Ma'ruza matni doc


-савол: Кам қиллиларнинг морфологик хусусиятлари



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/99
Sana24.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#200455
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   99
Bog'liq
zoologiya

6.4-савол: Кам қиллиларнинг морфологик хусусиятлари
кўпайиши, ривожланиши, ҳаёт тарзи. 
Кам қиллилар – Olygochoeta синфи 3000 га яқин турларни ташкил қилади, 
уларнинг аждоди кўп қилли чувалчанглар бўлиб ҳисобланада. Тана узунлиги 
айрим турларида 1 мм дан ҳам кам бўлса, гигант турларида у 2 метрдан 
ортиқ(айрим ёмғир чувалчанглари).тана сегментларининг сони 5-600 тагача. 
Улар параподияларга ва пайпаслагичларга ва жабраларага эга эмас. Қиллар сони 
жуда кам. Сезги органлари паст даражада тараққий этган, айрим сувда яшовчи 
турларида кўзлар мавжуд.барчаси тери орқали нафас олади.
Кўпчилик олигохеталар нам тупроқда, эркин яшайди. Жуда озчилиги сувда 
учрайди. 
Барча кам қиллилар гермофродит.Оталаниш ички.Тухумларини белбоғларидан 
ажралган пиллага ўраб ажратадилар. Жинсий тешиклар белбоғ сегментларида 
ташқарига очилади. 
 
6.5 - савол. Зулукларнинг морфологик хусусиятлари, кўпайиши, 
ривожланиши, ҳаёт тарзи
Зулуклар Hirudinae синфига чучук сув ҳафзаларида, денгизларда баъзан 
нам ерларда яшовчи умуртқалиларда вақтинчалик эктопаразитлик, айрим ҳолда 
эндопаразитлик ёки йиртқичлик йўли билан ҳаёт кечирувчи иккиламчи тана 
бўшлиқли чувалчангларнинг 400 га яқин турлари киради.Улар кам қиллилардан 
келиб чиққан бўлиб, тана узунлиги бир неча ммдан 15 см гача етади.
Ташқи ва ички тузилиш жихатидан зулуклар бошқа иккиламчи тана 
бўшлиқли чувалчанглардан ажралиб туради: Уларнинг танаси дорзо-вентрал 
йўналишда яссилашган, терисида тана ўсимталари –параподиялар, қиллар, 
пайпаслагичлар, жабралар бўлмайди (айрим тубан формаларида камгина қиллар 
сақланиб қолган),тананинг олдинги ва орқа учларида сўрғичлар пайдо бўлган, 
олдинги сўрғичи оғиз тешиги ўраб туради, кейинги сўрғич устида эса аналь 
тешиги жойлашган, кўпчилигининг танаси 33 та сегментдан ташкил топган.Ички 
тана сегментларининг сони ташқи сегментларникига нисбатан кам: битта ички 
сегментга 3-5та ташқи сегмент тўғри келади. Ташқи сегментлар фақат тери-
мускул халтага тааъллуқлидир. Зулукларнинг кутикуласи ва мускул қатлами 
қалинлашган (ёмғир чувалчангларида тана хажмида 29.7% мускуллар ташкил 
қилса, ушбу кўрсаткич зулукларда 65 % га тенг.)Ички органлар ораси паренхима 
билан тўлдирилган, яъни целом жуда қисқарган. Бу паренхима кучли 
ривожланган мускул қатламларига таянч бўлиб хисобланади. Нерв системаси 
мураккаблашган: нерв тугунлари йириклашган, сезги органлари бирмунча яхши 
тараққий этган. Қонайланиш системаси паренхима ривожланганлиги сабабли 
аста-секин редукцияга учраган, аждодларига хос қон-томирлари йўқолиб 
уларнинг ўрнига органлар орасидаги бўшлиқлар билан боғлиқ янги қон 
томирлар ривожланган. Метанефридияларида паренхиманинг ривожланиши ва 
целомнинг редукцияланиши туфайли воронкалар йўқолган.
Қон сўришга мослашганлиги туфайли ўлжани яралаш учун хазм 
органларида мускулли халқум ёки жағлар ривожланган. Ошқозонга сўрилган қон 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


безлар ишлаб чиққан гирудин шираси остида қотмайди ва айнимайди. (чунки 
бир марта сўрилган қон зулуклар тмонидан 1 хафтагача истеъмол қилиниши 
мумкин.) 
Барча зулуклар гермофродит.Оталаниш ички, тухумларини пиллага қўяди, 
муртак эса пилла ичида ривожланиб, ундан ёш зулук пайдо бўлади, яъни 
ривожланиши тўғри йўл билан боради. 

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish