тана бўшлиқли чувалчангларга нисбатан барча органлар системалари
мураккаблашган ва янги органлар ривожланган.Уларнинг кўпчилиги денгиз ва
океанларда чучук сув ҳавзаларида, қолганлари нам тупроқда эркин яшайди
.Паразит турлари жуда кам. Бошқа ҳайвонлар: булутлар, қисқичбақалар билан
симбиоз ҳолда хам яшовчилар турлари ҳам учрайди.
Иккиламчи тана бўшлиқли чувалчангларнинг келиб чиқиши ҳақида фанда
аниқ маълумотлар йўқ. Кўпчилик олимлар шу жумладан С.Е.Аваринцевнинг
фикрича ҳалқали чувалчанглар қадимги трохофорасимон организмлардан келиб
чиққан трохофорасимон организмлар эса турбелляриялардан келиб чиққан деган
фикрга қўшиламиз.
Тана шакли : кўпчилик турларда тана узунчоқ, чувалчангсимон
тузилган.узунлиги 0.5 мм дан 3мм гача етиши мумкин, лекин кўпчилигида у 10-
150 мм ташкил қилади. Микроскопик шакллари анча кам учрайди.
Танасида одатда бош бўлими – простомиум мавжуд. Ундан кейин гавда
кўп бир хил тузилган сегментлар ёки халқалардан иборат. Анал тешигига эга
бўлган орқа қисми пигидиум деб юритилади. Бош бўлими денгизларда яшовчи
кўп қиллиларда яхши ифодаланган ва унда хар хил тузилишга , шаклга эга
бўлган пайпаслагичлар жойлашган. Чучук сувларда ва нам тупроқда яшовчи
ҳалқалиларда бу бўлим жуда кам ифодаланган.Тана сегментлари бир-бирига
ўхшаш, бундай сегментланишни гомоном сегментланиш деб юритилади. Тана
сегментацияси нафақат ташқи томондан балки ички томондан ҳам ифодаланган.
Хар бир сигмент (ҳалқа) бир-биридан махсус диссипемент пардаси билан
тўсилган, барча ички органлар шу пардани тешиб ўтади.
Тери мускул халтаси юпқа кутикуладан ва уни остида жойлашган бир
қаватли тери эпителиясидан ҳалқали ва бўйлама мускул қатламларидан
тузилган, терида хар хил безлар мавжуд.Бўйлама мускул қаватининг ички
томони иккиламчи тана-целомнинг махсус пардаси билан бўшлиқдан
ажратилган.
Нерв системаси анча мураккаблашган.Уни маркази ҳалқум яқинида
жойлашган ва бир-бири билан туташган 2 та бош нерв тугунидан ташкил топган.
Ичак остида уларнинг ҳар биридан йирик нерв томирлари чиқиб, тананинг ҳар
бир сегментида тугун хосил қилади. Бу тугунлар эса бир-бири билан туташиб
қорин нерв занжирини ташкил қилади. Тубан шаклларида марказдан чиқувчи
иккала йирик нерв томирлари бир-биридан ажралиб туради, аммо ҳар сегментда
ён нерв толаси билан туташиб нарвон шаклини олади. Бундай нерв система эса
унча кучли марказлашмаган бўлиб, у одатда ясси ва бирламчи тана бўшлиқли
чувалчангларнинг нерв системасини эслатади.
Халқалиларда барча нерв система тери эпидермасидан ажралган, тубан
чувалчангларда эса у эпидермис билан бириккан. Қорин нерв занжирининг хар
бири тугуни ўша халқада жойлашган органларнинг фаолиятини бошқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: