Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
22
ота-онасини танлайдиган йигитлар ҳам сероб бўлиб қолган. Билмадим, қизлар, йигитлар ҳисоб-китобли 
бўлаяптими, ишқилиб, бунақаси кам-кам! 
Тағин, бу — ўқитувчи! 
— Эшвой! Бошингизни кўтаринг, дўстим! — дедим. — Қиз учун йиғлаш — эркак кишига 
ярашмайди! 
— Э, йўқ-йўқ-э, — деб тўлғанди у. — Ҳеч бўлмайди... — У кўзёшлари орасидан менга бокди. — 
Шуни деб келдим... Имтиҳонни олдим-у, бу ёққа жўнадим... Кетаётганини эшитиб эдим... 
— Бирга келдиларинг-ку? 
— Ҳа-да! Унга ҳамроҳ бўлдим-да. Бир укаси бизда ўқир эди. Домкультурага бориб ўтираман энди, 
деб қолди. Нимага десам, бу киши — Қўйсиной бу ёққа дам олгани чиқаётган эканлар. Ўзлари... 
маданият уйининг директори-да. 
— У кишиям институтни битирганми? 
— Ҳа Маданият институтини битирганлар. Яхши битирган. Қизил диплом билан. 
— Тошкентда танишганмисизлар? Э, бир жойданга ўхшайсизлар, чоғимда! 
— Ҳа, шу ерданмиз. Қўшни мактабда ўқиганлар. Тошкентгаям бирга борган эдик... Ман 
Ҳиндистонга кетишим керак эди... Шу кишини деб қолдим. Ҳеч бўлмади... 
— А-а, у кишининг муносабатлари қалай энди? — деб сўрадим. Кишмиш жуда мазали экан. 
— У киши... — Эшвой тек қолди. Бирпас қўллари қовуштирилган ҳайкалга ўхшаб турди-да
бикинида яна ҳалиги санчиқ тургандай қаттиқ қимирлади. 
— Хўш? 
Эшвой пешонасига бир шапати урди-да, эшикка егудек бўлиб қараб: 
— Мен ўзим бўлмасам керак, — деди. 
— Нимага? Тушунмадим гапингизни? 
У хўрсиниб жимиди. Кейин чўнтагидан тоза, оппоқ рўмолча олиб, кўзларини артди. Қандайдир 
жиддийлашиб, ниманингдир хаёли билан тез-тез бош ирғади. Кейин хўрсиниб олиб, яна жим қолди. 
— Э, гапирингда-е, — дедим. 
— Бўшсиз дейди! — Юзимга тик қаради. — Тушундингизми? Бу дегани... йигит эмассиз дегани.., 
деб тушуниш ҳам мумкин. — У лабларини қатгиқ қимтиб олди. Юзи яна титраб кетди. — Нима қилай? 
Шундай тарбия топган бўлсам... Бировга қўл кўтармаганман. Қайтамга ҳамма вақт елкамни қисиб 
юрганман... 
— Ҳа-а, —дедим мен масаланинг мағзига етгандай. — Ундай бўлса, ўйлаб кўриш керак экан. — 
Лекин нимани ўйлашни билмасдим. — Кўзингизни артинг, дўстим. Э, эркак киши... — Ўзим ҳам 
хўрсиниб юбордим. — Кишининг бошига мундан катта савдоларам тушиши мумкин! 
У бошини қимирлатди. 
— Хўш? 
— Мен у киши учун ҳар қандай ишга... қийинчиликка тайёр эдим. Ҳозирам шундай... Бир қўпол, 
ғалати йигитлар бор... Қўйсиной баъзан ўшалардан ўрнак олмайсизми, деб қолади... — Унинг кўзи 
тағин ёшланди. — Қаранг-а! 
— Нима учун? 
— Айтдим-ку, уларда... ҳалигидай йигитликми, йигитга хос фазилатларми, кўп эмиш... 
— А-а. — Мен унинг дардини энди тушунган эдим. Лекин энди дармон масаласи бор. 
Мен уни қайдан топаман? 
Ўша куни Эшвойнинг олдидан чиққандан кейин узоқ ўйладим. Шу йигитга ёрдам бергим келарди-
да. Нима қилай? Ўйлай-ўйлай, унга ғашим ҳам келиб кетди. Хокисорлиги, «қизи» айтганидек, «бўш-
баёв»лиги жинимни кўзғади. Бироқ тан олиш керак, унга қандайдир ҳавас билан ҳам қарардим. Ахир 
ўзим ундай эмасман-да. 
Гапнинг қисқаси, мен у йигитга ёрдам беришни... қизга қандайдир таъсир этиш, бу хокисор, 
олийжаноб ошиқнинг фазилатлари нақадар ноёб эканини кўрсатиш, балки исботлаш, бунинг учун... 
бунинг учун яна бир нималар қилиш керак, деган хулосага келдим. Кўриб турибсиз, хулосам ҳали 
пишмаган, шунга қарамай Эшвойни эртаси тутиб, қизи билан мени таништиришини сўрамоқчи бўлдим. 
Лекин буям ноқулай эди: боланинг кўнглига, ким билади, қандай гаплар келади. Шунинг учун қизни 
бир оз вақт кузатиш ва иложи бўлса бир-икки оғиз гаплашишга қасд қилдим. 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish