Мундарижа банк иши



Download 2,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/139
Sana24.02.2022
Hajmi2,54 Mb.
#197709
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   139
Bog'liq
Maqola 4 son 2019

МОЛИЯ ВА БАНК ИШИ
ЭЛЕКТРОН ИЛМИЙ 
ЖУРНАЛИ 
IV СОН. ИЮЛЬ - АВГУСТ, 2019 


19 www.journal.bfa.uz 
2. Адабиётлар шарҳи. 
Тижорат банклари фаолиятини рейтинг тизимида асосида баҳолашда асосий 
эътибор қаратадиган муҳим кўрсаткичлар уларнинг баланс маълумотлари ҳисобланади. 
Бугунги кунда жаҳон молиявий-иқтисодий инқироз давом этаётган пайтда банк 
тизимини назоратини олиб бориш муҳим ҳисобланади. Шунинг учун банкларни рейтинг 
тизими 
асосида 
баҳолаш, 
уларнинг 
иқтисодий 
кўрсаткичларининг 
ўзгариш 
индикаторини назорат қилиш таклиф ва тавсиялар бериш муҳим саналади.
Рейтингни анъанавий бўлмаган иқтисодий индикаторлар жумласига киритиш 
мумкин. Бу индикатор корхонани бошқа корхоналар орасидаги ўрни (мавқеи, 
даражаси)ни белгилашгина эмас, балки саноат ва унинг тармоқларини ривожлантириш 
мониторингини амалга оширишга ҳам имкон беради» (1999). Албатта, бу фикрга 
қўшилган ҳолда - рейтинг иқтисодий индикатор ҳамда ривожланиш мониторинги билан 
бир қаторда корхона ва ташкилотларни иқтисодий ахборот вазифасини ҳам бажаради. 
Республикамиз мустақилликка эришгандан кейин илк бора 1999 йил август ойида 
«Бозор, пул ва кредит» - банк ходимлари ва ишбилармонлар ойлик журнали оркали 
«Ўзбекистондаги 200 та энг йирик саноат корхонасининг йиллик рейтинглари», «БПК-
25» клуби томонидан корхоналар рейтинги эълон қилинди. Айни вақтда, 
Морганнинг(2002) фикрига кўра рейтинг иктисодий мониторинг воситаси бўлиб ҳам 
хизмат қилади. Ишбилармонлар доираси билан бир қаторда рейтингдан ҳукумат 
идоралари хам фойдаланиши мумкин. Матиас, Макандрюс ва Роше (2009)лар Рейтинг 
берадиган ахборот таркибий ўзгаришлар йўналишини, иқтисодий ривожланиш 
суръатларининг келажакда ортиши ёки пасайишини аниқлашга имкон беради дейишса. 
Пагано ва Волпин (2010) Иқтисодий субъектларнинг бундай рейтингларини эълон 
қилишга бозордаги мижозлар ёки рақобатчилар ва маъмурий тузилмалар катта қизиқиш 
билан қарайди. Л. Уайт (2010) “Бозорлар: Кредит рейтинг агентликлари” мақалосида, 
рейтинг иқтисодиёт реал секторининг бозор механизмларини жонлантириш воситасига 
айлантирилмоқда ва унга хорижий инвесторлар ва жаҳон иқтисодий ҳамжамияти 
ижобий муносабат билдиради. Иқтисодиси олимлар Бар-Исаак ва Шапиро (2011) 
Рейтинг аниқ корхоналар тўғрисидаги ҳаммабоп ахборот манбаи бўлиб, қарор қабул 
қилишнинг муҳим воситасидир. Чунки, Шапиро (2011) у тадбиркорга саноатнинг 
тараққий этиш йўналишини, ишбилармонликнинг жонланишини ҳамда фойда олиш 
имкониятларини ҳам кўрсатиб беради.
Рейтинг агентликларининг пайдо бўлиши бозор иқтисодиёт талаблари 
заруриятидан келиб чиқади. Хўжалик алоқаларининг кенгайиши билан эҳтимолий 
бизнес ҳамкорларнинг молиявий ҳолати ва ишончлилигини кўзатиб бориш харажатлари 
ортиб боради. Рейтинг агентликлари фирмаларнинг молиявий ҳолати ҳақидаги 
мустақил баҳолашни ўз зиммасига олдилар, бу эса мониторинг харажатларини 
қисқартиради. Замонавий бозор иқтисодиётида ахборот кўлами шунчалик кўпки, ҳатто 
йирик фирмалар ҳам уни қайта ишлаш учун етарли ресурсларга эга эмаслар. Бундай 
шароитда компаниялар ва қимматли қоғозларнинг рискларига берилган мустақил 
баҳолар ўзига хос ўрин касб этади. Доимий экспертизанинг асосий қуроли-рейтинг 
агентликлари томонидан тақдим қилинадиган рейтинглардир. Бизнес қарорларини 
қабул қилишда рейтинглар муҳим ўрин эгаллаб, рискларни тушунарли, эркин ва 
комплекс баҳолашга имкон беради. Рейтинглар ва рейтинг жараёнларнинг ривожланиш 
босқичлари ҳақида тўхталиб ўтсак. Бизнинг фикримизча, замонавий талқинда рейтинг 
бу фирма, банклар, суғурта ташкилотлари, фондлар, мамлакат, ҳудуд, облигациялар ва 
бошқа молиявий инструментларга доир рискларни комплекс баҳолашдир. Рейтингларни 
шакллантириш бу фаолиятнинг алоҳида тури бўлиб, бозор иқтисодиёти шароитида унга 
талаб ортиб боради. Бу ишни рейтинг агентликлари олиб боради. Уларнинг асосий 
вазифаси рейтинг тизимларини ушлаб туриш орқали ахборот воситачилигини амалга 
ошириш ҳисобланади. 
Халқаро рейтинг агентлигининг асосий фаолияти ва ўзига хос хусусиятлари 
ҳақида тўхталсак. Биринчи навбатда кредит рейтинглар кўплаб инвесторлар учун у ёки 
бу лойиҳага маблағларни киритишда қарор қабул қилишнинг муҳим қуролидир. 
Кўпинча кредит рейтинглари инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқишда ўзига хос 
эталон сифатида ишлатилади. Бугунги глобал бозорларда рейтинг ўзига хос кредит 
паспорти бўлиб, унча машҳур бўлмаган халқаро инвесторларга капитал бозорига йўл 
очиб беради. Кредит рейтинги мустақил, асосли ва малакали муносабатни тақдим этиб, 
қарз маблағлари ва капиталнинг бошқа манбаларига кенг йўл очиб беради, шу орқали 


