Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
24
Хонага кирсам, хоним тўрдаги креслода ўтирган экан. Ёнбошдаги креслодан Эшвой ирғиб турди. 
Албатта, ўзаро келишганимизни билдирмай: 
— Э, келинг-келинг, меҳмон ака, — деди. Сўнг шошиб, мени таништирди: — Шу ерда 
ишлайдилар... — Қизга тикилиб қолди-да: 
— Кўргансиз-ку, — деб қўшимча қилди. — Исмлари Холиёр. 
Мен ҳам энди рол ўйнашим керак эди. 
— Бемавруд кириб қолмадимми? — дедим. — Кечирасизлар... Одам зерикади. Сизлар бу ерда — энг 
зиёли одамлар. Бошқаларнинг кўпи — колхозформа... 
Шу нарсани алоҳида қайд этишим керакки, Қўйсиной бугун мен ҳақимда Эшвойга гап очгани
тахминан мақтагани ҳолда, туйқус кириб келишим, шубҳасиз, унда ғалати бир фикр уйғотганини 
тусмолладим. Яъни, назаримда, қиз: «Мен буни мақтаганим учун чақирди», деб ўйларди. 
Демак, бизнинг ўзаро битишувимиз ҳам унга маълум бўлса керак. 
Энди, яна бир муҳим гап: Қўйсин немис қизлари киядиган шахматнусха оқ-қора кўйлакда, калта 
енги қаппайиб турар... 
Қойил! Оналар бор-да, шунақасиниям туғиб қўйишади... Юзи — кулчагина, сочини елкасига тегар 
даражада кестирган экан, ёйиб қўйибди. Қандайдир Италия қизларига ўхшаб кетадими-е. Лекин 
оғзидаги олдинги учта тиши тилла экан. 
— Келинг, — деди. 
Шундай дейиши билан овози анча ўктам, дадил эканини сездим. Ҳарқалай, йигитлар ҳақида, йўғ-е, 
«ҳақиқий йигит» ҳақида ҳалигидай дейишлари бежизга ўхшамайди. 
Лекин мен ўзимни ундан ҳам дадил, ўктам, ҳатто бир оз чапанироқ тутишим керак эди. Нима 
учундир бу қиз билан гаплашишга ўзимни тайёрлар эканман, шундай тутишни маъқул кўрган эдим. 
Қолаверса, Эшвойдек йигитга азоб бериб юрган бу такаббур — ғалати, бечора йигитни камситиб юрган 
шаддод хонимга нисбатан кўнглимда аллақандай бир адоват ҳам уйғонган эдики, ҳеч нарсани ўйламай 
хонага кириб келганимдаям ўзимни ҳали айтганимдек тутиб кетган бўлардим. 
Кечирасиз, тағин битта нозик масала: мен энди уни Эшвойга оғдириш ёки дўстимнинг қимматли 
фазилатларини бирон-бир тариқада кўрсатишниям унутаёзгандим. 
Ундан қандайдир ўч олиш, иложи бўлса, унинг ўзини камситиш истаги туғилган эди. 
Бу истак эса менинг ҳалиги... аёл зотига баланддан қарашдек ёмон одатимга мос тушарди. 
— Хўш, ўтирибсизларми? — дедим-да, шартта диванга чўка қолдим. Лекин қурғурнинг пружинаси 
ишдан чиққан экан, чинданам чўкиб кетдим. Узингиз яхши биласиз, рақибингиз баландроқ ерда ўтирган 
бўлса, у билан мунозара қилиш анча оғирлашади. Зеро, ўша баландлик ҳам уни кўтариб, гапларига 
салмоқ бағишлаб туради. Шунинг учун айрим амалдорлар атай стол бошига яланг стул қўйиб 
ўтиришадики, қаршисида креслоларга чўкиб ўтирганларга тепадан қарай олади. Қолаверса, қуруқ 
стулда ўтириш билан ўзларининг «камтар»лигини намойиш ҳам қиладилар. Ҳа-а, буям бир гап-да... — 
Эҳ, — деб ўрнимдан турдим. — Эшвой дўстим, айтмайсизми диваним чатоқ деб? Янгисидан келтириб 
қўярдик! 
Қўйсин Эшвойга таънаомуз бир қаради-ю, дарҳол кўзини олди. Чамаси, у бу ерда... менга қизиқарди. 
— Балки бу ёққа ўтирарсиз? — деб креслоси су-янчиқларидан ушлади. 
— Йўқ-йўқ, — деб аланглагандим, тумбочка қошида турган яланг стулга кўзим тушди. — Дўстим, 
ўшани олворинг, — дедим. 
Каловланиб қолган Эшвой: 
— Э-э, сиз, мана... — деб қандайдир сурилиб, креслосини мен томонга итарди. Кейин кўтариб қўйди. 
Кейин стулни олиб, таппа ўтирди-да, қатъий илтижо қилди: — Марҳамат, ака... 
Мен ортиқча мулозамат қилишни лозим топмай, креслога чўкдим. Хайрият, ҳалигидай чўкиб 
кетмадим. 
Қўйсин мени Эшвойга мақтаган бўлса, демак, мени ундан устун қўяди. Демакки, шундай одам — 
мен кириб келган эканман, ундан ўзимга нисбатан анчагина дилдорликлар, ҳатто хушомад, қандайдир 
фахрланишни англатадиган муомала-муносабатлар кутишга ҳақлиманми? 
Бироқ, у... йўқ, ундан бу нарсаларнинг зиғирчаси сезилмасди. Ҳарқалай ҳозиргача сезилмади. Кириб 
келдим, ўрнидан қўзғалмади ҳисоб... 
Жойим ноқулай эди, дарҳол жойини бўшатиб бермади. 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish