www.ziyouz.com кутубхонаси
82
— Мен бу гапни ҳалигина эшитдим.
— Э, амалинг бошингда қолсин! Садқаи ҳукумат кет! — Шундай дедим-да, чиқиб кетдим.
Энди денг, йиғлагим келади. Қаёққа боришни билмайман... «Хор бўлдим-да оқибат!» деб қарағай
тагига бордим. Ўтириб хўп йиғладим. Буёғи қандай бўлди энди?
Э, болам, биз ўйлар эдик-да: «Ўлимлик ҳам йиғмаганмиз. Ҳукуматнинг ўзи кўмади», деб...
Қаранг, одамлар қандай шафқатсиз бўлиб кетаяпти. Ёшгина боланинг гапини...
Сувга тушиб, қуруқ чиққандай бўлдим, уйга жўнадим. Лекин ўпкамни босолмайман: ўлай агар унинг
гапларидан бир нарсани тушунган бўлсам...
Шундай қилиб, автобусга чиқдим. Бир ёшгина йигитнинг ёнига ўтириб қолдим. У Афғонистондан
келган экан. Бир оёғи йўқ экан. Мен йигитчанинг туриб жой бермаганидан ҳам сал ўксиган эдим. Кейин
тушундим-у, гурунглашиб қолдик. Ҳе, у шўрлик ҳам ветеран экан... Менга айтмади-ю, қандайдир иши
бит-маганини пайқадим. Кейин автобусдан тушиб, уйга пиёда жўнадим.
Ўзимча ўйлайман денг: «Ҳа, нималардир ўзгарипти. Хозрашётми, самофинасми бўпти... Яхшиликка
бўлсин! Лекин биз шу ҳукуматни деб умрни ўтказдик. Энди у бизга...»
Йўқ, болам, уйга боролмадим. Бошим қотиб қолди. Мошзорга етганда тағин қайтибман денг.
Орқага-да.
Бир вақт қарасам, эски сапхознинг идорасидаман. Қодиржоннинг олдида турибман.
— Ҳа, холажон? — деди.
— Э, болам, менинг ҳукуматим... сен экансан. Шу сапхоз экан, — дедим.
Ҳа, шундай дедим.
Бекорчиликдан «Минг бир кеча»ни ўқиган эдим. Бир пошшо бир ғарибнинг ҳикоясини эшитиб, унга
қўшилиб йиғлайди. Шунга кулиб эдим. Қарасам, Қо-диржоннинг ҳам кўзи ғилқ ёшга тўлган.
— Холажон, уйингизга боринг. Боринг, холажон. Мен ўзим юбораман шипрни, — деди. — Нечта
керак?
Ана шунда ўзимга келдим. Кейин... уялдим. Энди шипр кераксиз бўлиб қолган эди.
— Иложингиз етар экан-да? — дебман.
— Буёғини суриштирманг, — деди.
Кетдим.
Шу оқшом Қодиржондан икки давангидай йигит ўнта катта шипрни бир машинага ортиб келиб, бос-
тирманинг устини ёпиб, тағин бирини запасга қўйиб кетишди.
Ўзимча ҳайрон бўлиб, Қодиржонни ҳам алқаб, ҳам ичим зиқ бўлиб ўтиргандим. Кенжабой келиб
қолди. Бостирмани кўриб хурсанддир деб ўйласам, қовоғи солиқ.
— Ҳа? — дедим. — Ўкуматим қилиб берган ишни кўрдингми?
— Кўрдим, — деди у. — Қодир ака уйидаги шиприни юборган экан. У кишиям бир оғил-поғилга
ишлатаман деб опқўйган экан.
— Вой, шўрим...
Мана, сизга айтмоқчи бўлган гапим шу, ўғлим. Сиз тағин бу опамиз таъмагир экан... Хўш,
ҳукуматдан норози бўлипти, деманг, болам. Сираям ундай эмас: ҳукумат ўзимизники. Ахир, биз уни деб
яшадик. Умр поёнига етди.
Албатта, албатта. «Враг народ»ларгина ҳукуматни ёмон дейди. Биз ундайларни куритиб келганмиз.
1988
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |