Нафас олиш системаси.Халқалилар асосан тери орқали нафас олади,
аммо қон айланиш системасининг ва целомнинг пайдо бўлиши билан нафас
олиш жараёни бошқа чувалчанглар гуруҳига нисбатан такомиллашган.
Кўпчилик, асосан, денгизда яшовчи ҳалқалиларда жабра вазифасини бажарувчи
тармоқланган ўсимталар пайдо бўлган. Булардан ташқари тананинг бошқа
ўсимталари ҳам нафас олишда иштирок этади.
Айириш системаси метанефридиялардан ташкил топган. Ҳар бир халқада
бир жуфтдан бундай органлар мавжуд. Метанефридиялар воронкадан, узун ва
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
ўралган найдан иборат.Най деворларида майда қон томирлар тарқалган.Айириш
найи ҳалқада ташқарига очилади.
Кўпайиши ва ривожланиши. Ҳалқалиларнинг 2-3 қисми айрим жинсли
қолганлари гермофродит. Айрим жинсли вакилларида жинсий аппарат оддий
тузилган,жинсий безлар целомнинг деворларида ривожланади, жинсий
маҳсулотлар метанефридиялар ёки тана деворининг ёриқлари орқали сувга
тушади. Тухум хужайраларининг оталаниши сувда кечиб,ривожланиши,
трохофора личинкаси орқали боради. Чучук сувда ва нам тупроқда яшовчи
халқалилар ва барча зулуклар гермофродит, уларнинг жинсий аппарати
мураккаб тузилган, оталаниш ички, ривожланиши эса тўғри йўл билан боради.
6.2 - савол: Типнинг систематикаси.
Халқали чувалчанглар типи 9000 дан ортиқ турларга эга.Бу турлар 4 синфга
ажратилган:
2.1. Кўп қиллилар ёки полихеталар синфи: - Polychoets
2.2. Кам қиллилар ёки олигохеталар синфи: - Olygochoeta
2.3. Зулуклар синфи:-Hiridinoe
6.3 - савол:кўп қиллиларнинг морфологик хусусиятлари,
кўпайиши, ривожланиши, ҳаёт тарзи.
Кўп қиллилар синфи-Polychaeta энг йирик синфи бўлиб, ўз ичига 5000 дан
ортиқ турларни олади. Улар асосан денгиз чувалчанглари, жуда ҳам озчилиги
нам ерда ва чучук сувларда учрайди.
Танасининг узунлиги 2мм дан 3м гача бўлиб, у жуда кўп сигментлардан
ташкил топган.Бош бўлими сегментида турли (зонт, мўйлов, лаб ва
хакозо)шаклларга эга бўлган пайпаслагичлар ва кўзлар ривожланган.Айрим
ўтроқ турларида пайпаслагичларнинг уч қисми нафас олиш жараёнида иштирок
этади.Ҳар бир тана сегменти ўзининг комплексларига эга.Улар жумласига 1
жуфт параподиялар, қиллар, метанифридиялар ва бошқалар киради.
Параподиялар жабралар билан боғлиқ.
Полихеталарнинг кўпчилиги сув остида актив ҳаракат қилиб яшайди,
сузишга хатто ерга ёриб киришга қодир. Қолган кўп қиллилар ўзларининг
терисидан ажралган моддалардан ташкил топган найлар ичида ўтроқ ҳолда ҳаёт
кечиради. Бундай вакилларининг бош бўлимида озуқани ушлаш учун кўп
ўсимталар жойлашган, параподиялари эса кучсиз тараққий этган. Бу даражада
ривожланган кўп қиллиларда параподиялар ва қиллар бўлмайди, марказий нерв
системаси эпидермис билан боғлиқ (ясси ва бирламчи тана бўшлиқли
чувалчангларники сингари).
Кўп қиллилар эркин ҳолда, йиртқичлик йўллари билан хаёт кечиради.
Жуда кам ҳолларда балиқларда паразитлик қилади.
Полихеталар айрим жинсли, жинсий органлари содда тузилган, махсус
жинсий тешикка эга эмас.Улар тухумларнинг оталаниш ташқи –сувда кечади,
ривожланиши эса трохофора личинкаси орқали боради.
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
Do'stlaringiz bilan baham: |