20 www.journal.bfa.uz 
эмитентнинг 
молиявий 
имкониятларини 
оширади. 
Эмитентнинг 
кредитга 
лаёқатлилигини баҳолашни ҳисобга олиб, молия бозори иштирокчилари асосли 
молиявий қарорлар қабул қила оладилар. Рус олими Моисеев (2016) Бу банклар учун 
ресурсларни жалб қилишда харажатларни камайтиради. Бундан ташқари кредит 
рейтинги компания бошқарувига келажакда қарзлар қийматини аниқлашга ёрдам 
беради. Рейтинг стандарт жараён бўлиб, ушбу жараёнда жисмоний ва юридик шахснинг 
тўловга қобилияти объектив тарзда баҳоланади. Рейтинг малакали мутахассислар 
томонидан қарздорнинг иқтисодий ва ҳуқуқий аҳволи, ўз тўлов мажбуриятларини кенг 
кўламда ва ўз вақтида бажара олиши ҳақидаги махсус символлар ёрдамида 
белгиланадиган "тавсиялар шкаласи" ҳисобланади. Шундай қилиб, рейтинг 
таваккалчиликлар ҳақида ҳа ёки йўқ деб эмас, балки баҳолаш тизими тамойили 
асосида жавоб беради. Рейтинг ҳарфлар, рақамлар ёки "+"""-" каби бошқа символлар 
комбинацияси ёрдамида тақдим этилади. Масалан ААА тўловга қобилликнинг энг юқори 
белгиси, D энг паст кўрсаткичи ҳисболанади. Етакчи ҳалқаро рейтинглари ишлатадиган 
символлар жаҳон стандартлари белгиси бўлиб қолди. Капитал бозори шаффофликни 
талаб қилади, бунга эса айнан умумэътироф этилган ва машҳур рейтинглар томонидан 
эришилади. Ушбу шаффофлик юқорироқ самарага эришишни тақазо этади. 
Натижаларни тақдим этишда рейтинг агентликлари кўпинча Standart & Роогнинг 
баҳолаш тизимига асосланадилар. ААА дан ВВВ гача бўлган рейтинглар инвестицион 
даражани кўрсатади. Бу дегани кредит мажбуриятларини бажара олиш эҳтимоли 
мавжудлигини кўрсатади. ВВ ва D кўрсаткичи орқали рисклилик даражаси 
белгиланади. Бунинг маъноси рисклар пайдо бўлишининг эҳтимоли мавжуд ёки рисклар 
мавжудлигини кўрсатади ва дефолт юзага келишидан дарак беради. Турли назорат 
органлари рейтингларга қараб молиявий фаолият учун қоидаларни белгилаб беради. 
1931 йилда АҚШнинг Федерал Резерв Тизими банкларга инвестицион даражадан паст 
бўлган рейтингли облигацияларга маблағ киритишни тақиқлаб қўйди. Инвестиция 
компаниялари ва фондлари молиявий инструментларнинг инвестицион декларациясида 
минимал рейтинг даражаси аввалдан белгилаб қўйилган молиявий инструментлардан 
фойдалана оладилар. Уларнинг кўплари S&P шкаласи бўйича ВВВ инвестицион 
даражасини олган. 

Download 2,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish