Тошкент учун бўлган кураш, юқорида номи тилга олинган Султон
Саидхоннинг Ахси, Андижон ва Косон устига қилган хуружи,
Суюнчхожахон, Кўчкинчихон ва Убайдуллахоннинг Коғар хони Султон
Саидхон билан олиб борган уруши ва Султон Саидзоннинг Кошғардан
қочиб кетиши, Тошкент ва Қарши Косонда ХVI асрнинг 40-йилларида
бўлиб ўтган халқ қўзғолонлари ҳақида маълумотларни бу китобда
учратамиз.
Китобдаги
ижтимоий-иқтисодий
ҳаёт
ҳақида
ҳам
муҳим
маълумотлар мавжуд. Унда Кўҳак дарёсининг баъзи йиллари тўлиб-тошиб
оқиши, айрим йилларда сатҳи пасайиши, ёки ўзанининг ўзгариши
оқибатида қурғоқчилик содир бўлиши ва унинг теварак-атрофидаги
қишлоқларга сув чиқмай қолиб, аҳолининг иқтисодий қийинчиликлар
исканжасида қолиши, қурғоқчилик йиллари Мовароуннаҳрнинг айрим
ҳудудларини чигиртка ва қора қузғун босиб кетганлиги, шунингбек,
Шайбонийлар даврида ҳам тархонлик тизими, бу тизим Амир Темур ва
Темурийлар даврида кенг тарқалган эди, ҳақида ҳам ўта муҳим
маълумотлар усратамиз.
«Жомиъ ул-мақомот»да биографик ва географик маълумотлар ҳам
жуда кўп учрайди. Биографик маълумотлардан, хусусан Маҳдуми Аъзам,
унинг хотинлари ва фарзандлари ҳақидаги маълумотлар диққат-эътиборга
сазовордир. Ҳазрат эшоннинг болалари ўз вақтида Мовароуннаҳр, Кошғар
ва Бадахшоннинг ХКII асрнинг биринчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий
ҳаётида катта ишлар қилганлар. Масалан, кошғарлик хотини Бибича
Кошғарийдан туғилган ўғли хожа Исҳоқ (ваф.1599 й.) Кошғар хожалари
Офоқхожа ва Қорахожаларнинг аждоди бўлган. Асарда тошкентлик
машҳур диний арбоб шайх Хованд Таҳур (тахм.1350 йили вафот этган)нинг
авлодлари хожа Муҳаммад Али, Хожа Хурд, хожа Исо ва хожа Тоҳир
ҳақида ҳам эътиборга молик маълумотлар учратамиз. Баъзи маълумотлар
орасида ХVI асрда ўтган йирик шоир ва адабиётшунос олим Подшоҳхожа
ва «Абдулланома» асарининг муаллифи, Ҳофизи Таниш Бухорийнинг
отаси, мавлоно Мир Муҳаммад ҳақида келтирилган маълумотлар ҳам
муҳим аҳамият касб этади. Асарда келтирилган географик маълумотлардан
Тошкентнинг Паркент туманидаги Иссиқ чашма, Миёнқолдаги Гармакўз,
Тошкент-Ахси йўлидаги Қизил қўрғон, Кармана туманидаги Хушикиён ва
Ануз қишлоқлари, Самарқанд билан Тошкент оралиғидаги чўлда
жойлашган Ёғочлик, Бухоро ва Кармана оралиғидаги Жомработ
манзиллари ҳақида келтирилган маълумотлар ўта муҳимдир.
Фарғонанинг шарқий тарафидаги истиқомат қилувчи қирғиз
қавмлари, уларнинг ҳаёт тарзи ва ўзаро муносабатлари ҳақидаги
маълумотлар ҳам муҳимдир.
«Жомиъ ул-мақомот» нашр этилмаган, лекин унинг қўлёзма
нусхалари кутубхоналарда мавжуд. ЎзР Фа Шарқшунослик институти
хазинасида олтита қўлёзма нусхаси сақланиб турибти.
Do'stlaringiz bilan baham: