Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
19
ҚУМРИЛАР 
Қамоқдан келган пайтларим эди. Ишлаб юрган мактабимга йўлатишмади. Иккинчи класс шофёрлик 
правам ҳам бор эди, ҳарбийда олгандим. Пўлат пучуққа учрашгандим, — гаражда диспетчер эди, — 
«Жўражон, беш юз сўм бермасанг, мошин ололмайсан» деди. Менда сариқ чақаям йўқ. Пучуқ кўп 
гапираверган эди, «Асли мени эмас, сени қамашлари керак эди» дедим. Тўғри-да, мен бир аҳмоқлик 
билан қўлга тушдим-тушдим. Лекин номардлик билан эмас, бировнинг ҳақига хиёнат қилиш билан 
эмас. Шунчаки ўғли дарсга хоҳлаган пайтида келадиган милисага қаттиқ гапирганим учун. Ўзи — 
участковой, ҳаммани сен-сенлар эди. Сал гапирсангиз, «Обориб тиқиб қўяман» дер эди. Мениям 
оғзимдан ёмон гап чиқиб кетганда: «Ўғлинг сендан ибрат олаяпти?» У-бу... Э, бу — одамнинг ёмони-
ёмон бўларкан. Иккитаси бир бўлиб акт битишса, ман-ман деганингиз ҳам бас келолмас экан. 
Ўшанда шундай эди-да. Ҳозир-ку, хайрият, улар ҳам ўйлаб иш қиладиган бўлиб қолган. 
Хуллас, Термизда Олим жўрам бор экан! Шунинг олдига бордим. «Жўра, кун ўтмай қолди. Бир иш 
топиб бермасанг, чатоқ», дедим. Ана у — одам. Инсон. Ё менга синфдошлик қилдими, С. районида бир 
ошнаси бор экан. РАПО деган ташкилотнинг бошлиғи экан. Шунга қўнғироқ қилди. Уям бунинг гапини 
икки қилмас экан, мени чақирди. С.га бордим. 
Биласиз, у — тоғлик жой, шағал карьерлари кўп. Бирига юборар деб ўйлаган эдим, йўқ, домотдихга 
юборди. Районнинг одамларига мўлжаллаб қурилган экан. Тоғнинг этагида. Кўп хушҳаво жой. 
Директори бизни фаррош қилиб олди. Шунгаям шукр дедим. Қамоқда бунақа ишларни қилавериб 
ўрганиб кетган эдим... Лекин қаёкдан келганим қулоғига етган экан: «Тек юрасан, тек ишлайсан. 
Безорилик қилмайсан. Қилсанг — ўша куни думингни тугаман», — деди. «Хўп», — дедим. Бошқа нима 
дейман? 
Фамилияси — Қорёғдиев эди. Лекин ўзи қоп-қора, кўзлари ўйнаб чиққан, тағин қулоғи оғир одам 
эди. Қачон қараманг, идора олдига чиқиб, сигарет чекиб турарди. 
Хуллас, иш бошладик. Саҳар туриб ер супураман, полизда ишлаш, кейин сув тараш, гулларнинг 
остини чопиш. Э, директорнинг машинасини ҳам ювиш менинг бўйнимда эди. Лекин барибир 
хурсандман. Тўқсон сўм маош белгиланган. 
Фаррошлик қилаётганимнинг учинчи ойи эди, шекилли, сизга айтмоқчи бўлганим жуфтни кўрдим. 
Дарвозадан кириб келишди. Бир-бирига ярашган. Қизнинг исми — Қўйсиной, йигитнинг исми — 
Эшвой экан. 
Буни кейин билдим. 
Бир куни бассейннинг сувини чиқариб, тозалаётган эдим, шу йигит — Эшвой ҳовуз лабига келиб: 
— Ҳорманг, — деди. 
— Бор бўлинг, меҳмон, — дедим. 
— Юваяпсизми? 
— Ҳа, лойқа босиб кетипти. Кечқурун тоза сув қўямиз. Эрталаб бемалол чўмилишингиз мумкин. 
— Эрталабгача тўлиб қоладими? 
Энсам қотиб, унга қарадим. Зериккан. Бир эрмакка муҳтож. Бунинг устига, қандайдир сиқилгандек 
кўринди. «Ажаб, — дедим. — Ёнида шундай жонони туриб, бу зерикса!» Ўзиям чарчаган эдим, 
нарвондан чиқиб, зинага ўтирдим. Қўлим лой эди, Эшвойга костюмимни кўрсатиб: 
— Киссада сигарет бор. Битта олинг, ошна, — дедим. У ҳозиржавоблик билан айтганимни қилди. 
Афтига зеҳн солдим. Бинойидай йигит. Уст-бошиям дуруст. Бошида сомон шляпа, эгнида мундай — 
йўл-йўл оқ кўйлак. Галстуги бор. Туфлисиям ялтираб турибди. Э, жуда башанг. Зиёли-да! 
Бечора гугуртниям чақиб тутди. Сигаретани тута-тиб ўтириб, гапга солдим. 
— Уқитувчиман. Ҳинд тилидан дарс бераман, — деди. 
Тавба! «Бродяга» фильми туфайли... ҳинд тили факультетига кираман деб Тошкешта бориб, тарих-
адабиёт факультетига кирган эдим. «Низомий»га-да! (Университетнинг шарқ тиллар факультетига 
ҳужжат қабул қилиш тугаган экан). 
— Э, чалакаллега! — дедим. — Бахтли экансиз... Маош қанча? 
— Яқинда ўқитувчиларнинг маоши кўпаяди деган гап бор. Лекин ҳозиргисиям етади, — деди. 
Яхши йигит экан, мен сизга айтсам. Қаноат яхши-да! Мана, ҳозир ўқитувчиларнинг ҳам ойлиги 
кўпайиб кетди. Қишлоқ хўжалигига бораман — аграном бўламан деганлар ҳам ўзини муаллимликка 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish