йилгача бўлган қисқа муддатли
омонат сертификатлари ва бошқа қимматли қоғозлар);
-
узоқ муддатли инвестициялар (бир йилдан ортиқ мудддтларга қўйилган
капитал, пул маблағлари).
Инвесторларнинг мулк шаклларига кўра инвестициялар қуйидагиларга
бўлинади:
-
хусусий инвестициялар (шахслар, фуқаролар, нодавлат корхоналари
томонидан қўйилади);
-
давлат инвестициялари (марказий ва маҳаллий хукумат бошқариш
органлари томонидан қўйиладиган инвестициялар);
-
хорижий инвестициялар (чет ел фуқаролари,
юридик шахслар ва
давлатлар томонидан қўйилган инвестициялар);
-
хамкорликдаги
инвестициялар
(мазкур
мамлакат
ва
хориж
мамлакатлари биргаликда қўядиган инвестициялар).
Худудий белгилар бўйича инвестициялар қуйидагиларга бўлинади:
-
мамлакат ичкарисида ёки худудларга қўйиладиган инвестициялар;
-
хориж мамлакатлари ишлаб чиқаришига инвестициялар қўйиш (хориж
369
инвестициялари пул маблағлари ёки акция шаклида ҳам бўлиши мумкин).
Инвестицияларни жалб етиш ва молиялаштиришда инвестицияларнинг
турлари ва инвестиция бозорининг активлик даражаси унинг елементлари
ўртасидаги нисбатга боғлик бўлади. (талаб, таклиф, рақобат, баҳо).
Уларни
бозор конъюктурасини ўрганиш орқали аниқлаш мумкин.
63
Жаҳон
тажрибасида мамлакатларнинг иқтисодий ҳолатини ва баъзи мамлакатларни
инвестицияларни ўзига жалб етиш даражасини аниқлаш жалб етиш
даражасини
аниқлаш
индикаторлари
ишлаб
чиқилган.
Хорижда
инвестицияларни ўзига жалб етувчи мамлакатлар рейтинги експертлар
томонидан ўрганилаётган мамлакатни ярим йиллик даромади, ички ва ташқи
қарзлари,
кредит ресурслари, қисқа муддатли ва узоқ муддатли
инвестициялаш
учун
рухсатномалар,
инвестициялашни
иқтисодий
самарадорлиги, сиесий жиҳатдан рисклар (таваккаллик) каби омилларга
асосан аниқланади.
Ҳозирги шароитда республикада инвестиция
базасини ривожлантириш
ва чуқурлаштириш ислоҳотлар стратегиясининг муҳим шарти бўлиб
ҳисобланади. Иқтисодиётни таркибий жиҳатдан қайта қуриш, экспорт
имкониятини кенгайтириш бўйича белгиланган вазифаларни бажарилиши
давлат томонидан инвестиция сиёсатини
олиб бориш шу жумладан
инвестицияларни жалб етиш ва иқтисодиётни ривожланишига олиб
келадиган тармоқлар фаолиятини молиялаштириш билан амалга ошади.
Давлат хорижий инвестицияларни тартибга солишнинг қуйидаги
усулларидан фойдаланади:
1.молиявий: жадаллаштирилган амортизация; солиқ; имтиёзлари;
субсидиялар, қарзлар бериш; кредитларни суғурталаш ва кафолатлаш;
2.номолиявий:
йер участкалари ажратиш; зарурий инфраструктура
билан таъминлаш; техник ёрдам кўрсатиш.
63
Назарова Г.Г., Хайдаров Н.Х. Халқаро иқтисодий муносабатлар. О`қув қо`лланма. ТДИУ, 2013.