6-расм. 2008-2018 йиллар давомида амалдаги пластик карталар
сони динамиаси (минг дона).
Юқоридаги расмдан шуни кўришимиз мумкинки, дастлабки йилларда (2008-
2010й) карталар сони нисбатан камроқ бўлиб, 2014 йилдан бошлаб уларнинг миқдори
жадал ўсиб борган. Жумладан, 2011 йил олдинги йилга нисбатан карталар сони 2 504
мингта ёки 34,2 фоизга ортган. Сўнгги 5 йилда эса 6 618 мингтага яъни 160 фоизга
ўсган. Бунинг асосий сабаби пластик карточкалар билан ҳисоб-китоблар тизимида
Ягона умумреспублика процессинг маркази ташкил этилганлиги ва унинг дастлабки
йилларданоқ самарали фаолият юритганлигидир. Давлат Статистик қўмитаси
маълумотларига кўра 2019 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси аҳолиси
сони 33 254,1 минг кишини ташкил этган (Давлат Статистика қўмитаси, 2019). Бундан
келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, бугунги кунда ўртача ҳар учта юртдошимиздан
иккитаси замонавий тўлов воситасидан фойдаланади. Бу ривожланиб бораётган ушбу
хизмат тури учун жуда яхши кўрсаткичдир.
Қуйидаги расмдан кўришимиз мумкинки, 2008-2009 йилларда республикамизда
терминаллар сони жуда кам миқдорда бўлган. 2010 йилдан бошлаб пластик карталар
миқдорига мос равишда сезиларли ортиб борган. 2018 йил якунига келиб 2010 йилга
нисбатан терминаллар сони 2,85 баробар кўпайган ва 244,9 минг донани ташкил этган
(7-расм).
29 www.journal.bfa.uz
7-расм. 2008-2018 йиллар давомида ўрнатилган ҳисоб-китоб
терминаллари сони динамиаси.
Аҳолимизга қулайлик яратиш мақсадида тўлов терминалларини кўпайтириш ва
уларни узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича ҳукуматимиз томонидан бир қанча чора
тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010
йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сонли “Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда
ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”га Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари пластик
карточкалар, ҳисоб-китоб терминаллари, банкоматлар ва бошқа махсус жиҳозларни
юқори даражада ҳимоя қилиш бўйича белгиланган талабларга риоя этилиши устидан
қатъий тизимли назоратни таъминлаш вазифаси юклатилди, шунингдек, хўжалик
субъектларининг тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва улардан фойдаланишга оид
талабларга риоя қилмаслиги назорат-касса машиналари билан жиҳозлаш ва улардан
фойдаланиш тартибини, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишга
тенглаштирилади ҳамда уларга қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик
юкланиши белгилаб қўйилди (ПҚ-1325, 2010). Бундан ташқари Давлат Солиқ
қўмитасининг 2009 йил 20 июндаги 18/1, 2009-20-сонли Қарорига мувофиқ Аҳоли
билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи чакана савдо ва хизмат кўрсатиш
объектларида тўлов терминали мажбурий ўрнатилиши лозимлиги белгилаб қўйилди
(ДСҚ, 2009). Шу ва бошқа омиллар сабали, дўконлар, савдо марказлари, умумий
овқатланиш жойлари, тўловларни қабул қилувчи ташкилотларда ҳисоб-китоб
терминаллари сонининг ортишига сабаб бўлди. Мазкур чора-тадбирлар натижасида
мижознинг, унинг қўлидаги пластик карточкасига, у орқали банкка бўлган ишончининг
ортишини таъминлшга эришилди. Шундай қилиб, 2019 йил бошига келиб терминаллар
сони 244,9 мингтага яқинлашиб қолди.
2019 йил 1 январь ҳолатига тўлов терминалларга хизмат кўрсатувчи банклар
ичида 10 та йирик банкларни қуйидаги чизмага мувофиқ кўриб чиқишимиз мумкин (8-
расм).
30 www.journal.bfa.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |