Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


 Ўйинли педагогик технологиялар



Download 2,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/58
Sana24.02.2022
Hajmi2,54 Mb.
#211855
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   58
Bog'liq
4.1-

3.2 Ўйинли педагогик технологиялар 
«Ўйинли педагогик технологиялар» тушунчаси педагогик жараённи 
ташкил қилишнинг анчагина кенг метод ва усулларини ўз ичига қамраб 
олади. Машғулотларда ўйинли усул ва вазиятларни амалга ошириш қуйидаги 
асосий йўналишларда амалга оширилади: 

дидактик мақсад болалар олдига ўйинли топшириқ кўринишида 
қўйилади; 

ўқув фаолияти ўйин қоидаларига бўйсундирилади; 

ўқув материали ўйин воситаси сифатида қўлланади; 

ўйин фаолиятига мусобақа элементи киритиладики, бу дидактик 
вазифани ўйинли вазифага айлантиради; 

дидактик топшириқни муваффақиятли бажариш ўйин натижаси билан 
боғланади. 


56 
Мусиқа машғулоти жараёнида ўйинли технология, ўйин билан ўқув 
фаолияти элементларини бирлаштириш муваффақияти кўп жиҳатдан 
педагогнинг педагогик ўйинлар таснифи ва уларнинг вазифалари тўғри 
тушуниб етилганига боғлиқ. 
Педагогик жараён характерига кўра ўйиннинг қуйидаги гуруҳлари 
фарқланади: 

ўргатувчи, машқ қилдирувчи, назорат қилувчи ва умумлаштирувчи; 

билишга оид, тарбияга оид, ривожлантирувчи; 

репродуктив, продуктив, ижодий; 

коммуникатив, диагностик (ташхисловчи), психик-техник ва бошқа.
Ўйин технологиясининг ўзига хослиги кўп жиҳатдан ўйин муҳити 
билан белгиланади. Предметли (буюмли) ва предметсиз, стол-босма, хонада 
ўйналадиган, кўчада ўйналадиган, жойларда ўйналадиган, компьютер ва 
таълимнинг 
техник 
воситаларидан 
фойдаланиладиган, 
шунингдек, 
ҳаракатланиш воситалари ёрдамидаги ўйинлар фарқланади.
Мусиқий-дидактик ўйинлар – мактабгача ёшдаги болаларнинг мусиқий 
қобилиятларини ривожлантиришнинг муҳим воситаси.
Бундай ўйинларни ўтказишдан кўзланган мақсад- болаларнинг 
мусиқий қобилиятларини улар учун қулай ўйинли шаклда – мусиқий-
дидактик қўлланмалар ва ўйинлар воситасида шакллантириш ва 
ривожлантириш.
Ўйинларда мусиқий фаолиятнинг барча турлари: куйлаш, тинглаш, 
мусиқа чалиш, мусиқа жўрлигида ҳаракатланиш ва ш.к. лардан 
фойдаланилади.
Ўйин давомида мусиқа машғулотларидан ташқари вақтда болаларни 
мустақил ҳаракатлар (ўйинлар)га ундаш керак.
Мусиқий-дидактик ўйинлар орқали ҳал қилинадиган вазифалар 
сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин: 

болаларни мусиқий маданиятга ошно қилиш, уларнинг мусиқий 
фикрлаш доирасини кенгайтириш; 

мусиқий-сенсор қобилиятларни ривожлантириш, болаларнинг эшитиб 
идрок қилишини фаоллаштириш; 

мусиқий ифодалилик ва мусиқий овоз хоссалари (баландлик, тембр, 
давомлилик каби) ҳақида билим ва тасаввурларни, таклиф қилинган мусиқий 
асарларда уларни фарқлай олиш кўникмаларини шакллантириш

мустақил мусиқий (ўйин, ижрочилик, тадқиқотчилик) фаолиятига 
қизиқиш уйғотиш.
МТМ да ишлар қуйидаги йўналишларда ташкил қилинади: 


57 

болалар билан гуруҳда ва якка тартибда ишлаш;

ота-оналар билан ҳамкорлик ва улар билан мусиқий-маърифий ишлар;

МТМ педагогларининг ўзаро ҳамкорлиги;

ўйинли технолгияларни қўллаш натижаларидан иш жараёнида 
фойдаланиш;
таъкидлаш керакки, мусиқий-дидактик ўйинлар болаларнинг машғулот 
материалини осон ўзлаштириши ва эслаб қолишига кўмаклашади.
Ўйин жараёнида болалар завқ олади ва бу ўйинларни мустақил 
фаолиятида такрорлашга интилишни намоён қилади.
Болалар ўйин жараёнида махсус билим, малака ва кўникмаларни осон 
ўзлаштиради. Болаларда билиш фаоллиги, ижодий қобилиятлар даражаси 
ортади.
Ўйинли технологияни амалиётга татбиқ қилиш педагогнинг билим ва 
маҳорати, кўзланган мақсад ва болаларнинг фаоллик даражасига боғлиқ.
Ўз машғулотларимизда биз дидактик ўйинларнинг қуйидаги 
турларидан кенг фойдаланамиз: 

сюжетли-ролли; 

ҳаракатли; 

стол-босма. 
Ҳар бир ўйин мусиқий товушнинг турли хоссаларини идро этишга 
қаратилган аниқ вазифани ҳал қилишга қаратилади. 
Ҳар бир дидактик ўйин учун қуйидагиларнинг мавжуд бўлиши 
характерли: 

таълимий вазифа; 

мазмун; 

қоидалар; 

ўйин ҳаракатлари. 
Мусиқий-дидактик ўйинлардан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади: 

товуш-баландлик эшитиш қобилиятини ривожлантириш; 

ритм ҳиссини ривожлантириш; 

тембр эшитиш қобилиятини ривожлантириш; 

диатоник эшитиш қобилиятини ривожлантириш; 

хотира ва эшитиш қобилиятини ривожлантириш; 

болалар ижодкорлигини ривожлантириш. 
Мусиқий-дидактик воситалар ва ўйинлардан куйлаш, мусиқа тинглаш, 
ритмик ҳаракатлар, болалар чолғу асбобларини чалишга ўргатиш жараёнида 
самарали фойдаланиш мумкин.


58 

Download 2,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish