Мундарижа банк иши



Download 2,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/139
Sana24.02.2022
Hajmi2,54 Mb.
#197709
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   139
Bog'liq
Maqola 4 son 2019

3. Тадқиқот методологияси
Тадқиқотимиз мавзуси тижорат банклари фаолиятини рейтинг агентликлар 
томонидан баҳолашнинг халқаро стандартлари назарий асослари ва банк рискларини 
бошқаришнинг усуллари тадқиқ этилган. Тижорат банклари молиявий ҳолатини 
баҳолаш ҳамда рискларни бошқаришда қўлланиладиган ёндашувларнинг камчиликлари 
ва уларни бартараф этиш йўллари кўрсатилган. 
4. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси. 
Базель қўмитаси банклар учун қарздорнинг рейтингига қараб захира нормалари 
белгилашга рухсат беради. АА ва А рейтинглари ҳам чегара нормалари сифатида 
ишлатилади. Мисол учун АҚШнинг Меҳнат Вазирлиги АҚШ пенсия фондларига А ва 
ундан юқори рейтинга эга қимматли қоғозларга маблағ киритишга рухсат беради. 
Кўплаб тендер ва аукционларнинг йўриқномаларида компания ва давлат органларининг 
маблағларини жойлаштиришда, шунингдек консалтинг хизматлари кўрсатишда 
иштирокчиларнинг рейтингларига қараб саралаш қоидалари белгилаб қўйилган. 
Ҳозирги кунда тижорат банклари учун ҳалқаро қарзлар олишнинг энг кенг 
тарқалган 
турлари 
синдицирлашган 
кредитлар 
ва 
еврооблигацияларни 
жойлаштиришдир. Маблағларини бирламчи жойлаштириш (IPO) орқали ҳам жалб этиш 
мумкин. Тижорат банклари ушбу инструментлардан фойдаланиши учун Moody's, Fitch 
ва S&P йирик ҳалқаро рейтинг агентликларининг ҳеч бўмаганда биттасининг баҳосига 
эга бўлиши керак. Одатда ҳалқаро инвесторлар икки рейтинг агентлигининг баҳосига 
эга бўлишни тавсия этадилар. Рейтинг жараёни бэнч маркинг яъни рақибларнинг 
нисбий таҳлилига ўхшаб кетади, аммо сезиларли экспертли таркибга эга. Жаҳон молия 
бозорида 
рейтингларнинг 
энг 
кўп 
қисмини 
қарз 
мажбуриятлари, 
асосан 
облигацияларнинг рейтинглари ташкил этади ва улар ўн минглаб миқдорга етади. 
АҚШда S&P ва Moody's барча чиқарилган акцияларга рейтинглар тақдим этадилар. 
Рейтингларнинг моҳияти ва аҳамияти улар у ёки бу ҳўжалик субъекти ёки молиявий 
инструментнинг синфи (гуруҳи)ни аниқлаб беради, бунда ушбу субъектнинг ўз 


21 www.journal.bfa.uz 
мажбуриятларини бажара олмаслик яъни дефолт эҳтимоллигига билвосита баҳо 
берилади. Рейтинглар орасидаги катта тафовут ноаниқликка мос келади ва бозор 
томонидан қўшимча риск сифатида тан олинади. Айтиб ўтиш керакки, рейтинг 
агентлиги ўз баҳолари учун ҳуқуқий жавобгарликка тортилмайди. Шу билан бирга ҳар 
доим рейтинг агентлиги ўзининг фикрини акс этиб, эмитентиинг у ёки бу 
мажбуриятлари ёки у ёки бу молиявий инструментни сотиш ёки сотиб олиш учун тавсия 
бермаслиги доимо таъкидланиб келади. 
Ҳозирги кунда Moody's ва S&P рейтинг агентликлари SEGoa рўйхатдан ўтган барча 
корпоратив облигациялар нашрларига рейтинглар тақдим этадилар ва нашр этадилар.
Ҳалқаро рейтинг агентликлари рейтинг хизматлари кўрсатишда асосий тамойил 
сифатида баҳолашнинг мустақиллиги, оммавийлик ва аниқлик, жамоатчилик, ўзаро 
фаоллик, ахборотнинг махфийлиги ва эмитентларни таққослашга имкон берувчи 
рейтинг шкалаларидан фойдаланиш кабиларни санаб ўтадилар. Ҳалқаро рейтинг 
агентликлари томонидан босқичма-босқич амалга ошириладиган рейтинг йўналиши 
рейтингланаётган ташкилот ҳақидаги ички ахборотнинг ҳисоби ва таҳлилини тақозо 
қилади. Рейтинг иқотлари ўтказиш методологияси асосида амалдаги омилларнинг 
сараланиши ва баҳоланаётган эмитент ёки чиқариладиган қарз мажбуриятига хос риск 
омилларни миқдорий баҳолаш ётади. Рейтинг катта ҳажмдаги ахборотни қайта 
ишлаб, субъект таалуқли бўлган синфни оммага таништириш вазифасини ўтайди. Бунда 
рейтинг агентлигининг ахборот воситачиси сифатидаги асосий моҳияти намоён бўлади. 

Download 2,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish