54
3-МАВЗУ: МУСИҚА МАШҒУЛОТЛАРНИ ЎТИШДА
ИНТЕРФАОЛ ВА ИНТЕГРАЛЛАШ УСУЛЛАРНИ ҚЎЛАШ
ТЕХНОЛОГИЯСИ
РЕЖА
1.Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа машғулотларида ўйинли
технологиялардан фойдаланиш
2.Ўйинли педагогик технологиялар
3 Ўйин фаолиятининг бола
ҳаётида тутган урни.
3.1 Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа машғулотларида
ўйинли технологиялардан фойдаланиш
Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларни мусиқа
машғулотларида қувноқ қуй ва қўшиқларни тинглаш, чапак чалиш ҳамда
болалар чолғу асбобларида жўр бўлиш мусиқага иштиёқларини янада
ошириб боради. Чунки бу ёшдаги болаларда ҳали диққат – эътибор унча
тўлиқ бўлмайди, улар кўпроқ серҳаракат ва ўйинга мойил бўладилар.
Мусиқа
машғулотларида
болада
мусиқий
қобилиятларни
ривожлантириш доимо тарбиячи, мусиқа раҳбарининг диққат марказида
бўлиши, турли метод ва воситалар, жумладан мусиқий-дидактик қўлланма ва
ўйинлар ёрдамида амалга оширилиши лозим.
Ўйин – бола фаолиятининг
етакчи тури экани ҳаммага
маълум. Бу боланинг ташаббуси
билан юзага келадиган эркин ва
мустақил фаолият. Ўйин бола
шахси тўлиғича: унинг билиш
жараёнлари, иродаси, ҳиссиёти,
эмоциялари,
эҳтиёжлари
ва
қизиқишлари жалб қилинади.
Натижада,
бола
шахсида
ҳайратланарли ўзгаришлар рўй
беради. Ўйин жуда серқиррали фаолият тури бўлиб, унинг учун фаолиятнинг
барча тавсифлари хос, уларнинг ҳаммаси ўзига хосдир.
Ўйиннинг қуйидаги каби вазифаларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
ўргатувчи – хотира, диққат, идрок ва бошқа умумўқув кўникма ва
малакаларни ривожлантириш;
ҳордиқ олиш – машғулотларда мақбул муҳит яратиш, машғулот ҳамда
болалар билан катталар мулоқотининг бошқа кўринишларини зерикарли
тадбирдан қизиқарли саргузаштга айлантириш;
55
коммуникатив – болалар ва катталарни бирлаштириш, улар ўртасида
эмоционал(хиссий)
алоқа
ўрнатиш,
мулоқот
кўникмаларини
ривожлантириш;
релаксация – интенсив ўқув ва
меҳнат чоғида боланинг асаб тизимига
юклама туфайли юзага келадиган
боланинг
ҳиссий
(жисмоний)
зўриқишини бартараф қилиш;
психик-техник – ўзининг руҳий-
жисмоний ҳолатини тобора самарали
фаолиятга тайёрлаш, жадал ўзлаштириш
учун руҳиятни қайта қуриш;
ўзини ифода этиш – бола
томонидан ўйин давомида ўз ижодий
қобилиятларини амалга оширига, ўз
салоҳиятини тўлароқ намоён қилишга
интилиш;
компенсатор – боланинг, реал ҳаётда амалга ошириб бўлмайдиган (ёки
жуда қийинчилик билан амалга ошадиган) шахсий интилишларини
қондириш учун шароит яратиш.
Педагогик жалаёнда ўйин фаолиятнинг бошқа турлари билан
бирлаштирилиши, улар бир-бирини ўзаро бойтиши мумкин. Масалан,
болаликда ўйин билан меҳнатни бирлаштириш ижобий самара беради.
Бундан ташқари, педагогикада кенг қўлланадиган дидактик ўйинлар таълим
жараёнини етарли даражада бойита олади.
Do'stlaringiz bilan baham: